Ҳижобли сотувчи Vogue муқовасидан ўрин олди
- Подробности
- Бўлим: Янгиликлар
- Чиққан санаси: 03 Июнь 2020
- (Нашр қилинган санаси)
Машҳур Vogue журнали ўз муқовасида пандемия даврида коронавирусга қарши илк сафларда курашаётган аёлларнинг расмини жойлаштирди. Уларнинг қаторида акушер Рейчел Миллар, поезд машинисти Наргис Хорсфорд ва сотувчи Аниса Умар ҳам бор.
Фотограф Джейми Хоуксворт касал юқтириб олиш хавфи бўлсада, ҳар куни ўз уйини тарки этишга мажбур бўлган нозик аёллар суратини олди. Аниса Умар Лондоннинг Кингс Кросс вокзалидаги супермаркетда ишлайди. Мусулмон аёл фақат пандемия вақтидагина унинг иши одамлар учун қанчалик муҳим эканлигини тушунганини тан олади. «Асосий ходим бўлиш – улкан шарафдир», - деди журнал учун супермаркет формаси ва ҳижобда расмга тушган Аниса Vogue журналига берган интервьюда.
Абу Муслим