1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Ҳомиладорликнинг олдини олиш

Савол: Бир фарзанди бор кишининг хотини агар яна туғадиган бўлса, уларни боқишликда қийналиб қоламан, ёки яхши тарбия бера олмайман, кетма-кет туғса хотинимнинг соғлиги ёмонлашиб қолади, деган ўйлар билан ўзи ёки хотини ҳомиладорликнинг олдини олиш воситаларидан фойдаланса бўладими?
Жавоб: Саволда кўрсатилган сабаблар учун манийни аёл аъзосидан ташқарига тўкиш ёки тўсиш, ёхуд бачадон оғзини ёпадиган нарса қўйиш каби ҳомиладорликнинг олдини олишнинг турли воситаларидан фойдаланиш мумкин. Мазҳабимизга кўра эр ҳам, хотин ҳам, бундай воситалардан фойдаланаётганда жуфтининг озилигини олиши керак бўлади.
Лекин мутааххир олимлар агар эркак замон бузуқлигидан қўрқиб, узоқ сафардагига ўхшаш ҳолатларда фарзанд тарбиясидан хавфсираб, бундай воситалардан хотиннинг розилигисиз фойдаланса жоиз, дейишади. “Фатҳ” соҳиблари буни воситалардан фойдаланишни мубоҳ этадиган узрлардан ҳисоблайдилар. Шунга қиёсан хотин ҳам эрнинг изнисиз бачадони оғзини тўсиши тўсиб, ҳомиладорликдан сақланиши мумкин.
Аммо ҳомила бачадонда ўрнашгандан кейин уни тушириш масаласининг ҳукми бошқача. Нима бўлганда ҳам шуни унутмаслик керакки, банда ҳар қандай воситалардан фойдаланмасин Аллоҳ қадар қилган иш бўлади. Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) айтадилар: “Бир одам Пайғамбар (с.а.в.)дан сўраб деди: “Қўл остимда жориям бор. Мен ундан азл (манийни ташқарига тўкиш) қиламан”. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Албатта бу Аллоҳ ирода қилган нарсани қайтаролмайди”, дедилар”. Насаий ривояти.
Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад