Skip to Content

Қизлар учун машхур исмлар

Мақсуда (Maqsuda)
4
Зиннур (Zinnur)
4
Зоира (Zoira)
4
Шаҳло (Shahlo)
4
Хадийа (Xadiya)
4

Болалар учун машхур исмлар

Шариф (Sharif)
4
Абдулмуъмин (Abdulmu’min)
4
Абдулмумийт (Abdulmumiyt)
4
Мухтасар (Muxtasar)
4
Ўлмас (O’lmas)
4

Тасодиф исмлар

Зайниддин (лотин алифбосида - Zayniddin шаклида ёзилади)

- диннинг кўрки, безаги, диний нафосат ёки диннинг кўрки бўлувчи бола (арабча).

Муфтулла (лотин алифбосида - Muftulla шаклида ёзилади)

- Аллоҳнинг дин (шариат) қоидаларини шарх^овчи, шариатшунос бандаси (арабча).

Узбек исмлари

Халқимиз исмлари ниҳоятда ранг-баранг бўлиб сермаъно ҳамда тарихийдир. Кўпчилик исм танлашда қариндошларининг, таниш-билишларининг исмлари ичидан ёқтирганларини фарзандларига қўйишади. Айрим ҳолларда маъносини тушунмай ҳам танлашади. Кейинги пайтда тақлидий исм танлаш кучайди. Яъни, исми жисмига мос келмайдиган ҳолатлар юзага келмоқда. Шуларни инобатга олиб ёш оилалар фарзандларига исм қўйишларида бироз бўлсада кўмаклашиш учун ушбу саҳифани тайёрладик. Бунда кенг маъноли жозибали ва жарангдор исмларни танлаб, ҳукмингизга ҳавол этмоқдамиз.

А (218) | Б (42) | В (29) | Г (28) | Д (38) | Ё (16) | Ж (31) | З (77) | И (65) | Й (4) | К (39) | Л (20) | М (219) | Н (108) | О (72) | П (6) | Р (55) | С (121) | Т (44) | У (41) | Ф (49) | Х (42) | Ч (9) | Ш (55) | Э (16) | Ю (3) | Я (7) | Ғ (10) | Қ (24) | Ҳ (62)
Исм Изоҳи Рейтинглари Тахрир
Адиба

- ёзувчи қиз, назокатли, тарбияли қиз (арабча).

 
Азиза

- иззат ва эътиборли. Аллоҳнинг сифатларидан ясалган исм

 
Азийма

- улуғ, таниқли, машҳур. Аллоҳнинг сифатларидан ясалган исм

 
Айна

- Ойна-кўзгу, ойдек кўркам, покиза қиз ёки Ойна. Айна - Анна - Одина - жума куни туғилган қиз. Сол: Одина (форсча).

 
Айнижамол

- кўркамлик ва нафосатлик (арабча).

 
Акифа

- ғайратли, шижоатли, художўй қиз (арабча).

 
Алавия

- тоза насабли, Али (қаранг) насилига мансуб қиз (арабча).

 
Алима

- билимли, ақл-заковатли қиз (арабча).

 
Алфия

- минг йиллик, яшовчан, умри узоқ (арабча).

 
Амина

- айнан: омонликда сақланувчи, яъни муҳофаза қилинган, ишончли равишда қўриқланган, бехатар, дахлсиз ёки ростгўй, вафодор. Амина - Муҳаммад (с.а.в.) оналарининг исми бўлган (арабча).

 
Амира

- ҳукмрон, йўлбошчи, форманбардор аёл (арабча-ўзбекча).

 
Амма

- марҳум аммасининг исми билан аталган ёки аммасининг уйида туғилган қиз (арабча).

 
Амрия

- ҳукмронлар наслига мансуб қиз. Сол: Амира (арабча).

 
Анбар

- хушбўй, ёқимли, муаттар, мушкбўй, ёки қалқон, ғов, тўсиқ (арабча).

 
Анвара

- нурли, жозибали, зебо қиз, толеи баланд қиз (арабча).