— Эй мўминлар, хотинларга зўрлик билан ворис бўлишингиз ҳалол эмас. Агар очиқ бузуқлик қилган бўлмасалар берган маҳрларингазнинг бир қисмини қўлга киритиш учун уларни эзманг. УЛАРГА ЯХШИ МУОМАЛА ҚИЛИНГЛАР. Агар уларни ёмон кўрсангиз ҳам сабр қилинг, сизлар ёмон кўрган нарсада Оллоҳ кўп яхшиликларни қилиб қўйган бўлиши мумкин ("Нисо" сураси, 19-оят)
Яна Оллоҳ, уларнинг ҳақини ҳурмат қилиш тўғрисида буюрди: — Бирга яшаганингиз ва улар сиздан ҳалол таъминот олганларидан кейин қандай қилиб уни (яъни махрни) қайтариб оласиз?! ("Нисо" сураси, 21-оят) — Оллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар. Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, яқин қўшнига ва узоқ қўшнига, ЁНИНГИЗДАГИ ҲАМРОҲИНГИЗГА, йўловчи мусофирга ва қўлларингиздаги қулларингизга ЯХШИЛИК ҚИЛИНГИЗ! Оллоҳ мутакаббир ва мақганчоқ бўлган кимсаларни севмайди ("Нисо" сураси, 36-оят).
Пайғамбаримиз видо хутбаларида уч нарсадан баҳс этдилар. Сўзлаб туриб йиғлар, йиғлаб туриб сўзлар эканлар, тиллари титраб, овозлари бўғилди. Ўшанда шундай дедилар: — Намоз, намоз, намозингизга диққат қилинг, ҳеч бепарволик қилманг!.. Ўнг қўлингиз остидагиларга (қуллар, хизматчилар, ишчиларга) кучлари етмайдиган вазифаларни юкламанг. ХОТИНЛАРнинг ҳақларини ҳурмат қилинглар, мен бу хусусда Оллохдан қўрқишингларни тавсия этаман. Хотинларнинг ҳаққи масаласида Оллохдан қўрқинглар! Зёро, улар сизнинг ёрдамчиларингиз ва сизнинг мададингизга муҳтождирлар. Улар СИЗГА ОЛЛОҲНИНГ ОМОНАТИДИРЛАР. Оллоҳнинг розилиги билан уларнинг ҳар нарсаси сизларга ҳалол қилинди.
Яна Оллоҳ Расули буюрдилар: — Қайси эркак, хотинининг қилиқларига чидаса ва сабр қилса, Оллоҳ унга, Айюб алайҳиссаломнинг балоларга сабри натижасида берган ажрини ато этади. — Қайси хотин, эрининг инжиқликларига чидаса ва сабр қилса, Оллоҳ унга Фиръавннинг хотини Осиёга берган савобидан ато этади.
Хотин билан яхши яшаш, фақатгина унга азоб бермасликдан иборат эмас. Ундан келадиган ҳар қанақа азобларга чидаш, у аччиқланганда унга мулойим муомала қилиши ҳам лозим. Масалан, пайғамбаримизнинг хотинлари баъзан гап қайтариб, унга қўпол муомалада бўлишарди. Расулуллоҳ бундай пайтларда уларга ўзларини босиб, яхши сўзлар айтиб мулойим муомала қилардилар. Бир кун Ҳз. Умарнинг хотини гап қайтариб, ўзига ёмон муомала қилганда, Ҳз. Умар унга: «Менга гап қайтариб, қўполлик қилишга уялмайсанми?» деди. Хотини: «Расулуллоҳ сендан яхшироқ бўлгани ҳолда, унинг хотинлари (бизнинг қизимиз Ҳафса ҳам) унга бемалол гап қайтаришади!» дея жавоб берди. Ҳз. Умар эса шундай деди:
— Агар пайғамбаримизга гап қайтараётган бўлса, Ҳафса хато қилибди. Кейинчалик Ҳз. Умар, пайғамбарга гап қайтараётгани учун қизи Ҳафсага танбеҳ бериб, шундай деганди:
— Сен Абу Бакрнинг қизи (Ойша)га қараб, унга тақлид қилиб, Пайғамбарга гап қайтарма. У, Расулуллоҳнинг севгилиси, билдингми?
Бир мартасида Расулуллоҳ билан завжаи муҳтарамалари Ҳз. Ойша ўртасида гап қочди. Низони бир ёқлик қилиш учун қозиликка Ҳз. Абу Бакрни чақириб келишди. У, нима гаплигини сўраганда, пайғамбаримиз, Ҳз. Ойшага: «Гапир, ё мен гапирайми?!» дедилар. Ҳз. Ойша эса: «Сиз гапиринг, лекин тўғрисини айтинг!» деди. Шу сўзни айтиши билан Ҳз. Абу Бакр қизига бир шапалоқ уриб, оғзи-бурнини қонат-ди.
— Ҳой тилинг кесилгур! Бирда-ярим ёлғон гапирибдими? — деди унга. Ҳз. Ойша, пайғамбаримизнинг орқасига қочиб ўтирди. Пайғамбаримиз, қайнотаси Абу Бакрга ташбеҳ бериб дедики:
— Биз бундай қилишингизни истамасдик!
Анас ибн Молик — Оллоҳ ундан рози бўлсин — дейди-ки:
— Оллоҳ Расули, хотинлару болаларга энг раҳм-шафқатли инсон эди. Хотин киши, эридан ўзи билан ҳазиллашиб-кулишиб ўтиришини талаб қилиши ҳам, унинг хақлари жумласидандир. Зеро, хотинларнинг бундай нарсадан кўнгли кўтарилади. Расул алайҳиссалом, хотинларининг ақли ва маданий савиясига тушиб, улар билан ҳазиллашар, ўйнашиб кулишар эди. Ҳатто, бир ривоятга кўра, Ҳз. Ойша билан югуришда мусобақа ўйнар, гоҳ униси бунисини, гоҳ буниси унисини қувиб ўтиб кетарди.
Хотинларга иззат-икром кўрсатишда пайғамбаримиздан ўтадиган киши йўқ эди. Ҳз. Ойша ҳикоя қилади:
— Бир марта муҳаррам ойининг Ошуро куни ташқаридан сурон овозлари эшитилди. Ҳабашлар ва бошқа инсонлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб шовқин кўтариб ўйнашаётган эди. Расулуллоҳ менга: «Уларнинг ўйинларини томоша қилгинг келяптими?» дедилар. «Ҳа!» дедим. Расулуллоҳ эшик олдига келиб тўхтадилар. Бир қўлларини кесакига тирадилар. Бошқа қўллари билан мени тортдилар. Мен иягимни қўллари устига қўйдим. Ҳабашлар ўйнар, мен Расулуллоҳнинг қўлларига иягимни қўйганча, .эшикдан ўйинни томоша қилардим. Бир мунча вақт шу ҳолда томоша қилиб турганимиздан кейин, «Етар энди!» дедилар. Мен «яна бир оз кўрайлик!» дедим. «Етади, эй Ойша!» дедилар. «Ҳа, майли!» дедим мен. Расулуллоҳ ўйинчиларга имо қилдилар. Улар ҳам ўйинни бас қилиб, узоқлашдилар. Шу куни Расулуллоҳ шундай деб буюрдилар: — Имон жиҳатидан мўминларнинг энг комили, оила аъзоларига энг кўп чиройли муомала қилувчи кишилар бўлади.
Яна бир сафар Оллоҳ Расули буюрдилар: — Энг яхши одамлар хотинига яхши муносабатда бўлади. Сизларнинг орангизда мен ҳам хотинга яхшилардан бириман.
Ҳз. Умар — табиатан қўполроқ муомалали бўлсалар ҳам — дердиларки: — Киши оиласи билан боладай муомала қилиши керак.
Пайғамбаримиз, бир тул хотинга уйланган Жобирга дедики: — Бокира қизга уйлансайдинг... у билан ҳазиллашиб, ўйнашиб ўтирардинг, у ҳам сен билан ўйнагиси келаверарди!
Эркак, хотинга мулойим ва чиройли хулқлар билан муомала қилишда салобатли ва обрўйини йўқотмаслиги ҳам хотиннинг эрдан талаб қилиши мумкин бўлган ҳақлари жумласига киради. Чунки эр, хотини олдида обрўйини йўқотса, хотин ҳавойи нафсига берила бошлайди. Шу тариқа хотиннинг ахлоқи издан чиқади. Эрни менсимай қўяди. Ана шунинг учун ҳам эркак, хотинига нисбатан хушмуомалада мувозанатни йўқотмаслиги, унинг олдида ўз ғурури ва савлатини сақлаб туриши керак. Хотинининг ҳар бир ғайриахлоқий қадамини дарҳол терговга олиши, хатти-ҳаракатлари ва феъл-атворидаги нуқсонларни тез бартараф этиб, уни тўғри йўлга буриб юбориши, шариатга ва инсонийликка зид ҳолни кўрса, ҳеч иккиланмай, унга қарши қатъий курашиши керак.
Ҳасан Басрий дейдики: — Хотинининг нафсоний орзуларига бўйсунган ҳар бир эркакни Оллоҳ жаҳаннам оташига отмай қўймайди.
Ҳз. Умар эса шундай дейди: — Хотинларга итоат этманг. Уларга қаршилик қилиб турмасангиз уйдан барака кетади. Расул алайҳиссалом буюрдилар: — Хотинга қул бўлганни юзтубан судраш ҳам оз!
Пайғамбаримизнинг бундай буюрганларининг сабаби қуйидагича: — Хотинининг нафсоний орзуларига итоат этган эркак, унинг қули демакдир. Чиндан ҳам бундай эркак лаънатга лойиқдир. Чунки Оллоҳ уни хотинга ҳокйм қилиб яратган. Ва ҳоким қилган. У эса, хотинининг нафсоний орзуларига итоат этиб унинг амрига кириш билан, Оллоҳнинг ҳукмига терс борган, шу тариқа шайтонга итоат этган бўлади.
Шунинг учун Оллоҳ шайтондан ҳикоя қила туриб, шундай деб буюради: — Оллоҳ уни (шайтонни) лаънатлади. (Шунда) у деди: «Қасамки, бандаларнинг орасидан ўзимга тегишли насибани албатта оламан. Ва уларни йўлдан оздираман, хом-хаёлларга мубтало қиламан, буюрсам улар чорваларининг қулоқдарини кесадилар, буюрсам Оллоҳ яратган нарсаларни ўзгартириб-бузадилар». Кимки Оллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса, бас, у очиқдан-очиқ зиён қилибди ("Нисо" сураси, 118-119-оятлар).
Эркакнинг ҳақи Оллоҳга тобе бўлмоқдан иборат. Унинг хотинга тобе бўлиши тақиқланган. Оллоҳ, «Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар!» ("Юсуф" сураси) деб буюрган.
Яна Оллоҳ, эркакни хотинга хожа деб номлади. Мана, у буюради: — Эшик олдида хотиннинг хожасига йўлиқиб қолишди ("Юсуф" сураси, 25-оят).
Модомики аҳвол шундай экан, хотинига итоат этган, унинг нафсоний орзуларига бўйин эгган эркак, аслида, Оллоҳнинг неъматини инкор этган ва унинг ҳукмининг тескарисини қилган бўлади. Хотиннинг нафси ҳам сенинг нафсингга ўхшайди, Унинг тизгинини бирозгина қўйиб юборсанг, сен истамаган узоқ ва тақиқланган минтақаларга тортиб кетади. Агар жиловини бир қарич бўшатсанг, у сени бир қулоч нарига судрайди. Агар маҳкам ва забт билан ушлаб олсанг, у ҳолда молик ва хожа бўла оласан.
Эрнинг хотинидаги ҳаққи тўғрисида ҳам ўқинг
Абу Ҳомид Ғаззолий. Мукошафат-ул қулуб