Оригамилар бу маънода аппликациялардан олинадиган барча натижаларни бермаслиги турган гап. Чунки оригамилар ясашда, елимни эҳтиёткорлик билан ишлатиш, қайчидан тўғри фойдаланиш каби малакалар оширилмайди, аммо болаларингиз учун бир парча қоғозни турли жойларидан буклаш орқали янги бир фигурани чиқариш бу албатта қизиқ бўлади. Қолаверса фарзандингиз, диққат билан ишлашни ўрганади. (адабиётчиларнинг тилиб билан айтганда бу ижод остонасига биринчи қадамлар деб аталиши ҳам мумкин).
Болалар билан шундай машғулотларни кўпроқ оналар бажариши мумкинлигини эътиборга олиб http://www.muslima.uz сайтида болаларнинг сенсор ривожи учун фойдали бўладиган турли оригамиларни эълон қилинмоқда.
Ҳа, айтганча аслида аппликациялар ҳозирда ҳам Тошкентдаги болалар боғчаларида тайёрланади-ю (қизим борадиган боғча мисолида биламан) аммо уларни болалар эмас, кўпроқ тарбиячиларнинг ўзлари тайёрлайдилар. Балки, сиз болангизнинг ақлий ривожи учун тарбиячидан кўра ўзингизни кўпроқ масъул деб хис этарсиз?!