Мадина Зарипова
Бу сўзлар билан аёл ота-онанинг биринчи вазифаси фарзанд тарбияси эканлигини яхши англатганди. Бола синдиради, ёради, йўқотади. Гуллар ҳам энди пайҳон бўлди. Лекин фарзандларимизга қахр билан бақиришдан олдин ўзимизни қўлга олиб уларнинг бир бола эканликларини унутмайлик.
* * *
Бир неча хафта олдин бир дўстим билан фарзанд тарбияси хақида сўзлашиб қолдиқ. У менга етти ёшли қизи хақида гапириб: “Бир куни оилавий овқатланиб ўтирганимизда қизим чойни столга тўкиб юборди. Столни артиб, тозалангандан сўнг у бизга қараб: “Биласизларми, мен сизларга бошқа ота-оналарга ўхшамаганингиз учун раҳмат айтмоқчиман. Дўстларимнинг ота-оналари шундай бир иш қилсалар уларга бақирган ва эътиборлироқ бўлишларини уқтириб танбеҳ берган бўларди. Сиз эса бундай қилмаганингиз учун сиздан миннатдорман!”, деди.
Бир сафар дўстларимнинг уйида меҳмонда эдим. Дастурхон атрофида ўтирганимизда беш ёшли ўғиллари стол устига сут тўкиб юборди. Ота-онаси унга танбеҳ бера бошлаганларида, мен ҳам пиёламдаги чойни ағдардим. 48 ёшли бўлишимга қарамай, қандай қилиб бундай холга йўл қўйганимни тушунтириб ўзимни оқламоқчи бўлганимда боланинг кўзлари порларди. Ота-онаси ҳам ўзларига керакли дарсни олиб болага танбеҳ беришдан тўхтадилар. Ота-оналар ҳам ўзлари бир вақтлар ўзлари ҳам бола бўлганликларини бот-бот эслаб турсалар яхши бўларди.
* * *
Куни кеча бир таниқли олим хақида бир хикоя тингладим. У тиб мавзусида янги ва унумли янгиликлар яратганди. Муҳбир қандай қилиб олимнинг бундай ютуқларга эришганлиги хақида қизиқди. Ўзини бошқалардан айирган, кўп нарсаларга эришиши мумкинлигида ишонч туғдирган нарса нима эди? Олим бу савол икки-уч ёшларида бўлиб ўтган воқеани гапириб берди:
Музлатгичдан шишадаги сутни олаётганимда тўкиб юбордим. Ошхонага келган онам танбеҳнинг ўрнига: “Жуда гўзал хато қилдинг. Мен бундай чиройли сут кўлмагини кўрмагандим. Майли бўлар иш бўлди. Бу сут кўлмагини тозалашдан олдин бироз ўйнашни хохлайсанми?”
Мен бу кўлмакда ўйнадим. Сўнгра онам: “Ўғлим, энди бу ерни тозалашимиз керак”, деди, кейин биргалашиб тозаладик.
“Биласанми, бу шишани тушириб юбординг, демак қўлларинг ҳали кучли эмас, шунинг учун энди қандай қилиб шишани тўғри ушлашни ўрганамиз”, дея ҳовлига чиқиб шишага сув тўлдириб, уни тўғри ушлашни ўргатганлар.
Қандай гузла бир дарс! Бу олим онасидан хатолардан қурқмаслик лозимлигини ўрганган. Қилинган хатолар янги нарсалар ўрганиш замири эканлигини англаган. Зотан, кейинги ҳаётидаги илмий тадқиқотларини ҳам шу асосга таянган холда бажарган. Бутун ота-оналар бу олимнинг онаси каби йўл тутсалар фарзандларимиз кўпгина муваффақиятларга эришган бўлармиди?!
Бу воқеани бир неча йил олдин радиода эшитгандим.
Ишдан уйга қайтаётган ёш аёл машинасини бошқа бир машинага уриб олди. Янгигина машинага ачинибми ёки эрига нима дейишини билмайми, йиғлаб юборди. Бунга бошқа машинани эгаси: “Сизга хеч қандай даъвоим йуқ, аммо барибир ҳужжатларингизни кўрсатишингизга тўғри келади”, деди. ҳужжатларини олиб очар экан ичидан бир коғоз ерга тушади. Қоғозни олган аёл эрининг қўли билан ёзилган: “Севгилим, агар бирор нарса бўлса мен машинани эмас сени севишимни унутма», деган сўзларни ўкийди.
Р.С. Мана шу мисолларни ўқиганимизда албатта ўзимизни кўп жахлдор эканлигимиздан койиймиз. Ҳамма холатда ҳам фарзандларимиз, яқинларимизни қалбларини оғритмасдан чиқишимиз мумкин. Бу билан биз уларга ҳам меҳр дарсидан сабоқ берамиз ва бу улар қалбларида меҳр илдизини барпо этади. Тарихдан маълумки, дунёдаги энг гўзал гул бу солиҳ бир инсондир.