Буни шундай тушунмоқ керакки, хар бир инсон аввал бу дунёда яшайди, ўлганидан кейин эса охират дунёсида яшайди. Аммо бу дунё вақтинчалик бўлиб Охират эса абадийдир. Охиратда 2 та жой бор. Бири ЖАННАТ, бири ДЎЗАХ. Жаннат-яхши одамлар учун, ДЎЗАХ-ёмон одамлар учун тайёрлангандир. У дунё тугул бу дунёда ҳам ёмон одамлар билан яшашни ҳеч ким хоҳламаса керак.
Агар мақсадимиз жаннат бўлса, унда хозирги дунёдан қандай қилиб жаннатга бориш йўлларини билиб олишимиз керак. ( БУ- бизнинг (яратган) РОББИМИЗ-АЛЛОҲ бизни яратиб, имтихон қилиб абадий ОХИРАТ дунёсидаги жойимизни ишлаб олишимизга берган имкониятидир ). .
Хўп, ишни нимадан бошласак яхши бўлади? Демак, жаннатга олиб борадиган йўлни топиш керак. Яъни: ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРАКЛИГИНИ ўрганишдан АҚбошлаш керак. Унинг тўғрисини қаердан биламиз? Қаерда ёзиб қўйибди? Қайси китобдан ўқиб ўрганамиз. Бизни яратган АЛЛОҲ Tаъоло шу муаммони ҳам хал қилган.. Яъни бандаларим тўғри яшасин –деб китоб ҳам тушириб қўйган. Яъни, бу китоб бу дунёдаги барча китоблардан фарқ қилиб, у китобни АЛЛОҲ ТАОЛО яратган. Ва бу китобнинг номини ҚУРЪОНИ КАРИМ деймиз. Яъни КАРИМ(АЛЛОҲ)нинг ҚУРЪОНИ дейилади.. Шу ҚУРЪОН китобида одамларнинг бу дунёда қандай яшаса охиратда қаерда яшашлиги хақида тушунтирилган. Яъни, тўғри яшаш программаси деб тушунса ҳам бўлади.
У Китобни қандай қилиб ўрганамиз?
Китоб араб тилида ёзилган бўлиб тажвид коидаларига биноан ўқиш керак бўлади. Тажвиднинг осон усулини эса иншаАЛЛОҲ биз ўргатамиз. АЛЛОҲнинг ёрдами билан ҳеч шубхаланмай дарс қилишга бел боғлайверинг. Сабаби, белингизни боғламасангиз шайтон деган душман Сизни тўғри йўлингиздан тойдириши мумкин.У бел боғлаганлардан қўрқади. Яъни шайтонга: «Сени гапингга кирадиган АХМОҚ ЙЎҚ!»- деб АЛЛОҲ таолонинг паноҳига кирсангиз иншаАЛЛОҲ АЛЛОҲ сизни химоясига олади.
Энди вақт масаласи хақида гаплашиб олайлик. Вақт(бу сизнинг сармоянгиз) деган нарса, бир суткада 24 соат бўлиб, сиз шундан қанчасини нафс (у ҳам душман сизга)ни тинчлантириш учун ва ўзингиз учун фойдали ўказмоқчисиз?
Ўзингиз учун фойдали деганда охират (кейинги) дунёни назарда тутмоқ керак. Чунки ЛЛИ киши кейинини ўйлаб иш қилади.Аммо НАФС деган душман доимо хархаша қилавериб турганидан (яъни бола йиғлаб турса, унга эътибор бермай иложингиз йўқ каби) жуда кўп вақтингизни олиб қўяди, аммо сезмайсиз, у сизнинг ичингизда жойлашганлиги учун Ўзимман –деб ўйлайсиз. Ахир СИЗ ундай ёмон эмассиз-ку, яъни сабрсиз, гуноҳ ишларни қиладиган, кўп ортиқча овқатларни ейдиган ......Сиз жуда яхшисиз,чунки АЛЛОҲ таълонинг яхши кўриб яратган бандасисиз. У ёмон ишларни нафс бажартиради. Унинг устига унинг айтганини қиламан деб роса чарчайсиз. Чунки НАФС сизга хокимлик(яъни Сизга хўжайин бўлиб олган, Сиз унинг худди қулидай нима деса лаққиллаб истагини бажаряпсиз) қиляпти-да. Аммо НАФСини Ўзига қул қилиб олганлар ҳам бор. Улар овқатни ортиқча емай қувват бўлиши учун ейди. Нафс хохлаган барча нарсаларга беравермайди. Оқибатда, нафси хикқиллаб-хикқилаб қулликка кўникади. Кейин улар нафсига хоким бўлади, нафси эса қул бўлиб қолади. Улар Рўзадор бўлишади. Ҳамма фарз намозларнигина ўқиб колмай, кечаси тахажжудга ҳам туришади. ҚУРЪОН ўқийдилар. АЛЛОҲ уларнинг сўраганларини беради. Улар охират учун анча фойдали ишларни қилиб оладилар.
Демак, НАФС ва ШАЙТОН бизнинг душманларимиз экан.. Улар одам боласини ёмон ишларга бошлашга харакат қилади. Сиз бир Ўзим қандай қилиб 2та душманни енгаман-деб хавотир оляпсизми? Бундан хавотир олманг, агар НАФСингизни қул қилган бўлсангиз, шайтоннинг гапига қулоқ солмайсиз. Чунки, Сиз шайтондан ҳам кучлисини енгиб олгансиз. (Яъни Ўзингизнинг нафсингиз Ўзингизга душманликда шайтондан кучли). Энди нафс ва шайтонни таниб олган бўлсангиз,Ўзингизни улардан химоя қилинг.
Хўп, шу бир суткада 24 соат берилган экан шундан 2 соатини Ўзингизнинг кейинингиз учун фойда ишлашга ажратдингизми? Агар ажратган бўлсангиз, АЛЛОҲ ёрдами билан ўқишга киришинг. Агар ажратаолмаган бўлсангиз унда СИЗ га нафсингиз хоким ва дўстингиз шайтон бўладими?Охирини ўйламай иш қиладиган одам бўлиб коласизми?. Шу гапдан хафа бўлдингизми? Хафа бўлмангда мени уялтириб 4 соат вақт ажратиб юбориб ҳаммадан Ўзиб кетинг.
АЛЛОҲ таъло ёрдами билан бошлаймиз!