Skip to Content

Оналарга ва бўлажак оналарга маслаҳатлар

1. Фарзандларингизни Аллоҳнинг буюк неъмати деб билинг. Улар туғилганида беҳад кувонинг. Сизга оналик ва мураббийлик бахтини берган Аллоҳга хамду-санолар айтинг. Аллоҳ таолога кûр дуо килинг, токи фарзандингиз тўғри йўлдан адашмай, умматимиз фахри бўлсин. 2. Агар фарзандингиз бўлмаса, Ҳазрат Закариё (а.с.) каби дуо қилинг. Дуо куйдагича: رَبِّ هَبْ لِي مِن لَّدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاء "Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, сен дуони эшитувчисан" (Oli Imron, 38)

3. Ҳомиладорлигингизни билсангиз, бола ортиқча, қийналиб қолмасмиканмиз деб зинҳор уни олиб ташлашга ошиқманг. Бу улкан гуноҳ саналгани сабабли бу ишга қўл урманг.

4. Гўдак дунёга келгач, уни чўмилтиринг, сўнгра ўзингиз ҳам покланиб олинг. Сўнгра боланинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқомат айтмок жоиз. Фарзанд туғилиши биланоқ илк эшитадиган сўзлари - Аллоҳ ва унинг пайғамбарининг исмлари бўлиши катта аҳамиятга эга. Ушбу тарбия ҳақида Расулуллох саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ёш болаларингизга биринчи бўлиб «Ла илаҳа иллАллоҳ» калимасини эшиттиринглар».

5. Азон чакирилгандан кейин уйнинг улуғи ёки бирон-бир ҳурматга сазовор инсон боланинг танглайига ширинлик ёки асални суриши, ҳамда янги туғилган меҳмонни чиройли ва хайрли дуо қилиши сўралади.

6. Фарзандингиз учун муносиб исм танланг. Фарзандингизга пайғамбарлар ёки саҳобалар исмини, ёҳуд Аллоҳ исмларидан бирига «Абд» қўшимчасини қўшиб исм қўйинг. Масалан, Абдуллох, Абдураҳмон.

7. Агар билмаган ҳолда номаъқул исм қўйган бўлсангиз, уни дархол алмаштиринг.

8. Еттинчи куни имкон қадар ақиқа қилинг. Ўғил фарзанд учун икки қўйни, қиз учун бир қўйни сўйилади. Ундан кейин боланинг бошидан бир тутам соч кесиб, унинг оғирлигига тенг миқдорда олтин ёки кумуш ҳисобида пул садақа қилинг.

9. Еттинчи куни фарзандингизни хатна қилдиринг. Агар бунга имконият бўлмаса, етти ёшгача албатта суннат қилдириш шартлигини унутманг.

10. Боланинг тили чиқиши биланоқ унга энг аввало «Ла илаҳа иллАллоҳ» калимасини ўргатинг.

11. Фарзандингизни фақат кўкрак сути билан боқинг. Бу фарзандингизнинг ҳаққи ҳисобланиб, Қуръони Каримда бу ҳақида аниқ айтилган. Бола уни эмиздирган онасига нисбатан ниҳоятда меҳрибон бўлади. Бунда болалар онасига нисбатан итоаткор бўлади. Она сутининг ҳар бир томчиси билан фарзандида Аллоҳ ва Пайгамбарига иймон ҳамда муҳаббат ҳисси ҳосил бўлади. Имкон қадар тумор ва кўзмунчоклардан сақланишга ҳаракат қилинг. Бунинг ўрнига фарзандларинизга ҳаётнинг турли ҳолатларида асқотадиган дуоларни ўргатинг. Қуръони Каримдан оятлар ёдлашларига ёрдам беринг ҳамда Пайгамбаримиз қолдирган ҳадислар билан таништиринг.

12. Болани бўлар-бўлмасга қўрқитманг. Боланинг илк ёшларидаги ривожланиши бутун келажак ҳаётига таъсир қилишини унутманг. Фарзандингиз ҳаётда уддабурон, тиришқоқ, комил инсон бўлиши учун уни муносиб тарбияланг. Бола оч пайтида бирон ишни буюрманг.

13. Боланинг бирон-бир ҳатти-ҳаракати ёкмаганида дарров уришманг. Унинг камчиликларини юзига солманг, аксинча меҳрибонлик кўрсатинг. Болани тарбиялашда сабрли ва матонатли бўлинг.

14. Болангизни меҳр ва муҳаббат билан тарбияланг. Имкон қадар уларнинг муаммолари билан қизиқинг. Фарзандларингизда катталарга итоаткорлик руҳини тарбияланг. Болани ҳадеб тергайверишдан тийилишга ҳаракат қилинг. Бунинг ўрнига бошини силаб, унинг ноҳақлигини секингина тушунтиринг.

15. Кичик ёшдаги болаларни эркалатинг. Тиззангизга ўтқазиб суҳбатлашинг. Қаттиққўл бўлманг. Бу ҳолатда ўсган болалар ҳаётда ўзига ишонмаган, кучсиз бўлиб вояга етади.

16. Бутун куч-қувватингизни болаларингизни муносиб тарбиялаш ҳамда тегишли таълим бериш учун сарфланг. Бу сизнинг энг асосий бурчингиз ҳисобланади.

17. Бола етти ёшга тўлганидан кейин албатта намоз ўқиши керак. Бу ибодатни тўлиқ амалга ошириши учун унга ёрдам беринг. Қизларингиз намозни сиз билан адо этишларига ҳаракат қилинг, ўғил болалар эса оталари билан намоз ўқисинлар. Агар бола ўн ёшга кириб ҳам намоз ўқимаса, уни муносиб жазоланг. Бу ибодатни бажариш фарзлигини болага қатъий уқтиринг.

18. Фарзандлар ўн ёшга киргандан кейин жинсига қараб алоҳида ётқизинг.

19. Фарзандларингиз доимо озода, тоза юришларини таъминланг. Шахсий гигиена қоидалари (тиш ювиш, тирнок, юз-қўлларни тоза сақлаш, ҳожатдан кейи мустаҳаб қилиш) ни онгига сингдиринг. Кийимларини озодалигига эътибор беринг. Аммо ортиқча зеб-зийнатга берилишдан уларни сақланг. Уларнинг кийимлари оддий ва қулай бўлиши лозим. Ўғил болаларга ёрқин рангдаги, уларнинг жинсига тўғри келмйдиган кийимлар кийишига йўл қўйманг.

20. Бошқалар олдида фарзандларингиз хатоларини ёки ножўя ишларини эсламанг. Болани уришдан сақланинг. Фарзандларингиздан бири айбдор бўлса, ҳаммани тергаманг. Айбдор болани чақириб, оғир-босиқлик билан унинг хатоларини тушунтиринг.

21. Болангизнинг ҳар бир ютуғини рағбатлантиринг. Уларнинг руҳини кўтариб, ўзига ишончини орттиринг.

22. Болага Пайғамбарлар ҳаётидан сўзланг. Улар инсонларни қандай қилиб Исломга чорлаганларини гапириб беринг. Бундан ташқари, саҳобалар, авлиёлар ҳамда бошқа тақво ва илм соҳиби кишилар ҳаётидан намуналар келтиринг. Уй юмушларидан ортган ҳолда боланинг тарбияси учун албатта вақт ажратишга ҳаракат қилинг. Бу савобли ишларда сизга ва сизга ўхшаган дунё мусулмон аёлларига Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин.

23. Вақти-вақти билан фарзандларингиз ўз қўллари билан ночорларга садақа ва озиқ-овқатлар беришни ўргатинг. Бунинг оқибатида болаларда атрофдагиларга меҳр-шафқат ҳисси уйғонади.

24. Боланинг ҳар бир хоҳиш-истагини қондиришга ошиқманг. Юмшоқлик билан болани бундан қайтаринг. Гап уқтириш пайтида қатъий бўлишга ҳаракат қилинг. Қаттиқ гапирмай, болаларни ранжитмай деб уларни қайсар, беодоб болаларга айлантириб қўйманг.

25. Болаларга бақиришдан сақланинг. Ўзингизни қўлга олиб улар билан вазмин оҳангда гаплашинг.

26. Болаларда барча буюрилган ишларни вақтида бажариш ҳиссини ривожлантиринг.

27. Агар фарзандингиз атрофдаги болалар билан уришиб қолса, вазиятни аниқламай туриб болангизнинг олдини олманг.

28. Барча фарзандларингизга бирдай муносабат билдиринг.

29. Фарзандларингизга муносиб она бўлишга, сабрли ва ўта вазмин тарбиячи эканлигингизни унутманг. Ҳазиллашиб бўлса-да болаларга ёлғон гапирманг. Улар учун намуна эканлигингизни зинҳор унутманг.

30. Қиз туғилган пайтда ҳудди ўғил кўрган каби севининг. Қиз ҳам ўғил ҳам Аллоҳ Таолонинг буюк инъомидир.

31. Қизларингизни юракдаги қувонч, илоҳий бахт ва диний руҳда тарбияланг. Эвазига Аллоҳдан Жаннатни сўранг.

32. Қиз болани ўғил боладан паст кўрманг. Ўғил-қизни бир хил кўринг.

33. Қизларга меросдаги тегишли улушларини беринг. Уларни ҳақларини адо этишда адолатсизликка йўл қўйишдан сақланинг.

34. Рисоладагидек она – хўжайинининг ҳурматини фарзандлари юрагига сингдирган аёл ҳисобланади. У турли мисоллар ёрдамида болаларига отанинг оиладаги ўрнини тушунтиради. Масалан, бирон бир муаммо кўтарилса, «буни отангиздан сўраймиз, улар рози бўлсалар, шу ишни қиламиз», дейди. Отангиз рози бўлсалар, Аллоҳ ҳам рози бўлади. Отангиз оиламиз устуни.

35. Худди шу йўл билан рисоладагидек аёл фарзандлари олдида эри билан тортишмайди. Эри ноҳақ бўлган такдирда ҳам унга бўйинсунади. Улар ҳоли бўлганида эрига вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилади. Рисоладагидек она эри ва фарзандларига нохуш хабарларни тақдим этишда ниҳоятда эҳтиёт бўлади. Улар уйга келиши биланоқ устларига бир қанча савол ёғдирмайди, уларнинг камчиликларини айтмайди. Бунинг ўрнига улар уйга кириши биланоқ улар билан саломлашиб, овқатлантиради, сўнг зарур гапи бўлса айтади.

36. Рисоладагидек она фарзандалари орасидаги оралиқни сақлашга уринади. Яъни биринчи фарзанди эмизикли даврдан чиқиб ўзини эплайдиган ҳолига келишини кутса, туғишдан кейинги ҳолсизликни олдини олади ва ҳомиладор бўлиб эмизикли болани унга зарур бўлган сутдан айирмайди. Шунинг учун аёл ўзининг соғлиги ҳамда болани тўлақонли икки йил эмизиши учун вақтинчалик ҳомиладорликдан сақланиши лозим.

37. Рисоладагидек она хўжайини ва унинг онасига нисбатан итоатли бўлади. Бу йўл билан у фарзандларини ҳам итоатли ва тарбияли бўлишига, охир-оқибат Аллоҳга итоатда бўлишга эришади.

38. Рисоладагидек она – бу китобда тақдим этилган маслаҳатларни амалда қўллаб, мусулмон сафдошларига намуна бўла олган аёлдир. У ущбу китобни ёзган, уни устида меҳнат қилган барча мусулмонларни дуо қилади,

39. Қизларни олиб ўтирмасдан тезроқ турмушга бериш зарур. Аммо икки ўғилни бир вақтнинг ўзида уйлантирмоқ дуруст эмас. Агар бундай бўлган тақдирда, уларнинг бири алоҳида яшамоғи лозим. Шундай қилинса, кўпгина ножўя вазиятлардан қутилган бўласиз.

40. Қизингиз етти ёшга киргандан кейин эркаклар билан қўл бериб саломлашишдан сақланишини таъминланг.

41. Фарзандингизни чиройли дуо қилинг. Аллоҳнинг ғазабидан ҳамда унга бўйинсунмасликдан сақланинг.

(Мухсина тайёрлади)