1 - қоида. Аллоҳ таъолонинг йўлига даъват этиш дунё ва охиратдаги нажот йўлларидан биридир. Пайғамбаримиз айтганларидек: Аллоҳ сиз сабабли бир кишини ҳидоят қилса, у сизга (қимматбахо) қизил юнгли туяларингиз бўлишидан кўра яхширокдир. Даъват қилиш билан, ижобат қилинишини кутилмай, савоблар ёзилади. Исломнинг ҳақиқий ғалабасини
рўёбга чиқариш даъватчидан талаб қилинмаган. У Аллоҳнинг ишидир. Исломнинг ғалабаси Аллоҳ хоҳлаган пайтда содир бўлади. Бироқ, даъватчидан Ислом йўлида ўз кучини сарф этиши талаб қилинган. Даъватчининг тайёргарлик кўриши шарт бўлса, Аллоҳ ғалаба беришни ўз зиммасига олади. Даъват жиҳоднинг бир кўриниши бўлиб, жиҳод билан мақсад ва натижада бирлашади.
2 - қоида. Уммат салафининг "Аҳлуссунна вал-жамоа" йўналишида шаклланган дастурини, бу дастурнинг мўътадиллиги, мейёрдан ошиш ва тушишдан узоқ бўлишини ҳамда умумийлиги (шумулийлиги)ни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш.
3 - қоида. Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ўз ичига олган шаръий илм,
Аллоҳнинг фазли билан, тойилишдан сақлайди. У - пайғамбарлар йўлида юрган кишилар учун маёқдир.
4 - қоида. Даъватнинг соғлом дастури - Аллоҳнинг Китоби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари, бу Умматнинг салафи, уларга қиёмат кунига қадар яхшилик билан эргашган кишиларнинг сўзлари ва амалларидир.
5 - қоида. Имом Молик раҳимахуллоҳнинг: "Бу умматнинг охири аввали ислоҳ бўлган нарса билан ислоҳ бўлади, У кунда дин бўлмаган нарса, бугун дин бўла олмайди", деб айтган сўзларига биноан, одамларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, унинг саҳобалари ва уларга яхшилик билан эргашган салаф солиҳ яшаган ҳаётга қайтариш.
6 - қоида. Аллоҳ йўлига даъват этиш учун бирлашган жамоани "мусулмонлар жамоаси" эмас, балки, "мусулмонлардан бўлган бир жамоа" деб тушуниш тўғри тушунишдир.
7 - қоида. Дўстлик - фикр ва шахслар учун эмас, ҳақиқат учундир. Чунки, ҳақиқат боқий, шахслар эса фонийдир.
8 - қоида. Тавҳид калимаси яхлитлик асоси ва мусулмонларни бирлаштириш ўрнига парчалаган бугунги кундаги гуруҳбозликнинг салбий кўринишларидан узоқ бўлиш шиори остида ҳаракат қиладиган дастур билан
мусулмонлар жамоатини тузиш ҳамда уларни ҳақиқат узра ва ҳақиқат йўлида бирлаштириш учун ҳарис бўлиш.
9 – қоида. Ҳамкорлик ва ҳамкорликка олиб борадиган йўлларга даъват қилиш ҳамда ихтилоф ва ихтилофга олиб борадиган йўллардан узоқ бўлиш. Бир-биримизга келишган нарсаларимизда ёрдамчи, ихтилоф қилган арсаларимизда эса нафратланмай, насиҳатгўй бўлишимиз.
10 - қоида. Мусулмонлар оммаси, хусусан, даъватчилар ўртасида фикрий яхлитликни вужудга келтириш.
11 - қоида. Шахснинг ўз-ўзини танқид, доимий назорат ва ислоҳ қилиш хислатини мустаҳкамлаш.
12 - қоида. Шахснинг мансуб бўлган жамоатига таассуб қилмаслиги ва модомики, шариатга мувофик ва меёрдан ошиш ва камайишдан узоқ экан, бошқаларнинг такдим этаётган ҳар қандай ҳаракатини олқишлаши.
13 - қоида. Шариатнинг жузъий масалаларидаги ихтилофлар хусумат ва жанжални эмас, насиҳат ва баҳсни тақозо этади.
14 - қоида. Исломий жамоатлар ўртасидаги асос: Бирга ҳаракат қилиш ва бирликдир. Агар бунинг имкони бўлмаса, ҳамкорликдир. Бунинг ҳам имкони бўлмаса, бирга яшашдир. Агар бунинг ҳам имкони бўлмаса ҳалокатдир.
15 - қоида. Ихтилоф одобини ўрганиш, баҳс асосларини ўрнатиш ва уларнинг ҳар иккисининг аҳамияти ва бу "Даъватчининг биринчи қуроли" эканлигига иқрор бўлиш .
16 - қоида. Умумий ҳукм беришдан узоқ бўлиш, унинг офатларидан сақланиш, шахсларни оқлик ва қоралик ўлчовлари билан ўлчамаслик. Чунки, ҳар ишни моҳиятига қараб ўлчаш инсофдандир.
17 - қоида. Мақсад ва воситалар ўртасини айириш-фарклай билиш. Масалан: даъват мақсад бўлса, ҳаракат, жамоат, марказ ва шу каби нарсалар воситадир.
18 - қоида. Мақсадлардаги сабот ва шариат доирасида воситаларга чиниқиш ва янгиланиш.
19 - қоида. Бирламчи муаммоларни риоя қилиш ҳамда жузъий масалаларда ишларни аҳамиятига қараб тартиблаш. Ишлар ўз замони ва маконида келсин.
20 - қоида. Босқичма-босқич ҳаракат қилиш. Яъни мақсадларни даражаларига қараб тақсимлаш ҳамда иккинчиси биринчисини, учинчиси иккинчисини давом эттирадиган ҳолатда тартиблаш.
21 - қоида. Баҳс ва жанжаллардан узоқ бўлиш, жиддий ишларни афзал кўриш, фидоийлик ва хайрия ишларида давом этиш.
Беҳуда нарсаларга эътибор бермаслик.
22 - қоида. Биз ҳукм чикарадиган қози эмас, даъватчимиз. Агар Аллоҳ учун даъват қилсак, савоб оламиз. Бошқалар устидан ҳукм чиқарсак, Аллоҳнинг ҳузурида устимиздан ҳукм чиқарилади ва қилган ҳукмимиздан масъул бўламиз.
23 - қоида. Амалий фойдаси бўлмаган ҳар қандай иш-ҳаракат - вақт ва молнинг зоелигидир.
24 - қоида. Имкони борича ишни ижобийлик ва хушхабарларга марказлаштириш ва салбийлик ҳамда нафратлантиришдан
узоқ бўлиш.
25 - қоида. Даъватчилар ўртасида тажриба алмашиш ўта муҳимдир. Чунки, бу дунёда насиҳат ва йўлланишдан юқори ёки барча ишлари тўғри бўлган кимса йўқдир.
26 - қоида. Суннатни татбиқ қилиш ва эътиқодининг софлиги билан машҳур бўлган Уммат уламоларини ҳурмат қилиш, улардан илмларни олиш, уларга нисбатан бўйиндарозлик қилмаслик, уларнинг шарафларини ҳимоя қилиш,
ниятлари ҳақида шубҳалар қўзғамаслик, уларга туҳмат қилмаслик ва туҳматнинг ёмон оқибатларидан эҳтиёт бўлиш ҳамда улар учун таассуб қилмаслик. Чунки, ҳар бир олим тўғри сўз ҳам айтиши мумкин, хато сўз ҳам. Хатолари кишиларга, модомики, ижтиҳод қилган эканлар, шарафларини сақлаш билан қайтарилади.
27 - қоида. Мусулмонлар ҳақида ёмон гумонда бўлмаслик. Уларнинг айбларини яшириб, сўзларини ўз ўрнига этказиш. Айбларини ўзларига етказишдан ғафлатда қолмаслик.
28 - қоида. Баён қилиш вожиб, ихтилоф қилиш ҳаромдир. Яъни ҳақиқатни баён, ботилни инкор этамиз. Бироқ, буни дўстлик ва душманлик учун асос қилиб олмаймиз.
29 - қоида. Агар бир кишининг яхшиликлари кўп бўлса, ёмонликларини манфаат бўлсагина тилга олиш. Агар бир кишининг ёмонликлари кўп бўлса, омма халқ чалғиб қолмаслиги учун унинг яхшиликларини тилга олмаслик.
30 - қоида. Аввал яшаб ўтган кишиларнинг тажрибаларидан фойдаланиш. Даъватчи ўз даъватини йўқдан бошламайди.
Зеро, у, Аллоҳнинг динига хизмат қилиш учун ҳаракат қилган биринчи ёки охирги одам эмас.
31 - қоида. Ислом динига хизмат қилишни хоҳлаган ҳар бир кишининг қилган ижобий ишларидан, гарчи ози бўлсада, фойдаланиши.
32 - қоида. Танқидлардан тўғри хулоса чиқариш, одамларнинг шубҳаланишларига олиб борадиган ишлардан, даъватнинг тўхтамаслиги шарти билан, узоқ бўлиш.
33 - қоида. Бошбошдоқсиз мустақиллик ва сустлик бўлмаган кенгайиш.
34 - қоида. Фиқҳий мазҳабларга нисбатан тўғри муносабатда бўлиш: улар учун таассуб қилмаслик, тўлалигича рад этмаслик ва улардаги Аллоҳнинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мос
бўлган барча нарсаларни олиш.
35 - қоида. Ғарб ва унинг маданиятига нисбатан тўғри мавқеъни олиш ҳамда унинг тажрибий фанларидан динимизнинг қоида ва асосларига мувофиқ фойдаланиш.
37 - қоида. Гўзал намуна. Даъватчи ўз даъватининг кўзгуси ва жонлантирган намунасидир.
38 - қоида. Шўро, шўронинг аҳамиятига иқрор бўлиш ҳамда даъватчининг маслаҳатлашиш илмини ўрганиши.
39 - қоида. Ҳикмат ва чиройли намуна йўлларидан юриш ҳамда Аллоҳ таъолонинг: "Ҳикмат берилган кишига кўп яхшилик берилибди" - деб айтган сўзини даъват учун мезон ва даъватда юриш учун ҳикмат қилиб олиш.
40 - қоида. Мусулмон ҳақиқатни изловчидир. Ҳақиқат йўлида шижоатли бўлиш дунё ва охиратдаги ғалаба йўлидир. Агар ҳақиқатни айтишдан қўрқсангиз, ботил сўзларни сўзламанг.
41 - қоида. Даъватда қаттиқлик қилишдан узоқ бўлиш ва шариат доирасида енгиллаштириш билан ҳаракат қилиш.
41 - қоида. Миш-мишлар ва уларни ривожлантиришдан ҳамда унинг ортидан келадиган ёмон оқибатлардан эҳтиёт бўлиш.
43 - қоида. Афзаллик миқёси тақво ва солиҳ амал бўлиб, ўлкачилик, қариндошлик, тоифачилик, жамоатчилик ва бошқа таассубларнинг барчасидан узоқ бўлиш.
44 - қоида. Даъватдаги энг афзал дастур - Ислом душманларига аввало Ислом ҳақиқатлари ва дастурларини муқаддам қўйиб, шубҳаларни келтирмаслик ва шубҳаларга раддия бермасликдир.
Мусулмонлар оммаси учун эса, аввало суннатни ва соғлом Исломни тақдим қилиш, уларга ҳақиқат мезонини бериш, ақлларига яраша хитоб қилиш, уларни дин асосларига чақириш ва ихтилофли ўринлардан узоқ қилиш, уларнинг ҳидоятларига сабаб бўлиш учун психологияси ва истакларини ўрганиш.
45 - қоида. Даъватчилар ва исломий ҳаракатларни Аллоҳ таъолога давомий суъратда боғланиш билан ҳимоя қилиш. Инсон кучини сарф этибгина Аллоҳ таъолодан ёрдам сўраш ҳамда Аллоҳ таъолонинг даъватни бошқариши, даъватчиларни танлаб, уларни тўғри йўлга йўллашига дин ва ишларнинг ҳаммаси Аллоҳ субхонаҳу ва таъолонинг измида эканига қатъий ишониш.
Сўнг ...
Бу қоидалар Аллоҳ йўлига даъват этган кўплаб даъватчиларнинг тажрибалари ва самараларидан олинди. Шуни яхши билайликки, даъватчилар бу қоидаларни ўрганиб, унга амал қилсалар, иншаАллоҳ, Аллоҳнинг ёрдами жуда ҳам яқин бўлади. Даъватчилар унутмасинларки, салоҳият ва нажот Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолога боғланиш, унга барча ишда
таваккул ва ниятни холис қилиш, нафс-хавонинг хоҳишларидан узоқ бўлиш, барча ишни Аллоҳ учун қилишдадир...
Биз шундагина хавфсиз ерга этиб борамиз.
Аллоҳ таъолодан бизларни тўғри йўлга йўллаши ва бизга шафқат қилишини сўраймиз. Аллоҳ ўз ишида ғолиб бўлган Зотдир.
Аллоҳ таъоло пайғамбаримиз, унинг оиласи, саҳобалари ва уларга қиёмат кунига кадар яхшилик билан эргашган кишиларга салавот ва саломлар йўлласин.