Сайтимиз энг мазали салат рецепти учун танлов эълон қилади.
Шартлари:
- Ўз рецептингизни танловга қўшиш учун сайт аъзоси бўлишингиз лозим
- Рецептингизни таом расми билан сайтнинг рецептлар саҳифасига киритишингиз керак
- Танлов учун рецептлар жорий йилнинг август ойи ичида киритилиши керак
- Киритиладиган рецептлар сони чекланмаган.
Баҳолаш.
- Танловга қўйилган рецептларга сайт аъзолари баҳо берадилар.
- Ҳар бир аъзо танловдаги ҳар бир рецептга бир маротаба овоз бера олади.
- Баҳолаш 2010 йилнинг сентябрь ойида бошланади
- Энг кўп овоз билан энг кўп бал олган 3 та рецепт ғолиб саналади.
Совринлар
Жами 3 та совринли ўринлар ва соврин тариқасида 6 та DVD диски мавжуд. Ушбу совриндаги DVD ларни бошқа танловларга қўйилмайди (яъни, хар бир танловда оргинал рецептлар бўлади).
- Биринчи ўрин учун "Едим дома" теле кўрсатувидан 3 та DVD.
- Иккинчи ўрин учун "Едим дома" теле кўрсатувидан 2 та DVD.
- Учинчи ўрин учун "Едим дома" теле кўрсатувидан 1 та DVD.
"Едим дома" теле кўрсатувидан лавҳалар:
