Skip to Content

ТАНАМИЗ ВА ТИЛЛА


Абу Ҳурайра ривоят қиладилар:
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эркакларни тилла узук тақишдан қайтардилар” .

Бухорий ривояти.

Яқинда олимлар бу ҳадисга ўз фикрларини билдирдилар. Никоҳ узуги соғлиғимизга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин, дейди олимлар. Шу билан бирга ким ўрта бармоқдан никоҳ узугини ечиши лозимлигини ва кимга бу қимматбаҳо тош фойдали таъсир кўрсатишини ҳам айтиб ўтишди.
Ҳозирги кунда олимлар турли қимматбаҳо зеб тошлар, айниқса тилланинг инсон танасига қандай таъсир кўрсатишини ҳақида баҳслашмоқда. Аммо бу каби тошларнинг фойдаси борлиги анчайин олдин исботланган ҳақиқат.
Бир қанча вақт олдин олимлар тадқиқотлар натижасида киши учун тилла узук тақиш зарарлигини айтишган. Бу ҳолат фақат эркакларга тегишли. Гап шундаки, қимматбаҳо тошлар бир қанча вақтдан сўнг ўзидан кимёвий зарарли моддалар чиқара бошлайди. Бу моддалар эса эркакларнинг жинсий безларига таъсир кўрсатиб, баъзан уларнинг бутунлай бузулишига олиб келади. Баъзан безларнинг нормал ҳолатидан тилладан чиққан оксиднинг миллиграмми ҳам етарли бўлади.
Қизиқарли томони шуки, тилла аёллар соғлиғига ҳеч қандай зарарли таъсир кўрсатмайди. Олимлар буни аёлнинг гормонал ва жинсий тизими ташқи таъсирлардан яхши ҳимоялангани сабаб, дейишмоқда.
Лекин никоҳ узугини яна соғлиққа таъсир кўрсатадиган бошқа томони ҳам бор. Ҳамага маълумки инсон бармоқларида кўп асаб толалари жойлашган. узукни тақишимиз ўша асаб толаларининг импулсларига жисмоний таъсир кўрсатиш орқали танамизда ҳам сезиларли ўзгаришлар ҳосил бўлади.
Узук бармоқни қисиб турмаслиги керак. Умуман, бармоққа нисбатан кичик бўлган узукни бошбармоққа тақиш, остеохондроз ва радикулитни келтириб чиқаради. Ўрта бармоқда эса гипертония ва атеросклероз, кичкина бармоқда эса ўн икки бармоқли ичак касалликларига олиб келади. Шунинг учун оилавий ҳаётда бармоқларингиз бироз тўлишган бўлса, узукни бироз катталаштиришни маслаҳат берамиз. Албатта узукни ўйқудан олиб ечиш лозимлигини ҳам унутманг.
Олимлар фикрича, одатда никоҳ узуги учун ишлатиладиган тилла тури аёл организмини қувватлантириб, унда руй бераётган жараён фаоллигини оширади.
Мутахасислар, тилла тақинчоқларни кўп ҳушдан кетиш ҳолатларида тақиш фойдадан холи бўлмайди. Ундан ташқари бу тақинчоқлар ёши ўтган ва юрак касалликлари билан оғриган аёлларга ҳам тавсия қилинади. Гипертония билан касалланганларнинг эса артериал босимини (артериальное давления) пасайтиради, лекин кумуш тақинчоқ тақиш эса тавсия қилинмайди.
Қўл панжасида 400 дан ортиқ юрак ва буйрак билан боғлиқ актив нуқталар бор. Амалиётда эса баъзан никоҳ узугини ечиш билан бош оғриғи ва уйқусизликдан қутилган касаллар ҳам бўлган.

Кавсар АСҲАБОВА