Янги туғилган қизалоқни қуйилаётган сув остида шундай ювиш керакки, боланинг таначаси билакка жойлашиши, оқаётган сув унинг жинсий органларига тушиши лозим. Қизчанинг остлари шундай ювилиши лозимки, сув жинсий органдан орқа тешик томонга оқсин — фақат шундай тарздагина ташқи жинсий органларда инфекция вужудга келишидан сакланиш мумкин. Айрим ота-оналар борат кислота ёки марганцовкали сув эритмасидан фойдаланишни афзал биладилар. Уларнинг ўрнига шифобахш ўсимликлар, масалан мойчечак (ромашка) ёки қорақиз (иттиканак - череда) дамламаси қўшилган сув эритмасини қўллаш тавсия этилади. Қизалоқтарнинг остини бир кунда 2 марта ўт ва гул экстрактли болалар совуни билан ювиб туриш мақсадга мувофиқдир.
Жинсий балоғатга етиш даврида, айниқса ёғ ва тер безлари қаттиқ ишлай бошлаганда, қизлар шахсий гигиена қоидаларига алоҳида эътибор билан риоя қилишлари керак бўлади. Будаврда дезодорантлар ва хушбўйлаштирувчи қистирма (прокладка)лар қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.
Биринчи ҳайз кўриш одатда 10 ва 15 ёш ўртасида, камдан-кам 18 ёшда бошланади. Агар 17 ёшгача ҳайз кўриш бошланмаса, албатта шифокорга мурожаат килиш керак.
Қизалоқлар ва ўсмир-қизлар гигиенасининг асосий принциплари қуйидагича:
- Ҳар куни остини ювиб туриш даркор, йўқса ажратмалар қолдиғи ҳар хил касаллик қўзғатувчи микроорганизмларнинг кўпайиши муҳити бўлиб қолади.
- Қин ва жинсий органларнинг табиий микрофлорасини бузмаслик лозим. Кўпгина ўсмир-қизлар ҳар хил ҳушбўйлаштирувчи воситалардан яқинлик гигиенасида ва пуркашда фойдаланишни бошлайдилар. Оналар уларни соғлом қин ҳар нарсани пуркашга муҳтож эмаслигини, чунки бундай тадбирлар унинг табиий микрофлорасини бузиши мумкинлигини тушинтиришлари лозим.
- Ҳайз пайтида жинсий органларни фақат тоза ювилган қўл билан ушлаш керак, қистирма ва тампонлар эса стерилланган бўлиши керак. Ҳайз чоғида қон билан инфекциялар осонгина ўтишини унутмаслик керак.
- Тор ички кийимлар киймаслик, велосипед минмаслик талаб этилади.