Рецептлар рўйхатини масаллиқлар бўйича ҳам саралаш мумкин.
Барча рецептлар
Рецептлар рўйхатини масаллиқлар бўйича ҳам саралаш мумкин. |
| Порция | |
|---|---|
| Тайёрлаш вақти | 20 дақиқа |
Бу таом вақт тиғизлигида жуда қўл келади. Енгил, тез пишар ва оддий масаллиқлардан иборат бўлиб турли хил салатлар билан жуда мос тушади. Балиқли таомларни унчалик хушламайдиганлар хам бу балиқли қуймоқни севиб тановвул қилишади.
| 500 | г | балиқ |
| 1 | дн | пиёз |
| 2 | дн | картошка |
| 2 | дн | тухум |
| 2 | оқш | Майонез |
1. Балиқ, пиёзни майда қилиб тўғраб оламиз. Картошкани қирғичнинг катта тишларидан чиқариб оламиз. Алохида идишда тухум, майонез, ун, туз ва мурчларни аралаштириб оламиз.

2. Хамма масаллиқларни бирлаштириб, яхшилаб аралаштирамиз.

3. Товага озгина ёғ солиб, қиздирамиз. Ва балиқли масаллиғмиздан солаиб, устини ёпиб таги қизаргунча пиширамиз, тахминан 1-2 дақиқа вақт кетади.

4. Таги қизаргач орқа тарафини ўгириб, устини ёпиб яна 1-2 дақиқа пиширамиз.

Таом тайёр.
Аёлларга хос бўлим |