Skip to Content

Корейсча балиқ салат

Қисқа маълумот

Порция
Кишилик
Манба

Mufazzal

Тайёрлаш вақти45 дақиқа

Изоҳ

мазали салат

Корейсча балиқ салат

Масаллиқлар

Тайёрланиши

Корейсча балиқ салат
Ўртача катталикда, қилтаноғи камроқ бўлган балиқдан ҳозирлаганингиз маъқулроқ.
Салат пиширилмайди. Балиқ сиркали сувда маринадланган ҳолда "пишади".
Маринадда сал кўпроқ қолиб кетса, ҳатто бўлаклар янада майдаланиб ҳам кетиши мумкин.

салат

Аввал 800 гр балиқни катта катта қилтаноқларидан ажратиб, узун қаламча шаклида тўғраймиз. Таъбга кўра туз, 2 чой қошиқ сирка (уксус) эссенцияси билан аралаштириб қўямиз. Балиқ гўшти расмдани каби оқариб қолгунча мана шу маринадда туради.

салат

Балиқ гўшти етарли даражада маринадда туриб, оқаргач, унга бир дона пиёзни узунасига тўғраб соламиз. Кейин 2 десерт қошиғида қизил гаримдори кукуни, майдаланган саримсоқ пиёз (чеснок), 1 чой қошиқ шакар қўшамиз. Устидан эса қизиб тиурган ёғни қўйиб, аралаштирамиз.

Дастурхонга тортишдан аввал 1-2 ош қошиқ соя соуси ва истакка кўра гаримдори ва кўкатлар билан зеб берамиз.

Рейтинг: 4.3 (6 votes)