Тангри этмиш бизга лутфу эҳсон,
Қилингиз тоату хатму Қуръон,
Бўлингиз шукр бирла шоду хандон,
Бўлубон бизларга бир ой меҳмон.
Келдилар моҳи шарифи Рамазон,
Бўлсин сизга муборак ёрон.
Яхши минг ойдин ушбу бир кеча,
Деди лутф бирла каломи Худой,
Ғофил бўлмай кетуринг шукр бажой,
Билмаса қадрини ким, ҳолиға вой.
Келдилар моҳи шарифи Рамазон,
Бўлсин сизга муборак ёрон.
Саккиз уч мох эшиклари очуқ,
Мағфират айлагуси Ҳақ ёзуқ.
Ушбу кун гўр азоби ҳам йўқ,
Хайру эҳсоннинг савобидур чўқ.
Келдилар моҳи шарифи Рамазон,
Бўлсин сизга муборак ёрон.
Ушбу кун Ҳаққа муножот қилинг,
Туну кун тақвоу тоат қилинг,
Караму хайрга одат қилинг,
Ҳарна иш яхши эрса бот қилинг.
Келдилар моҳи шарифи Рамазон,
Бўлсин сизга муборак ёрон.
Ким мунофиқ эрса, ранжур бўлур,
Кимса мўмин эрса, масрур бўлур.
Дили вайронаси маъмур бўлур,
Ранги рухсораси пурнур бўлур.
Келдилар моҳи шарифи Рамазон,
Бўлсин сизга муборак ёрон.
Рўзангиз Ҳақ ўзи мақбул этсун,
Дарду андуҳу балолар кетсун.
Шодлиғ бирла фараҳлар етсун,
Ҳожатимиз бизни сиздин битсун.
Келдилар моҳи шарифи Рамазон,
Бўлсин сизга муборак ёрон.