Skip to Content

ҲОФИЗ ТАЛАБА

Бир талаба ҳофизи Қуръон бўлишни орзу этибди. У тонгга қадар Қуръон ҳатм қилар, намоз ўқир, тонг отгач эса домласи олдига чиқарди. Ўйқусиз тунлар сабаб ранг-рўйи сарғая бошлади. Дoмласи муршид даражасидаги бир устозлардан эди. Талабасининг бу ҳолатига нима сабаблигини бошқа талабалардан сўради.
Улар: “Устоз, бу талабангиз субҳга қадар Қуръон ҳатм этади ва табиийки ухламайди”, дедилар.
Талабасининг Қуръоннинг ҳақиқий ҳофизи бўлишини истаган устоз уни ҳузурига чорлади:
- Қуръон ўқишни ўз қоидалари бор. Бугундан эътиборан Қуръон ўқиётганингда мени қаршингда тасаввур қил, деди. Талаба кетди ва у кеча Қуръон ўқиб, тонгда устози ҳузурига келганда:
- Устоз, бу кеча Қуръони каримнинг фақат ярмигача ўқий олдим», деди. Устоз:
- Баракаллоҳ, бу кеча эса уни Расули Акрам с.а.в. ҳузурида каби ўқи», деди.
Талаба:
“Қуръон нозил бўлган зот ҳузурида уни тўғри ўқий оламанми ёки йўқми” деган ҳаяжон ва диққат билан тиловат қилди. Шу куни тонгда устозига Қуръоннинг фақат тўртдан бирини тиловат қилганлигини билдирди.
Устози бу юксалишни кўриб, бир муршиднинг муридига бўлган эътибори билан:
-Сен энди, Пайғамбаримиз с.а.в.га Қуръонни тушурган Зот Жаброил а.с. олдиларидагидек ўқи», деди.
Эртаси куни талаба:
-Устоз, бугун фақат бир сура ўқий олдим», деди.
Устози ҳам:
-Ўғлим, энди сен Аллоҳ таоло ҳузурида ўқиганинг каби ўқи. Аллоҳ таоло сени тинглаётганини тушуниб ўқи, деди.