Skip to Content

Асаб толалари

Узун йиллар мобайнида асаб толалари тикланмаслиги ҳақидаги эшитиб келдик. Қариялик дарвозасида турган инсонларда йилига 100 минг нейронлар нобуд бўлиши оқибатида ҳаётдаги турли воқеаларни унутиш ҳам шу сўзларга асосланган. Ҳатто одамлар орасида қаттиқ асаби бузилган инсонга қарата «Асаб толалари тикланмайди», куйидаги огоҳлантиришлар ҳам бор.
«Замонамизнинг юқори технологиялари бу теорияни текшириб кўриш имконини берди», - деб ёзади америка «US news and world report" журнали, - «текширишларга кўра нейронлар нобуд бўлмайди.<!--break--> Нейронларни тиклаш эмас, балки уларнинг ишлаш тизимини тиклаш керак. Гап шундаки, баъзи асаб толалари «ишсизлик» оқибати ухлаб қоладилар, аммо бу уларни аввал тўплаган илм ва тажрибаларни унутмайди. Аммо бу ухлаб қолган клеткалар қанча узоқ ишламаса, уларни уйғотиш шунча қийин кечади.

1979 йилда АҚШда бу борада олиб борилган тадқиқотларда маълум бўлишича нерв толалари тикланиш хусусиятига эга. Орадан ўн йил ўтиб янги далиллар чиқа бошлади. Оқибатда Мэриленд штатининг тиббиёт институтида олиб борилган илмий изланишларда бу далиллар яна бир бор тасдиқланди.

Яна маъум бўлишича, қушларнинг ва майда ҳашоратларнинг нерв толалари ҳам бўлиниш хусусиятига эга. 1998 йилда олимлар тадқиқот натижаларини янгилашди, унда маълум қилинишича, инсон умри давомида мия янгиланиб бориш хусусиятига эга. Гиппокамп, яъни миянинг хусусан хотира учун жавоб берадиган қисмидаги толалар инсоннинг ёшидан қатъий назар бўлинади.
Шу хусусда бизнинг сўзимиз: Мусулмон қарияларда қарилик сабаб ақли ноқислашиши камдан кам учрайдиган ҳолат. Чунки Ислом таълимоти мусулмонларни тафаккур қилишга чақиради. Али разияллоҳу анҳудан келган ривоятга кўра, мусулмоннинг зеҳнини Қуръон ўқиш ва мисвок ишлатиш ўткирлаб туради. Шунда экан, қани тиловатга ва тафаккурга, диндошлар!