Skip to Content

Бир салом суҳбати

Кўчанинг бир тарафида чарчаган ҳолда бир нималарни ўйлаб кетар эканман, ёнимда кимдир:
- Ассаламу алайкум, устоз, деган овозидан ўзимга келдим.
Ёнимда ўқувчиларимдан бири турарди.
- Ваалайкум ассалам, Маҳмуд.
Навбатчи ҳол аҳвол сўрашдан сўнг хайрлашдик. У кетар экан, “Ассаламу алайкум”, дейишни унутмади. Аммо шу пайт ёнимиздан ўтаётган киши:
- Бу қанақаси? Ҳайрлашганда “Ҳайр”, “Яхши кунда кўришайлик”, каби гаплар айтиларди. Энди бу салом модаси чиқди!
Унга қарадим. Қари ёшдаги киши, у бу гапларни суҳбатдошига   қараб гапирарди, аммо гап маъноси бизга тегишли эди. Уларнинг ёнига яқинлашдим.
- Кўришганда салом бериш каби хайр хушда ҳам салом беришлик суннат бўлгани учун шундай қилинади, - дедим.
- Нега унда бу суннат аввал йўқ эди?
- Бу суннат Пайғамбаримиз с.а.в. тавсия қилган Ислом одобларидан. Фақат кейинги пайтларда бу одоб унутилган. Бу одобни ёшларимиз ушлашга ҳаракат қилар экан, бизнинг киноя қилишимиз яхши эмас, балки баракАллоҳ, дейишимиз керак.
Киши бу гапларни эшитиб, бироз хижолат чеккани кўриниб турарди. Аммо шу билан бирга янги нарсаларни ўрганиш уни севинтиргани ҳам маълум эди. Сўнг биз у киши билан бирга йўлимизни ва суҳбатимизни давом эттирдик.
Суҳбатимиз якунига етар онида, у шошиб менга:
- Ассаламу алайкум, - деди.
Аллоҳ ҳаммамизни Ислом амалларида қилишлик йўлида шундай ҳаяжонли ва шошқин қилсин!