Ҳафта сўнггида Салоҳиддин ойиси билан ҳайвонот боғига йўл олди. Салоҳиддин бу турли туман ҳайвонларни биринчи марта кўраётган эди. Ҳайвонот боғи хизматчилари уларни яқинда иссиқ ўлкалардан олиб келинган филларни кўришга таклиф қилди. Бу она бола филлар эди. Фил боласи хуртумига ўралашар, нималардир қилишга ҳаракат қилар ва йиқиларди. Она фил эса боласини кузатарди.
Салоҳиддин уларга яқинлашди. Бу ҳайвонлар унга жуда катта ва шу билан бирга беозор бўлиб кўринарди. У филни биринчи марта кўраётган эди, филнинг буруни унга ғалати кўринди. Қани болалар бир тасаввур қилиб кўрингчи, филнинг бурни қандай кўринишда бўлади? Тўғри топдингиз, узун бўлади. Аммо у бурун дейилмайди, хуртум дейилади. Қани Салоҳиддинга қайтайликчи у филлар ёнида нима қилаётган экан.
У она бола филни кузатиб турар экан, мана шундай воқеа юз берди:
Она фил:Салом, Салоҳиддин.
Салоҳиддин: Салом. Бу фил бола ажойиб, аммо у хуртумига ўралашиб йиқилаяпди.
Она фил:Ҳа. Кўриб турганингдек, бу кичик фил хуртумининг нима учун керак эканлигини билмайди. Мен уни 12 йил давомида олдимда олиб юраман, ва биринчи 6 ой унга хуртумини ишлатишни ўргатаман.
Салоҳиддин:Ҳар доим қизқиқардим, сизга хуртум нима учун керак, у орқали нафас оласизми?
Она фил: Хуртумимиз бизни бошқа ҳайвонлардан ажратиб турувчи аъзомиздир. Бурун тешикларимиз ҳам хуртумнинг учида жойлашган. Емоқчи ёки ичмоқчи бўлсак, хуртумимиз ёрдамида оғзимизга соламиз.
Нарсаларни кўтариш, ҳид билиш учун ҳам фойдаланамиз. Хуртумимиз ичига 4 литр сув сиғади. кейин кичик бир ўтни ҳам хуртумимиз ёрдамида юлиб оламиз. Аммо бу хуртум бизда сенга мактабда ўргатилгани каби тасодифан пайдо бўлмади. Дунёдаги барча нарсани яратган Аллоҳ бизни шундай яратди. Қуръони каримда шундай дейилади:
“У Аллоҳ яратувчидир, (йўқдан) бор қилгувчидир, (барча нарсаларга) сурат-шакл бергувчидир”. (Ҳашр сураси 24 оят)
Салоҳиддин: Қорнингизни қандай туйдирасиз?
Она фил: Биз ер юзидаги ҳайвонларнинг энг каттасимиз. Бир фил бир кунда 330 кг яқин ўт ейди. Бир кунда 16 соат ўт еймиз.
Салоҳиддин: Бу тишларингизчи?
Она фил: Кўриб турганингдек, оғзимиз четида иккита катта катта тишларимиз бор. Бу тишлар ҳам ўзимизни муҳофаза қилиш учун ҳамда сув топишда ердан тешик қазмоқ учун керак. Шу сабабдан ҳам тишларимиз тез синади. Инсонларда синган тишлар қайта ўсиб чиқмайди, аммо бизда ундай эмас. Аллоҳ бизни шундай яратганки, синган тишлар ўрнига янги тишлар чиқади. Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Шубҳасиз, Раббингиз Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг ҳам, танг ҳам қилур...”
(Исро сураси, 30 оят)
Салоҳиддин: Очиқдингми? Қорнингдан овозлар келаяпди.
Она фил: Биз бу овозлар ёрдамида ўз орамизда гаплашамиз. Бу овозларни 4 км узоқликда бўлган филлар ҳам эшита олади.
Салоҳиддин: Ўз орангизда қандай гаплашасиз?
Она фил: Аллоҳ ичимизда инсонлар эшита олмайдиган бир овоз чиқарувчи аъзо яратган. У ёрдамида ҳатто бошқа ҳайвонлар ҳам тушуна олмайдиган кодли тил билан гаплашамиз. Буни узоқ масофада бўлган бошқа филлар ҳам эшита оладилар. Кўрганинг каби Аллоҳ ҳамма нарсани яратгани каби бизни ҳам мукаммал қилиб яратган. Бунинг учун Аллоҳга шукр қилишимиз кераклигини унутма, дўстим.
Салоҳиддин: Сенга бу дарсинг учун миннатдорчилик билдираман. Ойимнинг ёнларига қайтишим керак. Яхши қол.
Она фил: Кўришгунча, хайр.
Салоҳиддин ойисининг олдига югуриб кетар экан: “Ким билади, бошқа ҳайвонларда Аллоҳнинг яна қандай мўъжизалари бор”, деб ўйларди.
Салоҳиддин ва фил
- Мулоҳаза қолдириш учун сайтга киринг ёки рўйхатдан ўтинг
- 190 марта ўқилган