Skip to Content

Икки томчи ёш

Muslima.uz

Belgin Çakır

Бешиклар, анжомлар, ҳаммасини тайёр эди. Жажжи кийимлар,кўрпалар, ёстиқчалар...
Ҳамма нарсалар ҳозир.
***

Она эрининг ёрдамида ўрнидан турди. Секин секин зинопоялардан тушди.
Эскилар ҳомиладор аёлларни “юкли”, дейишарди. Онанинг юки ҳақиқатан оғир эди.
Ўзи билан бирга уч жон.
“Вақт бўлди!”, дея туғруқхонага йўл олишди.
“Икки жонни қучоққа олиш қандай туйғу?”, дея ўйларди. “Уддалай олмасамчи, бирига қараганимда, бошқасига эътибор беролмасамчи...”
Бир кишилик палатага бир танада уч киши кирди. Бироздан сўнг уч “айри” одам бўладилар. Эшик очилди. Ичкарида бир ётоқ ва икки беланчак турарди.
***
Баъзи ҳодисаларни таърифлаб бўлмайди, уни бошдан ўтказиш керак, дейдилар. Она “Бисмиллаҳ” дея жарроҳлик столига ётди. Баданидаги оғриқ қалбидаги ҳаяжон ва бахт билан аралашиб кетди.
Инсон ҳаётида икки кун бор, у бутун ҳаётни ўз ичига олади: туғилиш ва ўлим. Улардан бири учун кирди амалиётга, икки жон ҳам ҳаётига илк одимларини шу ерда бошлайдилар. Иккиси ҳам туғилади.
“Хуш келдинг, болам!” дея олиши учун ярим соат уйқуга кетиши керак эди. Тўққиз ойдир кутган фарзандларини кўриш учун саноқли дақиқалар қолганди. Ухлатувчи дори таъсирида онанинг кўзлари юмилди.
***

Бири қиз, бири ўғил.
Бири йиғламади дунёга келгани учун
Бошқаси бақира бақира йиғлади
Бирининг тани гулбарги мисол пушти, бошқаси кеча мовийси.
Бири гул ҳидидан, бошқаси гуллар мамлакатига сафарга чиқди.
Бири онасининг иссиқ қўчоғига ҳозирланди, бошқачи тупроқ қўйнига.
Бири тўхтамасда йиғларди, бошқаси куларди, фақат ҳеч ким кўрмасди.

***

Онани хонага ўтказдилар. Уйғонди, атрофига қаради...
“Қани?”, деди.
“Қаерда болаларим?”
Ичкарига бир чақалоқ олиб кирдилар.
Она бахтли эди.
“Фарзандим”, - деди, -“Хуш келдинг!”
“Бу он”ни ҳеч нарсага алиштирмасди.
***

“Иккинчиси?”
Ҳеч ким “Хуш қол, чақалоқ”, дея олмади.
***

Бешикларнинг бири тўла, бири бўш.
Фақат бир фарзандини қучоқлай олди онa.

“Хуш келдинг!”, деди
Бошқачига қаради: ичидан ва қалбидан...
“Кут”, деди, “кетган ерингда бизни ҳам кут...”
***

Фарзандларининг бирини юрагида катта қилди. Баъзан Жаннат боғчасидан омонатга олиб аллалар айтиб ухлатди.
Бошқасини ўпиб, қучоқлади.
“Берган ҳам У, олган ҳам”, деди.
Келган хўш келди.
Кетган хўш кетди.
Кўзига икки томчи ёш келди.
Бири ёнида қолганга, бошқачи эса кетган учун.

Кавсар Асҳабова таржимаси