Skip to Content

Россияда "Мусульманка" журналининг биринчи сони нашрдан чиқди.

Янги нашрнинг бош муҳаррири Эльвира Низамиева. 54 саҳифали бу журнал ўзида қизиқарли ва оммабоп мавзуларни акс эттирган. "Оила", "Саломатлик, спорт, гўзаллик", "Кундалик", "Тикиш" ва шунга ўхшаш рукнлари мавжуд.
"Ҳамма нарсадан бир шингил", "Саёҳат" ва "Араб тили дарслари", каби мавзулар эса бутун оила учун қизиқарли бўлади. Болалар учун "Болалар саҳифаси" ҳам бор.

Энди илк қадамларини ота бошлаган бу журнал аввалига Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Самара, Татаристон, Бошқиртистон ва Доғистонда, сўнгра эса собиқ СССР давлатлари Беларусия, Украина ва Азарбайжонда ҳам тарқатилади.

Эътиборга лойиқ тарафи шуки, бу муслималар учун чиқарилашга ҳаракат қилинган илк журнал эмас. Аввал ҳам мусулмонлар жамоати бундай таклиф билан чиқишган эди. Аммо турли молиявий ва моддий сабаблар туфайли бу таклифлар амалга ошмаганди.

IslamRF.ru манбааси асосида.