Skip to Content

Болеро

Болеро

Хўш, Бисмиллаҳ, дея бошладик унда. Бу бир Болеро, тўқилиши жуда ҳам осон. Аввалги дарсимизда ўтган ўнг, терс, хомаки ва бириктириш усуллари керак бўлади, холос. Таъриф: 8 ёшли қизим учун 150 илмак (петля) олдим. Буни резинка услубида тўқиймиз. Яъни 2 ўнг, 2 чап. Узунлиги 16 см бўлгунга қадар тўқилади. Сўнгра узор тушириш бўлимига ўтамиз. Ўтиш асносида илмакларимизни 150 тадан 75 (қоқ ярми) илмакка туширамиз. Буни бир схема орқали кўрсатишга ҳаракат қиламан.

+ * ўнг тўқиш; - * чап тўқиш. ++--++--++--++--++--++--++--++--++--++--++ - 150 илмак деб тасаввур қилинг. ++--++--++--++--++--++--++--++--++--++--++ - узунлиги 16 см бўлди деб тасаввур қилинг. +-+-+-+-+-+-+-+-+-+-+- - 75 илмак қилдик, бир қатордаги 2 илмакни бир қилиб бириктирдик. +-+-+-+-+-+-+-+-+-+-+- -+-+-+-+-+-+-+-+-+-+-+ -+-+-+-+-+-+-+-+-+-+-+ * ++--++--++--++--++--++--++--++--++--++--++ ++--++--++--++--++--++--++--++--++--++--++ * бу тўрт қатордаги схема буйича тўқисангиз осон лекин ғоят гўзал нақш чиқади. 5 қатордан сўнг яна 1 қатордан такрорлайсиз. Нақшли бўлими ҳам 16 см тўқилади. 16 смдан сўнг илмаклар (петля) яна 150 хомаки илмак ёрдамида орттирилиб яна резинка усули билан ўриб бошланади. Ва яна 16 см тўқилиб сўнггида бириктириш бўлимида берилган расмда кўрсатилаётган иккинчи кўринишни амалга оширасиз. Яъни иккитани битта қилиб тўқиб, ўнг спицага ўтган илмакни қайтадан чап илмакка ўтказасиз ва тўқиб ўтказилган илмакка яна бирини қўшиб иккитани битта қилиб ўрасиз ва яна чап спицага ўтказасиз, шу тариқа охирига қадар давом этади. Энди иккита резинка тарафини (расмда белгиланган) тарафини бир бирига тикамиз. Болеро тайёр, истасангиз унга тугма қилишингиз мумкин, истасангиз брошкага ўхшаган нарса ҳам тақишингиз мумкин.

Your rating: None (5 votes)