Хамири учун:
1 дона тухум
0.5 стакан сув
1 чой қошиқ туз
1.5-2 стакан атрофида ун (хамир қаттиқроқ бўлса яхши)
Ичига:
Қанча тухум солсангиз шунча ош қошиқ ёғ (ўсимлик ёғи ёки эритилган сарёғ) шунча ош қошиғида сут ва таъбга кўра туз
Тайёрланиши:
|
Тухум, туз, сув яхшилаб аралаштирилиб, қаттиқ хамир қорилади ва 30 дақиқа атрофида тиндиришга қўйилади. |
|
|
Хамир тингач, ундан кичик кичик зувалачалар ясалади. |
|
|
Зувалачаларни унлаб 5-6 дона қилиб устма уст йиғамиз (расмдаги каби) ва устини ёпиб қўямиз. |
|
|
Ҳар бир зувалачани юпқа қилиб ёямиз (хамир қанчалик юпқа бўлса, таомимиз шунча мазали бўлади). |
|
|
|
|
| Ёйилган зувалачаларни олиб ўртасидан начинка солиш учун жой қолдириб, икки томоннинг четига (расмдаги каби) сув суртиб ёпиштириб чиқамиз (унли томони ичкарида бўлса ёпишмай қолади) | |
| Букилган хамирларимизни устини ёпиб қўямиз. Қозонга сув солиб қайнатишга қўйишнинг энг вақти. Хамиримиз дам олар экан, биз хамир ичи начинкасини ҳозирлаймиз. | |
|
Қанча тухум солсангиз шунча ош қошиқ ёғ ва шунча ош қошиқ сут ва таъбга кўра туз солиб яхшилаб аралаштирамиз. (Расмдаги 6 дона тухум+6 қошиқ ёғ+6 қошиқ сут) |
|
|
Агар бу аралашмага 2 ош қошиқ мол ёки қўй гўшти қиймаси солинса қўтир барак бўлади. |
|
| Энди навбат пиширишга. Тугилган конвертчаларимизни (хамиримизни) оқиб тушмаслиги учун уларни тўғри ушлаш жуда муҳим. Мана шу тарзда (расмдаги каби) ушлаб ичига начинкани қуйиб, дарров оғзи ёпиштирилади ва ўрта оловда қайнаб турган сувимизга соламиз. | |
| Пишган бараклар сувнинг юзига қайнаб чиқади, бир бир нозиклик ила айлантириб яна ярим дақиқа қайнатамиз. Бармоқ учи теккизиб кўрилганда, бараклар қаттиқ бўлса, демак пишибди. | |
|
Баракларни аввалига совуқ сувга оламиз, кейин дастурхонга тортиладиган лаганимизга солиб устига қатиқ ёки қаймоқ (сметана) солиб, дастурхонга тортамиз. |