Эркин анчадан бери тўтиқуш орзу қилиб юрган эди. Бир куни эшикдан кирган отасининг қўлидаги қафасни кўриб кўзларига ишонмади. Қафасда сариқ, қизил, яшил патлари билан чирой таратиб турган тўтиқуш бор эди. у фақасни қайта қайта ушлаб кўрар, энди бу тўтиқуш уники эканлигига ҳам қувонар ҳам ишона олмас эди.
У тўтиқушни ўз хонасига қўйди. Кечқурун тўтиқуш билан суҳбатлашди.
Эркин: Сени яхши қарашим учун сен ҳаққингда кўп нарсани ўрганишим керак. Айтчи, нимани яхши кўрасан?
Тўтиқуш: Энг яхши кўрганим бу “писта”!
Эркин: Вой, ахир пистанинг пўстлоғи борку, сенинг эса тишларинг йўқ. Уни қандай қилиб ейсан?
Тўтиқуш: Мен уни икки оёғим орасига оламанда, учли тумшуғим ва тилим ёрдамида уни пўстлоғидан ажратаман ва мағизини ейман. Ахир Аллоҳ ҳар бир жонзотнинг ризқини берган ва шу билан бирга бу ризқни ея оладиган қилиб ҳам яратган.
Эркин: Патларинг ҳам жуда чиройли, ҳамда ранг баранг. 
Тўтиқуш: Агар эътибор қилсанг, бутун қушларнинг патлари рангларга бой эканини кўрасан. Бунинг сабаби патларнинг ичида деполанан моддаси бор ва патлар нур тушишига қараб ҳам рангини ўзгартиради. Сен бу патлар янгиланиб туришини биласанми? Эски патларим тушиб янгиси чиққанда яна эскиси каби айни рангда патлар чиқади. Бу Аллоҳ яратган жонзотларни нуқсонсиз яратилганига далилдир. Қуръон оятида Аллоҳ таоло буюради:
“Аллоҳнинг осмондан сув туширганини кўрмадингми? Бас, у ила турли ранглардаги мевалар ва тоғлардан ҳам йўл йўл, оқ ҳамда қизилнинг турли рангларини ва қоп қораларини чиқардик.
Шунингдек, одамлардан, ҳайвонлардан ва чорвалардан ҳам турли ранглардагиларини чиқардик. Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ азийз ва ўта мағфиратли зотдир”. (Фотир сураси 27-28 оят).
Эркин: Ҳақиқатан ҳам жуда чиройли. Айтчи, сен эшитган сўзларни қайтара оласан, буни қандай қиласан?
Тўтиқуш: Мен эшитган сўзларимни фақат тақлид қилиб қайтараман, холос. Аммо маъносини билмайман. Аллоҳ мени шундай қилиб яратган. Менга ўхшаш ақл ва иродаси бўлмаган қуш, қандай қилиб ҳам буни қила олардим. Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони каримда биласанми, нима деган?
Эркин: Нима деган?
Тўтиқуш: “У Аллоҳ – Ҳолиқ, Бориъ, Мусоввирдир...” (Ҳашр сураси 24 оят)
Эркин: Сенга қараган сари Аллоҳ ҳамма нарсани бенуқсон яратганлигига амин бўлаяпман. Мен сенга яхши қарашга ваъда бераман. Уйимизга Хўш келдинг.
Тўтиқуш: Ҳар бир нарсани кўрганингда ва ҳайратинг ошганида Аллоҳни эсга олишни унутма. Чунки дунёдаги барча нарсани Аллоҳ яратган. Буни эсдан чиқармаслигимиз ва Унга шукр қилишимиз керак.
Эркин ва тўтиқуш
- Мулоҳаза қолдириш учун сайтга киринг ёки рўйхатдан ўтинг
- 147 марта ўқилган