Skip to Content

Шоколадли маффинлар

Muslima.uz

Масаллиқлар:

- 200 гр сарёғ ёки маргарин
- 1 стакан шакар (таъбга кўра кўпайтириш ёки камайтириш мумкин)
- 4 дона тухум
- Ванилин
- Разрыхлитель 2,5 чой қошиқ
- 250-300 гр ун (1 стакан ун 160 гр)
- 3/4 стакан магиз
- 3/4 стакан шоколад

Muslima.uz

Тайёрланиши:

Хона ҳароратида турган сарёғ билан шакарни яхшилаб қориштирамиз.

Muslima.uz Битта биттадан тухум чақиб аралаштиришни давом эттирамиз.
Muslima.uz Сўнгра разрыхлитель аралаштирилган унни соламиз, қориштирамиз. Кейин эса шоколад ва магизни соламиз. (Магиз аввалдан ювиб, қуритилган бўлиши лозим)
Muslima.uz

Хамирни маффин қолипларининг 2/3 қисмигача тўлдирамиз (расмдаги каби), чунки маффинлар пишиш асносида анча кўтарилади.

180 даражада қизиб турган духовкага 25-30 дақиқага қўямиз (ёки қизаргунга қадар).

Muslima.uz Маффинлар тайёр. Мана шу порциядан 12 дона маффин чиқади. Аллоҳ баракот берсин.