Skip to Content

Араб алифбоси 1-дарс

Muslima.uz


بِسْـــــمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Оламлар Роббисига ҳамду санолар бўлсин!
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин.
Азиз ўқувчи! Қуръон Аллоҳ таолонинг каломидир. Аллоҳ таоло Қуръонни фариштаси Жиброил алайҳисаллом орқали
Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилди. У асрдан асрга ўтиб бизгача етиб келган.
Қуръон 114 сурадан иборат. Суралар оятлардан ташкил топган. Қуръонда жаъми 6666 оят бор. Қуръон 30 пора (жуъз)га бўлинган. Қуръонинг энг катта сураси бу Бақара сурасидир. У 286 оятдан иборат. Қуръон “Фотиҳа” сураси билан бошланади ва “Ан-Нас” сураси ила тамомланади.
Қуръонда инсонлар эришмоққа бел боғлашлари керак бўлган фазилатлар ва узоқлашиш лозим бўлган амаллар ҳақида ҳам сўз боради. Қуръон ҳар бир мусулмон учун бу дунёдаги амалул дастурдир.
"Сизларнинг энг яхшингиз Қуръон ўрганган ва ўргатганингиздир", деганлар Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи васаллам.
Қуръон ўқилар экан, унинг ҳурматлаб, қийматини билишимиз лозим. Бунинг учун Қуръон ўқиркан унинг одобларига риоя қилшимиз керак. Қуйида бу одобларни санаб ўтамиз.

  1. Қуръон ўқишнинг энг аввалги ва шарт одобларидан бири – бу тўғри ниятдир. Ният риё, сумъа (биров эшитсин)дан пок бўлиши керак.
  2. Қуръонга таҳоратсиз қўл теккизиш мумкин эмас.
  3. Қуръон ўқувчи тоза ерда, тоза кийимда, юзини Қиблага қаратган ҳолда ўтирмоғи суннатдир.
  4. Қуръонни ерга қўйиш (ер тоза бўлса ҳам) мумкин эмас. Бу Қуръонга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади. Ўқиш учун махсус мосламага ёки ёстиқ устига қўйиб ўқиш мақсадга мувофиқ.
  5. Қуръон саҳифаларини сўлакланган бармоқ ила ўгирмоқ яхши эмас.
  6. Диний китоблар турган жавонда Қуръон энг юқорида туриши керак ва Қуръон устига бошқа нарса қўйилмайди.
  7. Қуръон оятлари ёзилган саҳифани ҳожатхона ва шу каби ифлос ерларга олиб кириш, ўқиш мумкин эмас.
  8. Қуръон ўқишдан аввал “Аузубиллаҳи минаш шайтонир рожийм”, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”, сўнгида эса “Содақоллоҳул аъзийм”, сўзлари билан тугатиш суннат.
  9. Қуръон сокин овозла, шошмасдан, бақирилмасдан, қироат ва тажвид қоидаларига амал қилган ҳолда ўқилиши керак.
  10. Ёддан ўқишга кўра китобга қараб ўқиш кўзларимиз учун ҳам ҳайрлироқ.
  11. Қуръон ўқишдан аввал тишларни мисвок ила тозалаш ёки оғизни сув билан чайиб ташлаш мақсадга мувофиқ.
  12. Қуръон ўқувчи ўзини Аллоҳ ҳузурида турган каби ҳис қилиб ўқиши керак.
  13. Қироат пайтида атрофга аланглаш, гаплашиш, дунёвий ўй-фикрларга ғарқ бўлиш мумкин эмас.
  14. Суралар навбати билан ўқилиши яхшироқ.
  15. Қуръонни ўрганувчи киши хато қилишдан қўрқиб, Қуръон ўрганишни орқага сурмаслиги керак.

Қуръони каримни ўқиш мусулмон киши учун савобли амаллардандир. Қуръони каримни ҳар куни ўқишни одат қилиш, мусулмоннинг кунлик вақтини режалаштиришга ёрдам беради ва у бу дунёга нима учун келганлигини ёдга солади.
ИншаАллоҳ, сайтимиз саҳифаларида Қуръон ўрганиш дарсларини давомли қилиб ташкиллаштиришга ҳаракат қиламиз. Аллоҳ бу ишимизни мукаммал тарзда бизга насиб қилсин. Ўқиганларга ва тайёрловчиларга ўз марҳамати ва баракотини насиб қилсин. Амин!
Тажвид – Қуръони каримни тўғри ўқишни ўргатадиган илм.
Маҳраж – Тажвид илмида ҳарфларнинг қаердан ва қандай чиқарилишини ўргатадиган илмдир.
Араб алифбоси ва ёзуви
Араб ҳарфлари ўнгдан чапга қараб ёзилади ва ўқилади. Араб тилида катта кичик ҳарфлар йўқ. Ҳамма ҳарфлар бир хил. Араб алифбосида 28 ҳарф бор.
Қаттиқ, юмшоқ ва ўртача унли
Агар тилнинг ўрта қисми кўтарилган ва танглайга яқин (танглай ўртаси) бўлса, чиқаётган ҳарф юмшоқ бўлади.
Агар тилнинг орқа қисми кўтарилиб ва танглайнинг юмшоқ қисмига яқин бўлса қаттиқ унли ҳарф чиқади. Тил ўртада бўлса ўрта унли чиқади.
Қаттиқ ҳарфларга қуйидагилар киради: ق , خ , غ , ض , ص , ظ , ط
Қолган ҳарфлар эса ингичка ҳарфларга киради.
Араб тилида унли ҳарфлар ўрнига ҳаракатлар бор. Ҳаракатлар ўқиладиган ҳарфларнинг усти ёки остида келади.
А – ҳарфи, ҳарф устида ََ шаклида келади ва фатха, дейилади.
И – ҳарфи, ҳарф остида ِ шаклида келади ва касра, дейилади.
У – ҳарфи, ҳарф устида ُ шаклида келади ва замма, деб номланади.
Ҳарф устида ҳаракат бўлмаслиги, унинг устида кичик нуқта – сукун билан кўрсатилади.
Мисолимизда келтирилган Алиф билан келган бу ҳаракатлар اَ , اِ , اُ - а, и, у, бўлиб ўқилади.
Араб ҳарфларининг кўриниши ва ёзилиши
28 ҳарфнинг 22 таси 4 хил кўринишда ёзилади. Сўз бошида, сўз ўртасида, сўз охирида ва якка ҳолда. Қолган 6 таси эса ( ا ) алиф, ( ر ) ра, ( ز ) за, ( ذ ) зал, ( د ) дал и ( و ) вав ҳарфлари эса фақат ўнг томондаги ҳарфлар билан қўшиб ёзилади ва 2 хил кўринишда ёзилади.

Номи
Ҳарф
Сўз бошида
Сўз ўртасида

Сўз охирида

1.
алиф
ا
ا

ـا

ـا
2.
ба
ب

بَـ

ـبِـ

ـبُ
3.
та
ت
تـ
ـتـ
ـت
4.
са
ث
ثـ
ـثـ
ـث
5.
жим
ج
جـ
ـجـ
ـج
6.
ҳа
ح
حـ
ـحـ
ـح
7.
хо
خ
خـ
ـخـ
ـخ
8.
дал
د
د
ـد
ـد
9.
зал
ذ
ذ
ـذ
ـذ
10.
ре
ر
ر
ـر
ـر
11.
зе
ز
ز
ـز
ـز
12.
син
س
سـ
ـسـ
ـس
13.
шин
ش
شـ
ـشـ
ـش
14.
сод
ص
صـ
ـصـ
ـص
15.
зод
ض
ضـ
ـضـ
ـض
16.
то
ط
ط
ـطـ
ـط
17.
зо
ظ
ظـ
ـظـ
ـظ
18.
айн
ع
عـ
ـعـ
ـع
19.
ғойн
غ
غـ
ـغـ
ـغ
20.
фе
ف
فـ
ـفـ
ـف
21.
қоф
ق
قـ
ـقـ
ـق
22.
каф
ك
كـ
ـكـ
ـك
23.
лам
ل
لـ
ـلـ
ـل
24.
мим
م
مَـ
ـمِـ
ـمُ
25.
нун
ن
نَـ
ـنِـ
ـنُ
26.
вав
و
و
ـو
ـو
27.
ҳе
ه
هـ
ـهـ
ـه
28.
ломалиф
لا
لا
لا
لا
29.
ё
ى
يـ
ـيـ
ـي