“ (Эй Муҳаммад), Парвардигорингиз асаларига ваҳий — амр қилди: «Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) қурадиган инларга уя солгин.
Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юргин!» Унинг қорнидан одамлар учун шифо бўлган алвон рангли ичимлик – асал чиқур. Албатта, бу ишда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибрат бордир».
Узунлиги тахминан 13 мм орасида ўзгарган арининг вужуди бош кўкрак ва қориндан иборат. Энг орқадаги қорин қисми гавданинг бошқа бўлимларидан узунроқдир ва ҳалқа шаклидаги бўлаклардан ташкил топади. Оятда урғочи арида “қоринлар” мавжудлиги таъкидланмоқда. Оятнинг арабчасида бу “бутуниҳа” ифодаси билан зикр қилинади. Калиманинг охиридаги “ҳа” урғочи ва бирлик шахсни билдиради. Урғочи ариларнинг қоринлари кўпликда “бутуниҳинна” тарзида ифода қилинади. Оят арининг қорин тузилишидаги бўлакли ва парчали қорин шаклига ҳам ишора этади. Бу парчали қорин шакли билан ари “қоринларнинг” соҳиби сифатида таъкидланмоқда. Арилар қорнининг ички қисмида биттасига асал тўрваси ва иккинчисига қурсоқ исми берилган иккита ошқозон мавжуд. Ари гуллардан олган асал нектарини аввал қурсоғида асал ҳолига келтиради. Арининг қорин қисми кимё лабараторияси сингари ишлайди ва асал ишлаб чиқаради.
Асалнинг ранги ҳақиқатан ҳам оятда таъкидланганидек хилма-хилдир. Бу ранг иқлим, мавсум ва олинган нектарларга боғлиқ бўлади. Асал оқ, қизил, қаҳваранги бўлиши мумкин. Бу рангларнинг энг ёқимлиси эса асал ранги, дейиладиган очиқ олтин сариқ рангдир. Асалчилик соҳасида асалнинг рангини аниқлаш учун кашф қилинган ранг жадваллари қўлланади.
Биз ўрганаётган оят бошида урғочи асал арининг ўсимликлар нектарини тўплашига ишора қилинади. Гулларнинг маконини топган ари бу ҳақда хабар бериш учун бошқа арилар ёнига қайтади. Бу ари «рақс»га тушиб бошқа ариларга макон координатларини билдиради. «Рақси» билан берган маълумотларида манбанинг хусусияти ва қаерда экани аниқ етказилади. Инсон зоти 6 ҳафтада бирор рақсни тузук ўрганолмайди. Ҳолбуки бор йўғи 6 ҳафта яшаган ари «рақслари» билан маълумот беради.
Арининг қутини айланаётган пайтдаги қилган ҳисоблари ҳам қизиқдир. Асалнинг хом ашёси манбаини фақат қуёшга қараб таъриф қила оладиган ари қутини айлангунча қуёш ҳар 4 дақиқада 1 даража жой ўзгартиради. Ари қуёшнинг бу ер ўзгартириши билан, ҳам манбани топади, ҳам қутини энг яқин йўлдан айланиш кераклигини ҳисоблайди. Ари мақсадининг орқасида қанчалик айланса айлансин, энг қисқа йўлдан қутига (ари уяси) қуёшнинг қанчалик ер ўзгартирганини ҳисоблаш мажбуриятидадир. Ари бу ҳисобни камчиликсиз бажармоқда. Арининг бутун бу ҳисоблари қути ичидаги бу уйғунлик на тасодифлар билан, на 6 ҳафта яшаган арига берилган таълим натижасида, деб изоҳлана олинади. Арининг барча бу вазифалари унга ўргатилган ҳолатда яратилган. Яратувчи –Ҳолиқ Аллоҳ арини энг мукаммал тарзда яратган.
Қуръонда арилар ва асалга тегишли барча изоҳлар ҳақиқатдир. Бундан ташқари бу урғочи арининг бўлак-бўлак қоринларида ташкил топган анатомик шаклига ҳам “бир дона урғочи арида кўпгина қорин”
ифодасини ишлатиб ишора қилинган. Арининг ва бошқа бу тур мавжудотларнинг тузилишига доир маълумотга учралмаган бир пайтда бу ифодаларнинг бор бўлиши жуда ҳам қизиқдир.