Skip to Content

Кичкина уй

Muslima.uzБир киши қишлоқнинг олим кишисига бориб шикоят қила бошлабди:
“Менга ёрдам беринг, жуда ноилож аҳволдаман. Бир хонаси бор уйда яшаймиз. Мен, хотиним, болаларим, хотинимнинг қаридошлари. Ҳаммамизнинг асабларимиз чарчаган. Бир биримизга бақирамиз. Уйимиз худди жаҳаннамга айлангандек”.
“Сенга бир нарсани маслаҳат бераман, фақат уни албатта қиламан, дея сўз берасанми?”, - деди олим.
“Сўз бераман, нима айтсангиз қиламан”.
“Ундай бўлса, тингла. Нечта ҳайвонинг бор?”
“Бир сигирим, бир эчки ва олти дона товуғим бор”.
“Уларни ҳаммасини уйингга ол. Бир ҳафта сўнг эса ёнимга кел”.
Киши олимнинг берган маслаҳатни эшитиб оғзи ланг очилдию, аммо берган ваъдаси эсига тушиб уйига кетди ва айтилгани каби ҳайвонларни ҳам уйга олди.
Бир ҳафта сўнг келганида аҳволи ўтган сафаргидан оғирроқ эди.
“Тамом бўлдим. Уй ичи расво, бадбўй, бақир чақир. Ҳаммамиз ақлдан озадиган даражадамиз”, деди бу гал.
“Энди уйингга бор ва ҳайвонларни омборхонага чиқар”, деди олим.
Киши уйига югура югура кетди ва ҳайвонларни ўз турар жойларига кўчирди. Эртаси куни олимнинг ёнига қуёш каби порлаб келди ва:
“Ҳаёт қанчалик гўзал. Ҳайвонлар молхонада. Уйимизда эса тозалик, кенглик, тинчлик. Уй гўё жаннат каби!”

***

Шикоят ва шукур, жаҳаннам ва жаннат каби бир биридан узоқ. Қора ва оқ каби бир бирига зид. Қора йўқликнинг, оқ эса борликнинг ранги. Қора рангга сурилган бошқа ранг кўринмасликка маҳкум бўлади. Оқ эса енгил чизиқни ҳам ўзида кўрсата олади. Ким шикоят этаркан, ўз ношудлиги сабаб ёнидаги кичик бахтларни ҳам кўра олмайди, чунки у қоронғуликка боқмоқда. Устидаги неъматларни на кўради ва на кўрсатади.
Шикоят, бу манзили адаштирилган туйғуларнинг йиғлаши. Жаннат излаган, аммо уни бу дунёда қуришга жазм қилган кишининг ўзига чектирган азоби. Бу дунёга туйишни истаганларга “Оч кўзли” деймиз. Бу дунёнинг ичидагилар ва на бу дунё инсон руҳини туйдиришга етади, очлигини туйдиради. Бу дунё фақат туйдира олмайдиган бир луқма эканлигини унутган инсонларга фақат ўлим энг катта дарсни беради.
Ўлим жазаваси билан ҳақиқатни тушуна бошлайди инсон. Балки шунданми, бу дунёга оч кўзлик билан қараган, ҳеч нарсага шукр қилмаган, доим шикоят қилган одамга “Кўзингни бир ҳовуч тўпроқ тўлдирсин” дерлар. Бу кўзлар фақат ўлим билан, устиларига отилган тўпроқ билангина тўлиб тошади, туяди. Аммо бу бир якун эмаски... аммо бу бир бошланиш холос.
Борига қаноат ва шукр чиқмайди баъзан инсонда, у гўё жаннатини шу дунёда яшашни истайди. Саҳобийлар олдиларига ширин бир таом келганида йиғлаб, қайғуга тушар эканлар: “Нима гуноҳ қилдимки, Аллоҳ менга бу дунёда бермоқда неъматларини”, дея. Улар жаннатни жаннатда яшашликни танлашганди. Жаннат неъматларининг ўрнаклари сифатида олдимиздаги дунё неъматларига шукр қила билмаслик, ҳаёт суқмоқларини жаҳаннам сари одимлатади. Ҳар икки дунёда зарар ичида зарар кўради, шикоят қилиб ҳаётини ачитади баъзан нодон инсон.
Шукр қилувчининг ҳар бир атрофидаги нарсага шукр қилади. Биродарининг севинчи ҳам унинг тилларига шукрни келтиради. Чунки ўзимизга истаганимизни биродаримизга раво кўришни ўрганмагунимизча мусулмонликни тушуниб етмаймиз. Вужудига келган ҳар бир дардни ҳам давони ҳам яхшилигини кўришга, хайрга угиришга уринади шукр қилувчи. У биладики, дунёни бошқариб турган Бошқарувчи уни аро йўлда қолдирмайди. У биладики ҳар бир қийинчиликдан сўнг икки яхшилик келади. Чунки у Пайғамбари саллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олди, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Буни нега бундай қилдинг?”, ёки “Шуни нега бундай қилмадинг?”, демаганлар.
Заволли инсонда бир аъзо бор, бу тил, у ботинларни зоҳирга чиқарувчи. Унда яна бир аъзо бор, зоҳирларни кўриб ботинига хазина йиғади – бу қалб. Қалб ўрганувчан, у шукр қилишга ўрганади, фақат қалб эгаси шукр қилишни истасин. Тил эса бу шукрларни дунёга отади. Ота боболаримиз “Яхши гап ҳам ёмон гап ҳам бир оғиздан чиқади”, дейишади. Шундай экан, оғзимиздан ширин сўзу, шукрни чиқишига ҳаракат қилишлик ва қалбимизни шунга тўғирлашлик яхшироқ эмасми?!
Шунда бу дунёмиз ҳам ва ИншаАллоҳ у дунёмиз ҳам хайрли бўлади, деб умид қиламиз.