Skip to Content

Кичиклар учун "Санъат асари"

Muslima.uz

Бу "Санъат асари"ни фарзандингиз билан биргаликда ясаб кўришликни маслаҳат берамиз. Табиий барглардан фойдаланган ҳолда бу гўзалликни ясаш мумкин.

Керак бўлган нарсалар:

- Қоғоз (юмшоқроқ бўлса ундан ҳам яхши)

- Турли барглар

- Турли буёқлар (краска) (биз гуашдан фойдаландик)

- Палитра

- Кисточкалар

- Рангли қаламлар

- Қайчи

1.Ўртача катталикда бўлган баргларни оламиз.
2. Аввалига дарахтнинг танасини юмшоқ қоғозга чизиб оламиз. Баргларимиз дарахтимизнинг катталигига мос тушишига эътибор беринг.
3. Чизган дарахтни кесиб оламиз.
4. Қирқиб олинган дарахтни ғижимлаймиз. Ғижимлаганда эҳтиёт бўлинг, йиртилиб кетмасин. Оддий қоҳоз ўрнига жигарранг рангли қоғоз ҳам ишлатсангиз бўлади. Унда 8 бўлимга ўтинг.
5. Ғижимланган қоғозни эҳтиёткорлик билан тўғирланг.
6.Энди бизга жигар ранг буёқ керак. Дарахтларни поясига ўхшаш ранг қилиб танланг. Буёқ билан қоғозни буяб чиқинг. Қоғоз ғижимлангани учун краска текис буялмайди. Бизга ҳам шу керак. Бу дарахтимизга табиий кўриниш беради.
7. Ҳамма шоҳларини буяб бўлгач, дарахтимизни оқ қоғознинг марказига тўғирлаб ёпиштирамиз.
8. Энди бизга барглар керак бўлади. Ҳозир баҳор ва барглар ям-яшил тус олган. Барглар рангини фаслга кўра ўзгартириш мумкин.
9.Баргни тескарисини қилиб тагига қоғоз қўйинг.
10. Баргни яхшилаб яшил рангга бўянг.
11. Бўялган баргни чизилган дарахтнинг шохига тўғирлаб бўёғи қоладиган қилиб босинг.
12. Натижа.
13. Бошқа шохларни ҳам шу шаклда бўяб чиқинг.
14. Ҳамма шохларга барглар расмининг изини қолдириб бўлгач, асарингизни қуриши учун четга олиб қўйинг.