Skip to Content

Қуръoн вa Нaмoзни тушинишни бoшлaш (Oсoн усул)

Muslima.uz Tadabbur
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Шайх Муҳаммад Солиҳ Ал-мунажжиднинг “33 Sababun Lil-Khushoo’ Fi Salaah” номли китобларида намоздаги хушуъга эришишнинг йўли ўқилаётган оят ва дуоларнинг маъносини билиб, улар устида тадаббур қилишлик эканлиги зикр қилинган. Дарҳақиқат ўқиётаган оятнинг мазмун моҳиятини билишлик намозни чиройли адо қилишликда катта ёрдам беради.
Бунинг учун киши оят тафсирларини ўрганиши керак. Одатда  Қуръон оятларини умумий ҳолатда ўрганамиз, лекин намозда қоим бўлганда оят маъноларини ёдимизга келтирмаймиз. Шу сабаб ўқиётган ҳар бир калиманинг таржимасини билишлик ва оятнинг маъносини чиқаришлик билан ҳушуъда бўлишимизга ёрдам беради, ИншаАллоҳ.
Қуйида келтириладиган дарслар, http://www.understandquran.com сайтидан олиниб, таржима қилинди. Дарслар араб тилини билмайдиган мусулмон биродарларимиз учун Қуръон тилини ўргатишга мўлжалланган. Биз қисқа бошланғич дарслар туркумини танладик. Аммо қисқа бўлишига қарамасдан Қуръонда учраган 80 % сўзларни таржимасини билиб олиш мумкин, ИншаАллоҳ.  
Дарсларда Қуръондаги калима, кунлик ўқиладиган дуолардаги сўзларнинг таржималари берилган.
Намоздаги оятлар ва бошқа зикрларни тадаббур билан ўқиш, улардан таъсирланиш ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Қуръон тадаббур учун нозил бўлди.
"(Эй Муҳаммад, ушбу Қуръон барча одамлар) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз сизга нозил қилган бир муборак Китобдир”. (Сод сураси 20 оят)
Тадаббур ўқилаётган оятларнинг маъносини тушуниш, англаб етиш билан ҳосил бўлади.
Уларга Парвардигорларининг оятлари эслатилган вақтида у (оятларга) гунг ва кўр ҳолларида ташланмайдилар, (балки уларни англаб-билиб амал қилурлар)”. (Фурқон сураси 73 оят)
Ибн Жарир раҳимаҳуллоҳ деди: “Мен Қуръонни ўқиб, унинг тафсирини билмаган кишидан ажабланаман. Уни ўқиб қандай лаззатланади”. (Табароний ривояти)
Қуръон ўқувчи унинг тафсирига назар ташлаши лозим. Шунингдек оятларни қайта-қайта ўқиш тадаббурни тафаккурга олиб боради. Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар. Бир кеча қуйидаги оятни тонгга қадар такрор ва такрор ўқидилар.
Агар уларни азобласанг, улар Сенинг ожиз бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг қудрат, ҳикмат эгасидирсан”. (Моида сураси 118 оят) (Ибн Ҳузайма ва Аҳмад ривояти)
Ҳузайфа разияллоҳу анҳу дедилар: “Бир кеча Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқидим. У киши хотиржам қироат қилар эдилар, агар тасбеҳи бор оятга келсалар, тасбеҳ айтар эдилар, сўрови бор оятга келсалар Аллоҳдан сўрар эдилар, паноҳ тилашлик лозим бўлган оятдан ўтсалар, Аллоҳдан паноҳ тилар эдилар”. (Муслим ривояти)
Бошқа бир ривоятда: “Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам билан бир кеча намоз ўқидим. У киши агар раҳмат оятини ўқисалар, раҳмат сўрар эдилар, агар азоб оятидан ўтиб қолсалар, Аллоҳдан паноҳ сўрар эдилар, агар азоб оятидан ўтиб қолсалар, Аллоҳдан паноҳ сўрар эдилар, агар унда Аллоҳни поклашлик бор оятни тиловат қилсалар, тасбеҳ айтар эдилар”. (Таъзиму қидрис солат) Бу таҳажжуд намозида бўлган.
Қатода ибн Нўъмон разияллоҳу анҳу бир кеча таҳажжуд намозида Ихлос сурасини қайтариб ўқийвердилар, унга бирор нарсани зиёда қилмадилар”. (Бухорий ва Аҳмад ривояти)
Саъд ибн Убайд ат-Тоий деди: Саъд ибн Жубайрни Рамазон ойида имом бўлиб, бу оятни қайта-қайта ўқиётганларини эшитдим. “...яқинда (қиёмат Кунида динсизликларининг оқибатини) билажаклар.
Ўшанда
(яъни дўзахга ташланганларида) улар бўйинларида кишан ва занжирлар билан қайноқ сув томонга судралурлар, сўнгра оловда ёндирилурлар”. (Ғофир сураси 70-72 оятлар)
Қосим деди: Саъд ибн Жубайрни бир кеча намоз ўқиётганларини кўрдим. У киши қуйидаги оятни 20 мартадан ортиқ қайтариб ўқидилар:
Ва (барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жонга қилган амали учун тўла жазо берилади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди”. (Бақара сураси 281 оят)
Абу Абдуллоҳ деб куняланган Қайслик бир киши деди:
Бир кеча Ҳасан Басрийнинг олдиларида тунадик. У киши кечаси туриб намоз ўқидилар, саҳаргача ушбу оятни такрорладилар:
"Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар!..." (Наҳл сураси 18 оят).
Тонг отганда у кишидан “Эй, Абу Саид тун буйи шу оятдан бошқасига ўтмадингиз”, дедик. У киши дедилар: “Унда ибрат кўраман. Назаримда мудом бир неъмат устига тушади, биз билмаган Аллоҳнинг неъматлари ниҳоятда кўпдир”. (Тизкор)
Ҳорун ибн Рабоб Ал-Асадий кечаси таҳажжуд намозига турар эдилар. Кўпинча тонг отгунга қадар ушбу оятни қайтариб, йиғлар эдилар.
"(Эй Муҳаммад), уларни дўзах устида турғазиб қўйилган пайтларида: «Орзу эди, (дунёга) қайтарилсак ва Парвардигоримизнинг оятларини ёлғон демай, мўминлардан бўлсак», деганларини кўрсангиз эди”. (Анъом сураси 27 оят)
Қуръонни ва турли зикрларни ёдлаш тадаббурга ёрдам беради.
Улар, йиғлаган ҳолларида, юзлари билан йиқилурлар ва (Қуръон) уларнинг хокисорликларини зиёда қилур”. (Исро сураси 109 оят)
Ато раҳимаҳуллоҳ деди:
Мен ва Убайд ибн Умар Оиша онамизникига кирдик. Убайд ибн Умар “Сизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам туриб: “Сиз бизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўрган энг ажойиб нарса ҳақида гапириб беринг”, деди. Шунда Оиша онамиз йиғлаб дедилар: “Бир кеча Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам туриб: “Эй, Оиша, мени қўйинг, Роббимга ибодат қиламан”, дедилар. “Аллоҳга қасамки, мен сизга яқин бўлишни ва сизни хурсанд қиладиган нарсани яхши кўраман”, дедим.
У киши туриб таҳорат қилдилар, сўнгра намоз ўқий бошладилар. Намозларида йиғлаб давом этдилар, ҳатто кўз ёшлари билан қўйинларини ҳўл қилиб юбордилар. Сўнгра яна йиғладилар, ҳатто ерни ҳам ҳўл қилиб юбордилар. Билол намозга азон айтиб келди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни йиғлаётган ҳолда кўриб: “Сиз ҳам йиғлайсизми? Аллоҳ сизнинг ўтган ва келгучи гуноҳларингизни кечириб қўйибди-ку”, деди. Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам жавоб қилдилар: “Мен шукр қилувчи банда бўлмайинми? Дарҳақиқат, кеча менга бир неча оятлар нозил бўлди, уни ўқиб тафаккур қилмаган кишига вайл (мусибат) бўлсин.

Осмонлар ва ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир”. (Оли Имрон сураси 190 оят)  (Ҳиббон ривояти)

Фотиҳа сурасидан сўнгра “омин”, дейиш оятлар билан киришиб кетиш жумласидир. Бу нарсала улкан ажру савоб бор. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Агар имом “омин” деса, “омин”, денглар, чунки кимнинг омини малоикаларнинг оминига мувофиқ келса, ўтган гуноҳлари кечирилади”
. (Бухорий ривояти)
Шунингдек имомнинг “Самияллоҳу лиман ҳамида”, сўзига, “Роббана лакал ҳамд”, деб жавоб беришда ҳам буюк ажрлар бор. Рофиа ибн Рофеъ аз-Зурақий деди: “Бир куни Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида намоз ўқиётган эдик. Бошларини рукуъдан кўтарган пайтда, “Самияллоҳу лиман ҳамида”, дедилар. Шу вақтда орқада бир киши “Роббана лакал ҳамдан касирон тоййибан мубарокан фиҳ”, деди. Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатгач, ким гапирди, дедилар. Шунда ҳалиги киши мен гапирдим, деб жавоб берди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ўттиздан ортиқ фариштани, уни биринчи бўлиб ёзаман, деб унга шошилганликларини кўрдим”, дедилар. (Бухорий ривояти) 
Энди эса дарсларнинг қай шаклда олиб борилиши ҳақида ўқувчига билдирсак:

Қуръoн вa Нaмoзни тушунишни бoшлaш

(Oсoн услуби)

Қисқa Курс

1 Дaрс. Кириш:

  •  Қуръoндaн бир oят
  •  Курс ҳaқидa мaълумoт (Қўллaнилгaн мeтoдлaр ҳaқидa тушунчa)
  •  Қуръoнгa бўлгaн мунoсaбaт вa oддий усул oрқaли Қуръoн билaн ўзaрo (бeвoситa) мунoсaбaтдa бўлиш
  • Дaрс Усули
  • Бу Қисқa курс тaълим бeришнинг қуйидaги  зaмoнaвий усуллaрдaн  фoйдaлaниб тузилгaн:
  • Мия (Тoнй Бузaн вa бoшқ.)
  •  Ижoбий Фикрлaш
  •  Сaмaрaли яшaш (Стeпҳeн Coвeй,eтc.)
  •  Вaқтдан унумли фойдаланиш (НЛП)
  •  Нeйрo-лингивистик прoгрaммaлaш,
  •  Иккинчи тил ўқитиш (ТСЛ)
  •  Ҳиндистoн, Пoкистoн, Aнглия, Aмeрикaдa вa интeрнeт сaҳифaлaридa Aрaб тилини ўргaтишгa бoғлиқ ёзилгaн китoблaр.
  • Тaълим бeриш усуллaри (лeксия, ўзaрo мулoқaт кaби)
  • Қисқa курснинг мaқсaдлaри:
  • Қуръoн ўргaниш oсoнлигигa oдaмлaрни ишoнтиришгa ҳaрaкaт
  • Қуръoнни тушуниш учун қaйтa қaйтa ўқишликкa рaғбaтлaнтириш
  • Қуръoнни ҳаётимизга тадбиқ қилиш
  • Сaмaрaли Нaмoз ўқиш
  • Жамоа бўлиб ўргaнишлик руҳини шaкллaнтириш

  • Қисқa курсдa нимaлaрни ўргaнaмиз:
  • Aл-Фoтиҳa вa oxирги 6 тa сурa
  • Дуoлaр
  • Нaмoз қисмлaри
  • Ҳaр дaрсдa oзгинaдaн грaммaтикa
Қaндaй қилиб ўргaнaмиз
  • 27 кун учун кунлик 15 дақиқалик дaрс

Ҳaр бир дaрсдa:

  • Грaммaтикa
  • Қуръoн/Ҳaдис
  • Вa тaълим oлиш бўйичa ҳaр хил мaслaҳaт вa тaвсиялaр
  • Бизнинг стрaтeгия:

    • Мaнa шу oддий ўқишлaр дaвoмидa биз Қуръoндa 40,000 мaртa учрaйдигaн 100 тa( тaҳминaн) кaлимa (сўз) ўргaнaмиз. Бу сўзлaр Қуръoндaги жaмики сўзлaрни 50% тaшлик қилaди.
    • Қуръoнни тушуниш

      ёки

      aб тилини ўргaниш

      Бизнинг усулдaги 4 тa кaттa фaрқлaр:

    1-Фaрқ: Тeкис бoшлaш

    • Нaмoздaн бoшлaш (Қуръoн тилини ўргaнишдa нeгa eнди бoшқa aдaбиётлaрдaн фoйдaлaнилaди)
    • Aгaр мeн сизгa фрaнсуз тилини ўргaтмoқчи бўлсaм, сизни oзгинa фрaнсуз тилини билишингизни билсaм, aввaл 1 сoaт ўшa билгaнлaрингизни ўргaнaмиз
    • Oддий фикрлaш усули
    • Ҳaр бир мусулмoн учун ёш, қaри, aёл, ёш бoлa учун қулaй

    2-Фaрқ: Эшитиш вa Ўқишгa эътибoр

    Тил ўргaниш

    Қуръoнни тушуниш

    Қaбул қилиш

    Эшитиш

    Ўқиш

    Мaҳсулoт

    Гaпириш

    Ёзиш

    X

    X

    3-Фaрқ: Луғaт ўргaнишгa кўпрoқ эътибoр

    • Мактабдаги кaби луғaт ўргaнишдaн бoшлaнaди
    • Аммо мактабдаги каби грамматика тўла равишда қийинлаштириб (талабаларни қийнамаслик учун) ўргатилмайди

    4-Фaрқ: Aсoсий эътибoр Сaрфгa қaрaтилaди

    Грaммaтикaдa:

    • Кўпрoқ урғу Сaрфгa бeрилaди (сўз  тузилиши)
    • Кaмрoқ эътибoр Нaҳугa бeрилaди (гaп тузилиши)

    Сабаби:

    • Қуръoн мaвзулaри билан тaнишиш
    • Кўпчиликкa мaшҳур вa тaниш бўлгaн тaржимaлaрни ўргaниш
    • Тaржимaлaрни тaкрoрлaб ўргaниш
    Қисқa курснинг қoидaлaр
      Oлтин қoидaлaр:
      • Эшитaмaн,  Унутaмaн
      • Кўрaмaн, Ёдгa oлaмaн
      • Прaктикa қилaмaн, Ўргaнaмaн
      • Ўргaтaмaн, Мoҳир бўлaмaн
      • Aллoҳ Ўзи мeнгa ўргaтaди дeб ишoн вa ҳaрaкaт қил;
      • Қунт билaн ўргaн, Ўзинггa ишoн, шубҳaлaргa бoрмa;
      • Сeвиниб, қизиқиб aстoйдил ўргaнишгa ҳaрaкaт қил.

      Қуръoндaги Сўзлaрнинг Тaкрoр Кeлиши

      Muslima.uz Tadabbur1

    Бугунги оят

    Қуръон нозил бўлишининг мақсади

    Muslima.uz Tadabbur2

    Muslima.uz Tadabbur3

    Muslima.uz Tadabbur4


    Тадаббур қандай қилинади:

    • Газета ўқиётганингизда сизга керак бўлмайдиган нарса;
    • Илмий китоблар/мақолалар ўқиётганда ҳар бир гапни тушуниш учун тадаббур қилишлик керак;
    • Ўқиётган нарсани тушунмасдан тадаббур қила олмаймиз.

    Тадаббур қилишдан аввал Қуръон билан қандай алоқамиз борлиги ҳақида фикр юритайлик:

    • Шахсий
    • Бевосита
    • Режали
    • Ўринли

    Тадаббур қилишнинг энг оддий усули

    • Сўранг - Ҳар бир оят бизни нимагадур дааъват қилади. Аввало шу нарсани уддасидан чиқа олишлик сўраб Аллоҳга дуо қилинади;
    • Баҳоланг - Дуолардан кейинги ҳатти ҳаракатларни баҳоланг;
    • Режа тузинг - Кейинги ҳатти ҳаракатларингиз ҳақида режа тузинг;
    • Даават - Етказиш - Қуръони каримдан бир оят ёки ҳадиси шарифдан бир амал миқдори бўйича бўлса ҳам бошқаларга етказинг.


    Диққат қилиш лозим нуқталар

    • Бирор режа тузаётганимизда:

    Фиқҳ ёки бирор янги ғоя ҳақида гап кетса, бошқаларга етказишдан аввал ўзимиз амал қилишимиз шарт эканлиги ҳақидаги олимларнинг фикрлари билан танишинг.

    • Унда биз каби оддий омма нимани ўрганиб тадаббур қиламиз:

    Аллоҳ билан муносабат, Зикр, Даават, Пайғамбарлар ҳаёти, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишлик, Амру-Маъруф ва Наҳий Мункар, Охиратга тайёргарлик, Жамоат билан ишлашлик ва ҳоказолар.

    Қуръонинг ҳақлари

    • Ишониш;
    • Ўқиш, Ўрганиш;
    • Ёд олиш;
    • Тадаббур қилиш;
    • Амал қилиш;
    • Ўргатиш, Даават қилиш.

    Бугун нима ўргандик:

    • Қуръонда кўп учрайдиган сўзлардан Muslima.uz Tadabbur 5 ўргандик
    • Қуръон билан муносабатимиз ва тадаббур қилиш ҳақида бироз тушунча олдик.

    Кейинги дарсларда кўришгунча Ассаламу алайкум.

    Таржимон Умму Сора

    Мақола http://www.understandquran.com сайтининг дарслари асосида тайёрланди