Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Усмон разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
“Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизларнинг орангиздаги яхшиларингиз – Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатувчилардир!”, - дедилар”.
Алиф - (ا ) (алиф), вертикал таёқча шаклида, якка ўзи ҳеч қандай товушни билдирмайди. (اَ , اِ , اُ ) ҳаракатлар билан биргаликда А, И, У бўлиб келади. Талаффуз қилиниши: оддий ўзбек алифбосининг а, и, у си каби талаффуз қилинади. Алиф, ҳамза - (ء ) учун тиргак вазифасини бажаради.
ـاُ
|
ـاِ |
اَ |
Ро - (ر ) ро ҳарфи – қаттиқ ундошга киради, ўзбек тилидаги р ҳарфига ухшайди. Аммо бироз кескинроқ равишда, тил учи тепа тишнинг ички тарафига (танглайга тегмаслиги лозим) тегкан ҳолда талаффуз қилинади. Араб тилида р ҳарфи касра ҳаракати билан бирга келганда юмшоқ ўқилади. Икки хил кўринишда бўлади ва ўзидан аввалги ҳарф билан боғланади, ўзидан кейинги ҳарфга боғланмайди. Фатҳа (а) билан келганда о - ўқилади. Ҳарфларнинг устида келган нуқта – бу сукун ҳаракати. Яъни ҳарфнинг якка ўзи ўқилади.
ـرُ
|
ـرِ |
رَ |
اُرْ
|
اِرْ |
اَرْ |
За ( ز ) За ҳарфи ( товуш з) – ўрта ундош. Тил учи пастки тишларнинг юқори қисмига яқинлашган ҳолда талаффуз қилинади. Бу ҳарф ҳам ро ҳарфи сингари ўзидан аввалги ҳарфга қушилади, аммо ўзидан кейинги ҳарф билан қушилиб ёзилмайди. Фатха ҳаракати билан бирга келганда э - ҳарфига ўхшаш а ҳосил қилади.
ـزُ |
ـزِ |
زَ |
|||||
|
زِرْ |
زَرْ |
اُزْ |
اِزْ |
اَزْ |
|||
اُرْزُ |
اُزْرُ |
اِزْرُ |
أَزْرُ |
زُرْ |
|||
Мим - ( م ) Мим ҳарфи (товуш м) - ўрта ундош ҳарфлар сирасига киради, ўзбекча м га ухшайди. Лаблар бир бирига тегиб, нафас бурундан чиққан ҳолатда талаффуз қилинади. Ўзидан аввалги ва кейинги ҳарф билан ҳам қўшилиб ёзилади. ( م) билан бирга фатҳа ҳаракати келса а э-сифат қилиб ўқилади.
ـمُ
|
ـمِـ |
مَـ |
|||||||
|
رُزْ |
رُمْ |
مُزْ |
مُرْ |
اُمْ |
اِمْ |
اَمْ |
|||
|
زَمْرُ |
اِرْمِ |
رَمْزُ |
اِمْرُ |
اَمْرُ |
اُمِرَ |
اَمَرَ |
|||
|
اَرْزَمْ |
مَمْزَرْ |
زَمْزَمْ |
اَمْزَرْ |
رَمْرَمْ |
مَرْزَمْ |
مَرْمَرْ |
|||
Та - (ت ) Та ҳарфи (ўқилиши т) ўзбек тилидаги т ҳарфига каби, ўрта ундош. 4 кўринишда ёзилади, ўзидан аввалги ва кейинги ҳарфлар билан қўшиб ёзилади. Тил учи устки тишларнинг ўрта қисмидан пастроғига теккан ҳолда талаффуз қиланиди. (ت) фатҳа (а) ҳаракати билан келганда э-сифат қилиб ўқилади.
|
ـتُ
|
ـتِـ |
تَـ |
|||
|
تُمْ |
مُتْ |
تِمْ |
مِتْ |
تَمْ |
مَتْ |
|
مَرَرْتُ |
اَمَرْتِ |
زُرْتِ |
تَرِزْ |
مَتَرْ |
تَمَرْ |
|
مُرِرْتُمْ |
مَرَرْتُمْ |
اُمِرْتُمْ |
اَمَرْتُ |
اَمَرَتْ |
اُمِرْتُ |
Кейинги дарсда ن - (нун), ي - (я), ب - (бе), ك - (каф), ل - (лом) ҳарфларини ўрганамиз.
Биринчи дарс билан мана бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.