Skip to Content

Шоколадли печенье

Muslima.uz cookies

Ширинсеварлар учун жуда қулай ва осон печенье тури:

Muslima.uz

Масаллиқлар:

250 гр сарёғ (ёки маргарин);

0,5, стакан жигар ранг (агар бўлмаса ўрнига 1 ош қошиқ какао билан оддий шакар солса ҳам бўлади);

0,5 стакан оқ шакар;

0,5 чой қошиқ туз (агар ёғ ёки маргарин тузли бўлса шарт эмас);

1 ош қошиқ майонез;

1 дона тухум;

1 чой қошиқ разрихлитель ёки 0,5 чой қошиқ чайний сода;

4 стакан ун;

1,5-2 стакан шоколад майдаси.

Muslima.uz cookies

Тайёрланиши:

Духовкани 180 градусга қиздиргани ёқиб қўямиз, сўнгра хона ҳароратида турган ёқ ва шакарларни яхшилаб аралаштирамиз.

Muslima.uz cookies Майонез ва тухумни солиб аралаштирамиз.
Muslima.uz cookies Кейин ун ва разрихлитель (ёки сода), туз солиб аралаштирамиз. Ёпишқоқ хамир ҳозир бўлади.
Muslima.uz cookies Навбат ширин жойига келди.
Muslima.uz cookies Шоколадни соламиз ва аралаштирамиз. (Шоколадли чипслар бўлмаса оддий плиткали шоколадни майдалаб солсангиз ҳам бўлади)
Muslima.uz cookies Эндиги навбат пиширишга: 2 хилда пиширсангиз ҳам бўлади.
Muslima.uz cookies Агар сизга юпқа қирсилдоқ печеньелар ёқса, десерт қошиғи билан бир қошиқ олиб, юмалоқлаб, листга қўйиб устидан қўлингиз билан босиб чиқасиз ва 180 градусли қизиган духовкажа 12-15 дақиқа пишириб оласиз.
Muslima.uz cookies Бу турда пишганда бундай кўринишда бўлади.
Muslima.uz cookies

Агар хамирга шоколадларни қўшишдан олдин 2-3 ош қошиқ шоколадни эритиб хамирга аралаштириб, кейин қолган шоколадларни солиб аралаштириб, листга оддий қошиқ ёрдамида қўйиб чиқсангиз (устига босмасдан) мана бундай чиқади. Юқорида кўрсатилган масаллиқдан 40 ортиқ печеньелар чиқади.

Аллоҳ баракот берсин.