
Пиширилиши қулай ва ҳар доим чиройли ва мазали чиқадиган рецептлардан бири: Ўзбекистонда эклер заварные пирожные номи билан машҳур. Турклар уни profetrol номи билан танишади.
Масаллиқлар:
Хамирига:
100 гр маргарин (ёки сарёғ);
1 стакан сув;
0,5 чой қошиғида туз (агар маргарин ёки сарёғ тузли бўлса туз солиш шарт эмас);
180 гр ун;
4 дона тухум.
Кремига: (заварной крем)
1 дона тухум;
1 стакан шакар;
2 ош қошиқ ун;
2 стакан сут
50-75 гр сарёғ;
Озгина ванилин.
Тайёрланиши:
| Кострюлкага 1 стакан (ёки пиёла, агар сувни пиёлада солсангиз, унни ҳам пиёлада солинг) сувни солиб қайнатамиз. Сув қайнаб чиққач, 100 гр сарёғ (ёки маргарин) ва тузни солиб қайнаш даражасига етгандан кейин 1 стакан унни қўшиб, паст оловда яхшилаб аралаштирамиз (ярим-1 дақиқача) ва оловни ўчириб, хамирни бошқа идишга оламиз (тезроқ совуши учун). Хамир мана шундай кўринишда бўлади. -------------------------------->> | ![]() |
|
2-3 дақиқадан сўнг, тухумларни битта-биттадан солиб аралаштирамиз.
|
![]() |
| Листимизга қошиқ билан қўйиб чиқамиз. 180 градусда қизиб турган духовкага ўрта қаторига қўямиз. 15 дақиқа атрофида пишиб тайёр бўлади. Еклерлар пишиш жараёнида иложи борича духовкани очманг, чунки кўтарилган эклерларимиз ўтириб қолади. Агар сабрингиз етмай очиб қўйсангиз ҳечам куюнманг, духовкада яна кўтарилади. Эклерлар тайёр бўлгунча крем тайёрлаймиз. | ![]() |
| 1 дона тухум билан 1 стакан (ёки пиёла) шакарни яхшилаб аралаштирамиз.Сўнгра икки қошиқ ун солиб яна аралаштирамиз. | ![]() |
| Сўнгра аста-секинлик билан сутни қўшиб аралаштириб оловга қўямиз. | ![]() |
| Кремимиз тайёр бўлгунга қадар аралаштириб туришимиз керак. | ![]() |
| Кремни тайёр бўлганини қайнашидан биламиз. Худди манний кашага зхшаб балқиллаб қайнай бошлайди. | ![]() |
|
Газдан олиб яна бир-икки аралаштириб, кейин хона ҳароратида турган сарёғни солиб аралаштирасмиз.
|
![]() |
| Крем тайёр. Эклерлар ҳам тайёр бўлиб қолгандур. | ![]() |
| Ҳа, мана улар ҳам кремни кутиб туришган экан. | ![]() |
|
Эклерларнинг ичи бўм-бўш бўлади. Крем билан ичини тўлдриб чиқамиз. Истасангиз ўзининг мосламаси билан тўлдирсангиз бўлади. Истасангиз ёнини кесиб тўлдириб қўйсангиз ҳам бўлади. |
![]() |
|
Эклерларимиз тайёр. Истакка кўра устига шакар кукуни сепсангиз ҳам бўлади. Аллоҳ баракот берсин. |
![]() |










