АМАЛ. ҚИЗ БОЛАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Севикли қизим! Ҳар мусулмон қиз балоғат ёшига етгач, унга муборак динимизнинг амрларини бажармоқ фарздир. Энди сенга муборак динимизнинг мусулмон қизларга фарз килган амрларини навбат билан тушунтириб бераман. Исломият етти ёшига қадар хоҳ ўғил бўлсин, хоҳ қиз бўлсин, болаларни маъсум деб ҳисоблайди. Яъни, улар бу ёшгача айбсиз, гуноҳсиз бўладилар, (амалларидан масьул бўлмайдилар. — Тарж.) Етти ёшдан сўнг Исломий маълумотлар ва туйғулар муҳақкақ ўрганилади. Ота-она қизларига мусулмонликни секин-аста ўргатадилар. Аллоҳ таолони танитадилар. Расулулоҳнинг йўлларини кўрсатадилар, фарзандларига Қурьони каримни ўргатадилар. Ғусл, таҳорат, таяммум, рўза, закот ва ҳаж каби амалларни тушунтирадилар.
Севикли қизим. Исломнинг шарти бештадир. Бу беш шартни ҳар бир мусулмон билиши лозим.
Булар: Калимаи Шаҳодат, Салот — намоз, Савм — рўза, Закот, Ҳаждир.
Калимаи шаҳодат қуйидагичадир: "АШҲАДУ АЛЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВА АШҲАДУ АННА МУҲАММАДАН АБДУҲУ ВА РАСУЛУҲ" АШҲАДУ — мен гувоҳлик бераманки, АН ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ — Аллоҳнинг бирлигига, Ундан бошқа илоҳ йўқлигига, ВА АШҲАДУ АННА МУҲАММАДАН АБДУҲУ ВА РАСУЛУҲ — ва яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва Расули, яьни элчисидирлар.
Севикли қизим! Бу муборак калимаи шаҳодатни айтгандан сўнг, сенга тушадиган вазифа намоз ўқиш, рўза тутиш, молинг бўлса, закотини бериш, қодир бўлсанг, умрингда бир марта хажга боришдир.
Севикли қизим! Буларни балоғат ёшига етгунга қадар мутлақо ўрганиш керак. Ота-она фарзандини намоз ўқишга ташвиқ қилади, агар фарзанд ўқимаса уни уради.
ОҚИЛ НИМА ДЕГАНИ?
Севикли қизим! Ҳар бир мусулмон қиз оқила бўлиши билан диний ишларни бажаришликка мукаллафдир. Яъни, Аллоҳ унга буюрган вазифаларни адо этишга мажбурдир. Оқил дегани, боланинг ҳамма нарсага ақли етиши демакдир. Ақли бўлмаган телбаларга Аллоҳнинг бўйруқларинн бажариш фарз эмас. Балоғат ёши, қизнинг қизлик чоғига эришиши, қон кўриши демакдир.
Севикли қизим! Аллоҳнинг амри билан муаййан вақтга келиб қизлардан ойда бир марта қон келади. Бунга одат (ҳайз) қони дейишади. Одат қони бадбўй бўлади. Бинобарин, бу қонга ойбоши қони ҳам дейилади. Аёлларда бу қон баъзан йўлини ўзгартиради. Бу сўзларимни диққат билан эшитишинг лозим. Оёқ орасидан келмай, оғиз, бурун, маммадан келиши ҳам воқеъ бўлади. Бу ҳолга "йўлини адаштирди" дейишади.
Севикли қизим! Бу қон аксарият вақт оёқлар орасидан келади. Ойбоши кўрадиган қизларда зуҳур этишга бошлайди. Буларнинг ой бошларида келиши қоннинг ҳидланиши, қуюклашувидан маълум бўлади. Севикли қизим. Бу ҳолат аёллар орасида ойбоши кўриш, одат кўриш, кирли (нопок) бўлиш ҳам дейилади. Қуръон тилида эса ҳайз дейилади. Бундай қон оққан муддат ичида аёллар, қизлар кирли (нопок) ҳисобланадилар. Бу кунларда намоз ўқимайдилар, рўза тутмайдилар, масжидга киролмайдилар, Қуръони Каримга қўл уролмайдилар, уни ўқиёлмайдилар, эрлари билан муносабатда бўлолмайдилар.
Севикли қизим. Нопок вақтингда эринг билан ётишинг мамнуъдир, таъқиқлангандир. Қон тўхтагач, тоза сув билан ювиниб ғусл олишинг керак. Ғусл қилгандан кейинги ҳолингга тоза (пок) кунлар дейилади. Бу нопок қон оқаркан, оққан жойни тоза докалар билан боғлаш лозимдир. Бу докалар нотоза бўлса ҳам касаллик келтиради, ҳам бадбўй ҳид чиқишига сабаб бўлади.
Севикли қизим. Қон келиши қизнинг балоғатга етганлигини билдиради. Ойбоши кўрган қизлар шаҳвоний ҳисларга тушкун бўлади. Ҳар сўзга, ёмонликка алданиб қолиши мумкин. Ёмон сўзлар, баъзи ишқий мавзудаги романлар, ёмонликка майл эттирувчи қўшиклар, бу даврда ёлғиз қолган қизга акс таъсир кўрсатади. Уни номусига иснод келтирувчи ҳолатларга бошлаши мумкин, бинобарин, бу даврда эҳтиёт бўлиш лозим.
Севгили қизим. Бу даврда инсонларни яхшиликка, эзгуликка етакловчи, ёмонликлардан узоқлаштирувчи нарса Аллоҳ севгиси - қўрқусидир. Аллоҳ севгиси, туйғуси қалблардан жой олдими, бу қалб эгаси турли ташқи таъсирлардан сақлана олади. Акс ҳолда эса, соний бир ҳаяжон сабаб бўлиб ёмон оқибатлар вужудга келади.
ОЙБОШИ КЎРГАН ҚИЗНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Севгили қизим! Биринчи ёхуд иккинчи ойларда қон кўрган қиз бу қоннинг оқиш ва тўхташ вақтларини жуда яхши билиб олиши лозим. Чунки бу муаййан кунлар, динимизга кўра одат кўриш кунлари ҳисобланади. Бу кунлар қиз қарилик чоғига етгунга қадар давом этади.
Севгили қизим. Йилда 13 марта қон кўриш; 28-29 кунда ойбоши қони кўриш бир қизнинг интизомли тарздаги саломатлигига ишоратдир. Ойбошида бу қон Аллоҳ амр этган суратда 3 кундан 10 кунгача оқиши мумкин. 3 кундан кам ёки 10 кундан ортиқ оққан қонлар ҳайз қони ҳисобланмайди.
ҚОННИНГ РАНГИ
Севгили қизим! Бу масалаларни билиб олмоғинг кони фойдадир. Зеро, илмда ҳаёсизлик бўлмайди. Яхши ўрганган, муҳаққақки, яхши инсон бўлиб етишади.
Севгили қизим. Бу қон қизил, қора-қизил, тўқ сариқ, оч сариқ, яшилга яқин (ўхшаш) сариқ, оққа ўхшаган сариқ рангларда бўлиши мумкин. Санаб ўтилган бу олти рангда бўлганлар ойбоши қонидир. Оқ, сут ранги ёки сомон рангида келган сув ойбоши қони эмас. У бир сув оқишидир. Аёллар бунга оқлик дейишади.
ОЙБОШИ КУТГАН ҚИЗНИНГ БИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН АМАЛЛАР
Севгили қизим! Юқорида ҳам айтиб ўтганимиздек ойбоши кўрган қиз қон тўхтагунча намоз ўқимайди, бу муддат ичида ўқиёлмаган намозларини қазо ҳам этмайди. Қуръони Каримга қўл теккизмайди ва ўқиёлмайди, агар бу қон муборак Рамазони шарифга тўғри келиб қолса, рўза тутолмайди, тутмаган кунларини бошқа бир кунда, покиза пайтда қазо қилиб тутиб беради. Агар Ҳажда кўрса, Байтуллоҳни зиёрат қилолмайди, эрига яқинлашолмайди. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳимиз бу кунларни сиз учун бир истироҳат палласи қилиб қўйган. Бу муддат оралиғида намоз ўқимасангиз ҳамки, ўқиган каби сизга савоб берилур... Қон тўхтагач эса дарҳол ғусл қилинади. Намоз ўқилади, рўза тутилади.
Севгили қизим, агар бу қон ўн кундан кўп келса, билингки, бу ойбоши қони эмас, вужуддаги бир хасталикдир.
Севгили қизим. Бу қон ўн кундан олдин тўхтаса, ғусл қилиб тозаланади, бинобарин, шундан сўнг намоз ўқийди, рўзасини тутади, Ҳажда бўлса Байтуллоҳни тавоф қила олади. (Ҳанафий мазҳабида ўн кунлик ҳайз кўрган аёлга ҳайзи тўхташи билан яқинлик қилса бўлади.Ўн кундан оз муддат ҳайз кўрган аёлга эса, ҳайзи тўхтаб ғусл қилганидан кейин ёки агар ғусл қилмаса - бир намознинг вақти ўтгандан кейин, яқинлашишга рухсат берилган — таржимон иловаси.) Қуръони Каримдаги Бақара сурасининг 222-ояти каримасида шундай марҳамат қилинади: " Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз! Пок бўлганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз! Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади».
Севгили қизим. Динимизнннг бу амрларини замонамиз табиблари ҳам қабул қилганлар, бу қон оққан даврда яқинлашишнинг касалликка сабаб бўлишини айтганлар. Бу қон оқиши аёлларнинг бола туғишга қўлай бир ҳол олишларини таъминлайди. Қоннинг оқиши билан аёлнинг вужуди тозаланади. Бу муддат ичида эркакка яқинлашиш билан заиф далага уруғ таъсир этмагани каби ёмон натижалар олинади.
ҲОМИЛАДОРЛИК
Севгили қизим! Аёллар ҳомиладор бўлишгач, "ойбоши" дейилувчи қон тўхтайди. Эмизикли боласи бор аёлдан ҳам бу одатлар кесилади. Севгили қизим. Иккинчи, учинчи ойда хам қон келмаса, аёлнинг ҳомиладорлиги маълум бўлади. Икки ойдан бошлаб ҳисобланиб, тўққиз ой, ўн кунда бола туғиладиган вақт келади. Ҳомиладор аёллар жуда кўп қийинчиликни бошларидан ўтказадилар. Баъзан бу қийинчиликка чидамай ёхуд келажакда болани боқишдан андиша қилиб уни туширишга уринадилар. Бу ўта золимлик ва калтафаҳмликдир. Шуни унутмаслик керакки, боласини туширган уни ўлдирган кабидир. Ҳа, қизим, бу энг катта гуноҳдир. Мўмина аёл ҳар туғилган боланинг ризқини Раззоқ сифатли Аллоҳ бериши, инчунун фарзандни ҳам Аллоҳнинг бир неъмати деб билмоғи лозим. Ҳомиладорлик даврида тортган қийинчиликлари туфайли Ҳақ таоло аёлга жуда улуғ даражалар эҳсон этади.
Севгили қизим. Ҳомиладорлик даврига “бошқоронғулик даври" ҳам дейишадики, бу давр мобайнида ҳомиладор аёлларнинг кўнгли турли овқатларни тусаб қолади. Уларни ўз вақтида истеъмол қилишлик бўлажак фарзанднинг чиройли, соғлом бўлишига бир васила бўлади.
Севгили қизим. Кўз ёриш муддати яқинлашган сайин оғриқлар орта бошлайди. Бу оғриқлар дастлаб раҳмда бўлмайди, ўтиб кетади. Бу оғриқларга ёлғончи дард дейишади. Кўз ёриш пайтида эса раҳмда оғриқ бошланади. Раҳмда оқ бир суюқлик ҳосил бўлади. Бу оқ суюқлик докага оқ доғ (из) қолдиради, ранги ним пушти (оч қизил), лимон рангидадир. Бу рангга нишона дейишади. Дарҳақиқат, ним пушти (оч қизил) рангда келган бу суюқлик туғилишдан нишонадир.
Севгили қизим. Юқорида айтиб ўтилганидек кўз ёриш пайтидаги машаққатлари учун Аллоҳ аёлга бир неча ажр-савоблар ва даражалар эҳсон этади. (Шу ўринда Абдуллоҳ бин Умар разияллоҳу анҳудан нақл қилинган қуйидаги ҳадиси муборакни келтиришни лозим деб топдик: "Аёл, ҳомиладорлигидан кўзи ёригунга қадар ва болани сутдан ажратгунга қадар Аллоҳ йўлида ҳудудларда қўриқчилик қилган мужоҳид кабидур." (Доим шундай савоб олиб туради, агар бу сарҳадларда ўлса, унга шаҳид мукофоти ва савоби бордир — Таржимон иловаси). Чақалоқ туғилгач киндигининг тўрт бармоқ юқорисидан кесилади. Тоза жундан ўралган ип билан боғлаб қўйилади. Катта заҳмат билан кўзи ёриган аёл беҳуш, ҳеч бир нарсадан хабарсиз вазиятда бўлади. Энага аёл эса чақалоқни тоза буз матога ўраб, онасининг қучоғига қўяди.
ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚ ОЛДИДАГИ ВАЗИФАЛАР
Севгили қизим! Туғилган зурриётнинг қўлоғига энг аввал эшиттириладиган овоз Аллоҳнинт бирлиги ва Унинг элчиси Муҳаммад алайҳиссаломнинг рисолатларини маълум қиладиган овоз бўлмоғи керак. Шунинг учун мусулмон ота-онага тушадиган энг муҳим вазифалардан бири боланинг ўнг қўлоғига азон, чап қўлоғига такбир айтиб, бу муборак калималарнинг бола қалбига ўрнашишига ҳаракат қилмоқдир. Азон инсонларни Аллоҳнинг бирлигини қабул қилишга, У Ҳолиқи Мутлаққа ибодат этишга чорлайди. Юқорида айтиб ўтганимиздеқ инсонлар руҳ оламидаёқ Аллоҳнинг бирлигини тан олганлар, вужуд (тан) оламига келмасдан ҳам унинг қўлоғига бу муқаддас калималарни эшиттириб қалбларга жойлаштирадилар. Ҳа, бу катта бир вазифадир.
Севгили қизим. Ота-онанинг яна бир вазифаси фарзанди ҳаққига қуйидагича дуо этмоқдир: "Аллоҳий, шу боламни ота-онага итоатли, Ислом йўлида қадамларини баракотли қилгин”. Ота-онанинг авлоди ҳақига қилган дуоси Пайғамбарнинг уммати ҳақига қилган дуоси каби мақбулдир. Бинобарин, фарзандларингиз ҳақига ҳамиша хайрли дуо қилинг.
Севгили қизим. Фарзанд дунёга келгач, имконингиз бўлса, Аллоҳнинг бу буюк неъматига шукрона сифатида бир қурбонлик суйинг. Бу қурбонликка Ақиқа қурбонлиги дейилади. Сарвари Олам пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом неваралари Ҳасан ва Ҳусайнларга дарҳол ақиқа қурбонлиги суйганлар. Ўзлари учун эса ақиқа қурбонлигини қирқ ёшларидан кейин суйганлар. Қурбонлик учун қўй, эчки каби ҳайвонларни суйиш мумкин. Баъзилар қурбонлик сифатида хўрозни суйишади. Бу қурбонлик ҳисобланмайди. Бинобарин, хўрозни қурбонлик қилиш одати динимизда йўқдир. Бу бизга қадимги туркларнинг динидан қолган ботил одатдир.
Севгили қизим. Ота-она фарзандига яхши исм қўймоғи лозим. Жоҳилият даврида, яъни Исломиятдан илгари диний маълумотлари, ишончлари бўлмаган қавмлар баъзан болаларига Абдушшамс (Қуёшнииг қули) каби ёмон исмлар қўйганлар. Расули Акрам бу исмни Абдуллоҳ дея ўзгартирдилар. Абдуллоҳ - Аллоҳнинг қули демакдир. Шунинг учун хам фарзандларингизга муқаддас динимизнинг кўрсатмаларига мувофиқ исм қўйинг. Бутпарастлик замонидаги исмларни қўйишдан сақланинг.
Севгили қизим. Ота-оналарга оид вазифалардан яна бири ўғил фарзандларини суннат-хатна қилдирмоқликдир. Иброҳим алайҳиссалом барча пайғамбарларнинг отаси ҳисобланадилар. Ҳатто ул Зот хам Аллоҳнинг амри билан тўқсон беш ёшларида хатна бўлганлар. Шу сабабдан Бани Исроилга мансуб бутун пайғамбарлар ва умматлари суннат бўлдилар. Яҳудийларда жуда кичик ёшидан, бизнинг динимизда уч ёшдан ўн икки ёшгача хатна бўлиш давридир. Бу даврда ҳар мусулмон ўғил бола хатна бўлиши керак.
Севгили қизим. Болаларингга Қуръони Каримни, шариат йўлини ўргатиш энг муҳим вазифаларингдандир. Шу билан бирга уларни дунёвий илм, санъатдан воқиф қилмоқ лозим. Чунки инсон бешикдан қабргача илм ўрганмоғи лозим. Сарвари Олам саллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси муборакларида "Ҳар бир мусулмон аёл ва эркакнинг илм олмоғи фарздир” деганлар. Қурбонлик учун қўй, эчки каби ҳайвонларни суйиш мумкин. Баъзилар қурбонлик сифатида хўрозни суйишади. Бу қурбонлик ҳисобланмайди. Бинобарин, хўрозни қурбонлик қилиш одати динимизда йўқдир. Бу бизга қадимги туркларнинг динидан қолган ботил одатдир.
Севгили қизим. Ота-она фарзандига яхши исм қўймоғи лозим. Жоҳилият даврида, яъни Исломиятдан илгари диний маълумотлари, ишончлари бўлмаган қавмлар баъзан болаларига Абдушшамс (Қуёшнииг қули) каби ёмон исмлар қўйганлар. Расули Акрам бу исмни Абдуллоҳ дея ўзгартирдилар. Абдуллоҳ - Аллоҳнинг қули демакдир. Шунинг учун хам фарзандларингизга муқаддас динимизнинг кўрсатмаларига мувофиқ исм қўйинг. Бутпарастлик замонидаги исмларни қўйишдан сақланинг.
Севгили қизим. Ота-оналарга оид вазифалардан яна бири ўғил фарзандларини суннат-хатна қилдирмоқликдир. Иброҳим алайҳиссалом барча пайғамбарларнинг отаси ҳисобланадилар. Ҳатто ул Зот хам Аллоҳнинг амри билан тўқсон беш ёшларида хатна бўлганлар. Шу сабабдан Бани Исроилга мансуб бутун пайғамбарлар ва умматлари суннат бўлдилар. Яҳудийларда жуда кичик ёшидан, бизнинг динимизда уч ёшдан ўн икки ёшгача хатна бўлиш давридир. Бу даврда ҳар мусулмон ўғил бола хатна бўлиши керак.
Севгили қизим. Болаларингга Қуръони Каримни, ша¬риат йўлини ўргатиш энг муҳим вазифаларингдандир. Шу билан бирга уларни дунёвий илм, санъатдан воқиф қилмоқ лозим. Чунки инсон бешикдан қабргача илм ўрганмоғи лозим. Сарвари Олам саллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси муборакларида "Ҳар бир мусулмон аёл ва эркакнинг илм олмоғи фарздир” деганлар. Болаларга аввало "ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ МУХАММАДУР РОСУЛУЛЛОҲ" калимасининг маъносини тушунтириб берасиз. Аллоҳнинг яккаю ягоналиги, ҳар нарсани яратган Аллоҳ эканлиги, шериги ва ўхшаши йўқлиги, ҳаар маҳлуқотнинг Унга муҳтожлигини ўргатасиз. Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва элчиси эканликларини билдирасиз. Хуллас, Аллоҳ ва Унинг ҳабиби Муҳаммад алайҳиссаломни севдиришга ҳаракат қиласиз. Ҳар ишда инсониятга намуна бўлган Муҳаммад алайҳиссаломни ўргатиш ва севдириш болаларни энг катта давлатга эриштириш демакдир.
Севгили қизим. Фарзандларингизга доимо очиқ чеҳра, ширин сўз билан, бошларини силаб муомалада бўлинг. Номақбул иш қилсалар бунинг олдини олишга интилинг. Қиз бола туғилган уйда барака, ризқ мўл бўлади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам "Зинҳор қиз болалардан юз ўгирманг. Мен қизлар(нинг) отасиман", дея марҳамат қилганлар. Исломиятдан аввал, яъни жоҳилият замонида қиз бола туғилса ундан юз ўгиришар, юзларини буриштиришар, ҳаттоки баъзан тириклайин кўмишар эдилар. Исломият бу жоҳилона одатга бардам берди. Аёлнинг мавқеини кўтарди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи_и васаллам ҳам вафотларидан олдин, видо ҳажидаги хутбалари-да: "Эй инсонлар! Хотинлар ҳақларига риоят этингиз. Улар билан шафқат, меҳр ила муомалада бўлингиз. Уларнинг ҳақлари хусусида Аллоҳдан қўрқингиз! Хотинлар сизларга Тангрининг омонатидир, Уларни Аллоҳ номига сўз бериб олдингиз, улар амри Илоҳий ила сизга ҳалол бўлди. Сизнинг хотинлар устида ҳақларингиз бўлгани каби, хотинларнинг ҳам сизда ҳақлари бордир. Сизнинг хотинлардаги ҳақларингиз — хотинларнинг оила шарафини сиз ёқтирмайдиган ҳеч бир кимсага оёқ ости қилдирмасликларидир. Хотинларингизнинг ҳар турли ейиш ва кийим эҳтиёжларини таъминлашингиз эса, уларнинг сизнинг устингиздаги ҳақларидир. Улар сизнинг ҳақларингизга риоят этмоқлари керак. Сиз ҳам уларга назокат билан муомала этишингиз лозим. Бир хотин эрининг рухсатисиз унинг молидан бирор нарсани бировга бериши ҳалол эмас", дея марҳамат қилганлар.
Севгили қизим. Ўлим ҳар бошда бор. Бинобарин, вафот этган фарзандининг аламига дош берганлар катта савоб ва даражаларга эришгайлар, ИншаАллоҳ. Боласи ўлгач, дод-фарёд кўтармай, Аллоҳга таваккул қилган ҳолда Ундан сабр сўраш ҳар оқила мўминанинг фазилатларидандир. Зеро, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам бир кун хотинларга: "Орангизда ҳеч бир хотин йуқки, фарзандидан учтасини ўзидан олдин охиратга йўлласин-да, бу фарзандлари унга дўзахдан тўсиқ бўлмасин", дея марҳамат қилганларида у ердаги аёллардан бири "Ё, Расулоллоҳ, иккитаси вафот этса ҳам шундайми?" —деб сўради. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам "Ҳа, иккитаси вафот этса ҳам шундай", дедилар.
НИКОҲ
Севгили қизим! Аллоҳ таоло инсон зурриёти давом этсин учун уларни жуфт қилиб яратди. Одам алайҳиссаломни тупрокдан яратгандан сўнг, чап умуртқа суякларидан Ҳавво онамизни халқ этди. Аллоҳнинг изни билан икковлари ер юзида никоҳланиб турмуш қурдилар. Шу тарифа инсонлар кўпайди.
Севгили қизим. Никоҳ икки ёшнинг оила қураётганлигини билдирувчи аҳдномадир. Никоҳ эълон қилинади. Шоҳидлар (гувоҳлар) ҳозир бўлишади. Улар икки томоннинг турмуш қуришга розиликларини эшитишади. Қуръони каримдан никоҳ ҳақидаги оятлардан ўқилиб, мустақил оила ҳаётига қадам қўяётганларга бахт-саодат тиланади, муборакбод этилади.
Севгили қизим. Насаб алоқаси туфайли никоҳ ҳаром қилинган аёллар борки, буларни жуда яхши билиб олмоғинг шартдир. Бу мавзу билан алоқадор ояти карималарни қуйида келтирамиз: " Сизлар учун оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайноналарингиз, жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизлари (мана шу санаб ўтилган аёлларга уйланиш ҳаром қилинди) — агар хотинларингиз билан жинсий алоқада бўлмаган бўлсангиз (уларни талоқ қилгандан кейин аввалги эрларидан туғилган қизларга уйлансангиз) сизлар учун гуноҳ йўқдир. Яна ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларига (уйланишингиз) ҳамда опа-сингил-алмашларингиз (яъни бирини талоқ қилмай туриб бошқасига уйланишларингиз ҳаром қилинди). Магар илгари ўтган бўлса (Аллоҳ афв этар). Албатта Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибон бўлган зотдир" (Нисо сураси, 23-оят). Бошқа бировларнинг боласини овутиш мақсадида эмизсанг ҳамки сенинг боланг у билан эмикдош бўлди. Бунта аксарият ҳолларда кўп ҳам эътибор берилмайди. Пировардида, эмикдошларни бир-бирига никоҳлаб катта гуноҳга йўл қўйишади.
Севгили қизим. Эр-хотин оилада бир-бирига яхши муомалада бўлиши, арзимаган нарсалар сабаб бўлиб бир-бирининг дилини оғритмаслиги лозим. Баъзи аёллар эр олиб келаётган неъматларни оз билиб, ношукрлик қиладилар, исён кўтарадилар. Аллоҳ асрасин, бу сабрсизлик жаҳаннамга олиб бориши мумкин. Шу ўринда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг Меърож ҳодисаси билан алоқадор қуйидаги ҳадиси мубораклари ўта ибратлидир.
— Меърож кечаси менга дўзах кўрсатилди. Қарадимки, аҳли дўзахнинг кўпчилигини аёллар ташкил қилган экан. Улар куфр келтирадилар.
— Ё Расулаллоҳ! Улар Аллоҳга куфр келтиришадими? — дея сўрадилар саҳобалар.
— Йуқ. Улар эрларига қарши куфрони неьматда бўладилар. Яъни, яхшиликка муқобил куфр этадилар. Бирисига дунё тургунча яхшилик қилсанг ва у ёктирмайдиган бир иш тутсанг, мен сиздан ҳеч бир хайр (яхшилик) кўрмадим, дейди” дедилар Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам.
Севгили қизим. Энди бу ҳадиси шарифга ҳам қўлоқ тут. Расули Акрам марҳамат қиладилар: "Қайси хотин эри ундан мамнун (рози) бўлган ҳолда ўлса, жаннатга киради". Ҳа, қизим. Кўряпсанки, оила ҳаётида завжингга севги ва муҳаббат, чуқур ҳурмат ила боғланишинг лозим экан.
Севгили қизим. Эри вафот этган ёки турли сабаблар билан оиласидан ажрашган аёллар уч иддат, яъни уч ҳайз кўриш вақтини кутишлари шарт. Бу вақт мобайни-да турмушга чиқа олмайдилар. Чунончи, бу вақт ичида аёлнинг раҳми батамом тозаланади. Шундай қилиб, бўлажак фарзанднинг насл-насаби ҳам аниқланади. Расули Акрам "Аёлларнинг энг хайрлиси диндор бўлганидир",деганлар. У зоти бобаракот эркакларга насиҳат қилиб, яна шундай марҳамат қиладилар: "Бир аёл тўрт сифати учун никоҳга олинади: моли, чиройи, насл-наса¬би ва диндорлиги учун. Сен диндор бўлганини танла, барака топкур". Бу тавсияга амал қилинса, дунё ва охират саодатига эришилади, иншааАллоҳ.
ОТА-ОНАГА ИТОАТ ВА ҲУРМАТ
Севгили қизим! Ота-онага яхшилик қилиш ва ҳурмат кўрсатиш, уларга итоат — фарзанднинг бурчидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: "Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб «уф» тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут — хокисор бўл ва: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб (ҳақларига дуо қил)!" (Ал-Исро, 23-24). Ҳазрати Али разияллоҳу анҳу бу оятни ўқигач, агар ота-онага қарши "уф" сўзидан ҳам юмшоқ сўз бўлса эди, Аллоҳ таоло бизни уша сўз билан наҳий этарди (қайтарарди), деган эканлар.
Севгили қизим. Айниқса онанинг фарзандлари устидаги хақлари каттадир. Бинобарин ҳар доим унта назокат ила муомала этишинг, қўлингдан келган яхшиликни қилишинг лозим. Бир киши Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васалламдан:
— Ё, Расулуллох, мен кимга яхшилик қилай? — деб сўради.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта "Онангга", шундан кейин эса "Отангга" дедилар.
Ота-онага ҳар доим ҳурматда бўлсанг, уларнинг дилларини оғритмасанг буюк давлатга эришасан. Ота-онанг сени Аллоҳ рози бўладиган ҳар қандай ишга буюрса сўзсиз бажар. Агар ёмонликка бошлайдиган бўлсалар, уларга итоат этмайсан.
ЭНГ КАТТА ТАҲЛИКА
Севгили кизим! Зино энг ёмон ва катта гуноҳдир. У оилаларни йиқади, ахлоқни бузади. Жамият ҳаётини катта таҳликага солиб қўяди. Қуръони каримда "ВАЛА ТАҚРАБУЗЗИНА", яъни "Зинога яқинлащманг" амри бор. Агар яхшилаб ўйлаб кўрилса, бу оят бизни зино у ёқда турсин, зинога яқинлаштирувчи ҳар қандай йўлга киришдан қайтармоқда. Олди-қочди романларни ўқиш, ҳаёсиз киноларни кўриш, уятсиз сўзларни гапириш, рўмолсиз, ярим яланғоч юриш зинога яқинлаштирувчи воситалардир. Зино йўлига яқинлашиш инсониятни катта таҳликага олиб боради. Насллар бузилади. Чунончи, газетларда тез-тез ўқиб турамиз хунук хабарлар, ўлимларнинг аксариятига шу зино сабаб бўлмоқда. Охиратда энг шиддатли азобга дучор бўладиганлар ҳам зино қилганлар ва унга яқинлашгандардир. Дунёнинг энг номусли кишилари зинодан ҳазар қиладиганлар ва "Аллоҳдан ҳақрост қўрқишлик билан" қўрқадиганлардир. Қуръони каримда сиз муҳтарама аёллар ўраниб юриш, рўмол ўрашга буюрилгансизлар. Зеро, исломий ҳаёт зинога олиб борувчи йўлларга тўсиқдир. Нур сурасининг 31-оятида шундай марҳамат қилинади: "Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни устларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар! Улар зеб-зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ўзларининг оға-иниларига ё оға-иниларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё ўзлари (каби) аёлларга ё қўл остиларидаги чўриларга ё (аёллардан) беҳожат бўлган (яъни жуда кексайиб қолган ёки ақлсиз-девона) эркак хизматкор-қулларга ё аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган гўдакларгагина (кўрсатишлари жоиздир). Яна яширган зеб-зийнатлар билинсин учун оёқларини (ерга) урмасинлар! Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар".
Севгили қизим. Агар ояти кариманинг маъносига эътибор берган бўлсанг, ҳар турли бегона ва ёмон қарашлардан сақланишинг учун Аллоҳ рўмол ўрашингни буюрмоқда. Ҳаёсиз, динсиз кимсалар каби йўл тутсанг, ёмонликка қўрол бўласан. Бу дунёда беҳузур, охиратда эса даҳшатли азобга гирифтор бўласан.
ТОЗАЛИК
Севгили қизим! Бизнинг динимиз тозалик асосига бино бўлган. Ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тозалик иймондандир” деган муборак сўзлари билан бизнинг ҳар хусусда тоза бўлишлигимизни тавсия этмоқдалар. Аллоҳ таоло ҳам Расули саллаллоҳу алайҳи васалламга Мудассир сурасида: “Либосларингизни пок тутинг!” дея марҳамат қилади. Уст-бош, вужуд, уй тозалиги Исломиятдаги аҳамиятли масалалардандир. Ибодат қилиш учун ҳам энг аввало покизалик талаб қилинади. Меҳрибон Роббимиз тоза юришимиз, ибодатларимизни тозаланиб адо этишлигимиз учун сув каби бебаҳо неъматни яратиб қўйибди.
ҒУСЛ
Севгили қизим! Аёлларда ҳайз ва нифос қони тўхтагач, завжа ила жимоъдан кейин ғусл қилинади. Севгили қизим. Қуйидагилар ғуслнинг фарзларидандир. Уларни яхшилаб билиб олиш лозим:
1. Тоза сув билав оғизни ғарғара қилиб бўғизгача ювиш.
2. Димоққача бурунга сув тортиш.
3. Бутун вужудни ювиш.
Умуман, ғусл қилиш тартиби қуйидагича:
1. Аввало ғусл қилишликка ният қилинади.
2. Аврат жойлар ювилади.
3. Намоздан олдин таҳорат олингани каби таҳорат олинади.
4. Бошга, ундан сўнг ўнг ва чап елкаларга сув қўйилиб, бадан яхшилаб ишқалаб ювилади.
Ғусл қилганда вужуднинг ҳеч бир жойи қуруқ қолмаслиги керак. Соч ўрилган бўлса ёйиш шарт эмас. Бироқ сочларнинг остига албатта сув тегиши даркор. Оёқ остида ғусл суви қолган бўлса оёқлар қайтадан ювилади. Ғусл қилинаётганда лунгисиз қиблага томон бурилмайди. Ғуслдан кейин намоз ўқиш, рўза тутиш, Қуръон ўқиш мумкин.
ТАЯММУМ
![]() |
Севгили қизим! Таҳорат ва ғусл учун сув топилмаса тоза тупроқ билан таяммум қилинади. Бу ҳақда Қуръони каримда қуйидаги оят бор: "... Агар бетоб ё сафарда бўлсангизлар, ёки сизлардан бирон киши ҳожатхонадан чиққан бўлса, ёхуд хотинларингиз билан яқинлашган бўлсангиз ва (мазкур холатларда) сув топа олмасангиз покиза тупроқ билан таяммум қилиб, юз ва қўлларингизга суртинглар. Албатта Аллоҳ афв этувчи ва мағфиратли бўлган зотдир" (Нисо, 43). Аввало "Таяммум олмоқликка ният этдим" дейсан. Қўлларингни икки марта тоза тупроққа уриб, орқа ва олдига суркагандан сўнг юзингга масҳ тортасан.Тоза тупроққа қўлларингни иккинчи бор суркаб, дастлаб чап қўлнинг кафти билан ўнг қўлингни, ва ўнг қўлингнинг кафти билан чап қўлингга тирсаккача масҳ этасан. Шу билан таяммум қилинган ҳисобланади. Агар жунубликдан покланмоқ учун таяммум қилишга тўғри келса, "Ният қилдим ғусл учун таяммум олишга", дейилади. Таҳорат олиш мақсадида таяммумга эҳтиёж сезилганда эса "Ният этдим таҳорат учун таяммумга", деб ният қилинади. Бироқ таяммум билан бир марта намоз ўқий оласан. Вақти кирган навбатдаги намоз учун эса қайтадан таяммум қилиш лозим. Кўп сувни кўриш таяммумни бузади. Бинобарин, бундай пайтда сув билан қайта бор ғусл ёки таҳорат олинади. Таҳоратни бузадиган ҳоллар таяммумни ҳам бузади. Доимий тарзда таҳоратни бузадиган хасталиклар бўлса, ойбоши муддати бўлган ун кундан кейин, фарзанд кўргач, қирқ кундан кейин яна қон ёки суюқлик келса, пешобни тутишнинг иложи бўлмаса ҳар намоз учун алоҳида таҳорат ёки таяммум олиб намоз ўқишда давом этилади. Бундай ҳолдагиларга узр соҳиби дейилада. | ![]() |
![]() |
ТАҲОРАТ
Севгили қизим! Таҳорат олишлик ибодатнинг тамалидир. Таҳорат арабчада вуду дейилади. Намоздан олдин вужуддаги муайян аъзоларни ювишлик таҳоратдир. "Моида" сурасининг 6-ояти каримасида қуйидагича марҳамат қилинади: " Эй мўминлар, намозга турганингизда юзларингизни ҳамда қўлларингизни чиғаноқларигача ювингиз, бошларингизга масх тортингиз (яъни нам қўлларингиз билан силангиз) ва оёқларингизни ошиқларигача ювингиз! Агар жунуб бўлсаларингиз, чўмилингиз! ... " Ояти каримада кўрсатилганлар таҳоратнинг фарзларидир. Таҳорат олишга ният қилиб, "Бисмиллаҳил азийм, валҳамдуллиллаҳи ва ала дийнил Ислам" дейиш, бир қўлнинг бармоқлари билан иккинчи қўлнинг бармоқлари орасини ишқалаш, қўлларни билакларгача уч марта ювиш, бармоқларни ҳилоллаш (бармоқ ораларини ишқалаш), бармоқда узук бўлса, уни уйнатиб остита сув теккизиш, мисвок ёки тиш чуткаси ишлатиш, юз, қўл ва оёқларни уч марта ювиш, оёқ бармоқларининг ора¬сини ишқалаш, бошнинг ҳамма томонини масҳ этиш, шаҳодат бармоқ билан қўлоқнинг ичини, бош бармоқ билан қўлоқнинг орқасини (ташқарисини) масҳ этиш кабилар суннат амалларидир. Тирноқларга сурилган лак теридаги ҳар хил буёқлар кетказилмасдан олинган таҳорат ҳақиқий ҳисобланмайди. Бу ҳолда ибодат қилиб бўлмайди.
ТАҲОРАТНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ
Севгили қизим! Мустаҳаб ўта савобли амаллардандир. Қиблага қараб таҳорат олиш, сув сачратмаслик учун баландроқ жойда ўтириш, обдаста билан таҳорат олаётганда унинг сопини ювиш, обдастани чап томонга қўйиш, кучи етса бошқа кишига сув қўйдирмаслик таҳорат ниятини тил билан айтиш, таҳорат дуоларини ўқиш, дуоларни билмаса, "ЛА ИЛАҲА ИЛЛAЛЛОҲ МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛОҲ" дейиш, узр соҳиби бўлса ҳар намоз учун таҳорат олишлик таҳорат пайтида дунёвий сўзлардан гапирмаслик бурунни чап қўлда қоқиш, шаҳодат бармоғи ва уч бармоқ билан буйинга масҳ тортиш кабилар мустаҳаб, яъни жуда савобли амаллардандир.
ТАҲОРАТ ҚАНДАЙ ОЛИНАДИ?
Севгили қизим! Энди биргаликда таҳорат олиш тартибини ўрганамиз.
![]() |
1. Аввало таҳорат олишга ният қилинади. Агар билсанг "БИСМИЛЛАҲИЛ АЗИЙМ ВАЛХАМДУЛИЛЛАҲИ ВА АЛА ДИЙНИЛ ИСЛАМ" деб қўлингни билакларинггача уч марта ювасан, бармоқларнинг орасини ҳилоллаб, агар узук бўлса қимирлатиб остига сув теккизасан. |
![]() ![]() ![]() |
|
| 2. Ўнг қўл билан сув олиб оғзингни уч марта чайқайсан. 3. Бурнингга уч марта сув тортиб ювасан. | |
![]() ![]() |
4. Юзингни уч марта ювасан. |
![]() |
5. Олдин ўнг, сўнгра чап қўлни тирсаклар билан қўшиб ювасан. |
![]() ![]() ![]() |
|
| 6. Бошнинг тўртдан бир қисмини ҳўл қўл билан суркайсан, яъни масх этасан. Кичик бармоқ билан қўлоқнинг ичини, бош бармоқ билан ташқарисини, кафтинг орқаси билан эса буйиннинг икки ёнига масҳ тортасан. | |
![]() |
7. Аввал чап қўлинг билан ўнг оёғингни, бармоқлари орасини ҳилоллаган ҳолда, кейин ўнг қўлинг билан чап оёғингни айни тарзда уч марта ювасан. |
ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН НАРСАЛАР
Севгили қизим! Қуйидаги ҳолларда таҳорат бузилади:
1. Ел чиқариш, кичик ё катта ҳожат;
2. Бадандан қон, йиринг, сариқ сув кабилар чиқиб ёйилса;
3. Оғизни тўлдириб қўсиш;
4. Чўзилиб ухлаш, бир нарсага суяниб ёки ўтириб ухлаб қолганда бир томонга оғиш;
5. Хушдан кетиш, тутқаноқ тутиш, ақлдан озиш, маст бўлиш;
6. Намоз пайтида қаҳқаҳа отиб, озиқ тишлари кўринадиган даражада ёки ёндаги киши эшитадиган қадар кулиш таҳорат ва намозни бузади. Табассум, яъни ҳеч овоз чиқармай кулиш намоз ва таҳоратни бузмайди.
7. Таяммум қилган киши сувни кўрса таяммуми бузилади, яъни унинг таҳорат олиши лозим бўлади.
8. Узрли кишилар, яъни доимо бурни қонаб юрадиган, ел, кичик ва катта ҳожатини тутиб туролмайдиганлар ҳар намоз учун қайта таҳорат оладилар. Бундайлар бир вақт намозга олинган таҳорат билан вақти кирган иккинчи намозни ўқий олмайдилар, чунки иккинчи намоз вақти кириши билан таҳоратлари бузилган ҳисобланади.
ТАҲОРАТ БУЗИЛМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР
Севгили қизим! Қуйидаги ҳолатларда таҳорат бузилмайди: тупуриш, балғам ташлаш, бурун қоқиш, болани эмизиш, тирноқ олиш, соч кесиш, иллат сабабсиз кўз ёши тўкиш, ярадан чиқиб оқмаган, ёйилмаган қон, қўлоқ, оғиз, бурундан қурт чиқиш, ярадан чиққан эт парчалари. Таҳорати борлигига шубҳа қилиб, сўнгра таҳоратли эканлигига қаноат ҳосил қилган кишининг ҳам таҳорати бузилмаган саналади.
МАСХ
Севгили қизим! Совуқ кунларда оёқларни тез-тез ювишлик касаллик пайдо қиладиган бўлса, таҳорат олингач махси киямиз ва хўл қўлларимизнинг тўрт бармоғи билан махсининг устини пастдан юқорига томон суртамиз. Бу масҳ дейилади. Бу масҳ билан йигирма тўрт соатгача намоз ўқиш мумкин, яъни бу вақт оралиғида таҳорат бузилиб, қайта таҳорат олаётганда оёқларни ювмасдан махси устидан масҳ тортилса таҳорат саҳиҳ ҳисобланади. Махси юпқа теридан бўлиши, тоза бўлиши, уч бармоқдан куп йиртиғи бўлмаслиги лозим. Тўпиқ суяклари маҳсидан чиқса, масҳнинг фазилати олмайди.Мусофир, яъни ўн саккиз соатлик масофага ўн беш кундан оз муддат қолиш нияти билан йўлга чиққан киши учун масҳ муддати уч кеча, уч кундуздир. Оёқдан махси ечилгандан кейин таҳорат ҳам бузилади. Махси кийиш Расулуллоҳнинг суннатларидандир. Кўпинча совуқ муҳитларда ишлатилади. Бироқ уйда, иссиқ жойларда оёқларнннг ювилиши янада авлодир. Махси тўпиқ (чиғаноқ)ларнинг устини бекитиши лозим. Тўпиқларнинг махсидан чиқиши масҳнинг бузилишига сабаб бўлади. Махси минг икки юз қадамлик йўлга ярайдиган даражада мустаҳкам бўлиши керак.
ТАҲОРАТ ОЛИНАДИГАН СУВЛАР
Cевгили қизим! Таҳорат учун ишлатилаётган сувлар доимо тоза бўлмоғи даркор. Нопок ифлос сувлар микробли бўлгани учун касаллик туғдириши мумкин. Шунинг учун ҳам динимиз таҳорат сувининг тоза бўлишлигига эътибор беради. Бинобарин, ароқ, шароб қўшилган ёки ит, бўри, йиртқич ҳайвонлардан қолган, сичқон еган мушукдан ортган сувларни таҳорат ва ғусл учун ишлатиб бўлмайди. Доимо оқар ва тоза сувдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Тоза қудуқлардан олинган сувларни ичиш билан бирга бундай сувлар билан таҳорат ва ғусл қилиш мумкин. Қудуққа ахлат тушса ва у ёйилмасдан олиб ташланса, сув мурдор (ифлос, нопок) бўлмайди. Бир ҳайвон тириклайин қудуққа тушса ва у ўлмасидан чиқарилса, агар устида ахлати бўлмаса, сувни мурдор этмаган бўлади. Ит, чучқа каби ҳайвонлар тушган қудуқларнинг суви бўлғанган ҳисобланади. Чунки динимизга кўра бу ҳайвонларнинг гўшти ҳаромдир. Чумчуқ, сичқон кабилар қудуққа тушса ва ўлса 20 челакдан 30 челаккача, мушук, товуқ тушиб ўлса 60 челаккача сув чиқариб ташлаб қудуқ тозаланган бўлади. Ит, қўй тушиб ўлган бўлса, сув тозаланганига қаноат қилинганга қадар 200 челак сув чиқарилади. Бинобарин, шу тариқа қудуқ суви тозаланган ҳисобланади. Қудуққа тушган ҳайвон ўлган ва шишиб жунлари сувга тўкилган бўлса, (билмасдан) бу қудуқнинг суви билан таҳорат олиб ўқилган уч кунлик намоз қайтадан адо этилади.
НИФОС ҲАҚИДА БИР СУҲБАТ
Севгили қизим! Нифос бола туғилгандан кейин қирқ кун давомида келадиган қондир. Бу муддат камроқ ҳам бўлиши мумкин. Нифос қони тўхтагач ғусл олиб намоз ўқилади, рўза тутилади. Ҳайз ҳолатидаги каби нифос пайтида ҳам намоз ўқилмайди ва бу ўқилмаган намознинг қазоси ҳам адо этилмайди. Нифос қонининг оқиши Рамазони шарифга тўғри келиб қолса, рўза тутмайсан, бироқ тугагач, ювиниб рўзани қазо қилиб тутасан. Севгили қизим. Ҳайз ва нифос кунлари Қуръони каримни ўқиш, ушлаш ҳаромдир, аммо зарурат бўлганда бир мато билан ушласа бўлади.













