Қабрдаги азобдан ними азоб чекади? Руҳми, баданми ёки ҳар иккиси?
Салаф уламолар ва имомларнинг бу борада тутган йўллари шундай: Инсон ўлгач, роҳатда ёки азобда бўлади. Бу роҳат ва азобни руҳи ва бадани тортади. Руҳ баданни тарк этгандан кейин ҳам роҳат ёки азобда бўлади ва у баъзида келиб баданга қўшила-ди ва шунда бадан ҳам у билан бирга роҳат ёки азоб тортади. (Ибн Қаййим Жавзий “Руҳ китоби”)
Қабр азоби вароҳатини инкор этувчиларга жавоб
Баъзилар қабрдаги роҳат ва азобни инкор этишади. Бу борада улар қуйидаги нарсаларни сабаб қилиб кўрсатишади. Масалан, улар: “Бир маййитни дафн қилиш учун эски бир қабр очилса, олдин қўйилган маййитда азобланиш асоратини кўрмаймиз-ку”, деб сўрашади. Шунингдек, улар яна бир маййит қабрда ҳисоб-китоб учун ўтиришини ёки бир жойда ётган икки маййитнинг бири боғу-бўстонларда мазза қилиб юрган чоғда, бошқаси азоб тортиб ётишини тасаввур қила олмас эканлар.
Хўш, шу ва шунга ўхшаш даъволарга нима деб жавоб айтиш мумкин?
Инсоннинг бадани ҳаёти давомида турли роҳат ва азобларга дучор бўлади ва шундан сўнг бу (ҳис-туйғулар) унинг руҳига ўтади. Аммо барзах ҳаётида эса роҳат ёки азобни аввал руҳ ҳис қилади, сўнг бу баданга ўтади. (Барзах ҳаёти - дунё ва охират ўртасидаги бошқа бир ҳаёт, яъни, қабр хаётидир.)
Мана барчага аён бўлган бир мисолни олиб кўрсак. Бир одам тушида (эрам боғларида сайр этиб) маза қиляпти, ёнгинасида ухлаб ётган бошқа киши эса тушида даҳшатли ҳодисаларни кўриб босинқираб ётибди ва бир оздан сўнг чўчиб, эс-ҳушини йўқотиб, алам чеккан алфозда уйғониб кетди. Аммо уларнинг иккаласи ҳам бир жойда ухлашяпти.
Фаришта Жаброил Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдларига инсон қиёфасида келарди. Сўзлаганида Расулуллоҳдан бошқалар уни кўриш у ёқда турсин, ҳатто овозини ҳам эшитишмасди Қолган пайғамбарларда ҳам худди шундай ҳолат бўлган. Баъзи пайтларда Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий худди қўнғироқ овозидек нозил бўларди Аммо буни ўзларидан бошқа ҳеч ким эшитмасди. Жаброил Набий
алайҳиссаломга Қуръонни таълим берар экан, саҳобалар буни эшитишмасди. Шунингдек, ён-веримизда жинлар бир-бирлари билан баланд-баланд овозда гаплашадилар, лекин биз уларни эшитмаймиз. (Бу маънодаги ҳадисни Имом Бухорий ривоят қилганлар)
Бадр воқеасини эсга олайлик, фаришталар Аллоҳнинг амри билан тушиб, кофирларни қамчи билан савалар, каллаларини сапчадай узиб ташлар, атрофларида ҳайқиришар эди, ўша ерда бўлган мусулмонлар эса фаришталарни кўрмас ва гапларини эшитишмас эдилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ субҳонаху ва таоло Одам болаларини ер юзида содир бўладиган кўп нарсаларни кўришдан маҳрум қилиб қўйган. Уларнинг кўриш қобилияти чеклангандир.
Қабр ҳаёти ҳар хил сир-асрорларга, ғаройиб воқеа-ҳодиса-ларга бойки, ҳали тириклардан биронтаси уни ўзида синаб кўргани йўқ. Мусулмон киши қабр ҳаёти ҳақидаги маълумотларни Аллоҳ-нинг китоби ва содиқу масдуқ бўлган Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан олиши керак. Бу далилларни сидқидилдан қабул этиб, тасдиқ этиши, яъни, ростлигига ишониши даркор. Зеро, мўминларнинг сифатларидан саналган ғайбга иймон келтириш ана шудир.
Аллоҳ айтади:
“Алиф, лом, мим. (Ҳақ эканлигига) ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган ушбу Китоб ғойибга ишонадиган, намозни тўкис адо этадиган ва биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладиган тақволи кишилар учун раҳбар – йўлбошчидир” (Бақара, 1-3-оятлар)
Яна қабрда шундай кўз кўриб қўлоқ эшитмаган ғаройиботлар борки, улар охиратга тааллуқли ҳодисалардир. Ҳа, бу ғайб нарса-лар ҳақиқатда мавжуд. Лекин уларнинг борлигига инсоннинг но-қис тасаввури, қисқа фантазияси, ҳис-туйғуларининг ғайриоддий нарсаларни идрок этишга ожизлиги ёки ақлий қуввати Яратганнинг белгилаб берган чизиғидан четда фаолият кўрсата олмаслиги ва шу боис унга билиш насиб этилмаган нарсаларни идрок эта билмаслиги заррача монеълик қилмайди. Масалан, қабрнинг кенг ёки тор ёруғ-равшан ёки олов бўлиб ловуллаб туриши сингари ҳодисалар шунга мисол бўла олади
Аллоҳ таолонинг иродаси ва ҳикматини қарангки, баъзи маҳ-луқларини шафқат юзасидан қабрда кечадиган воқеаларни кўра олмайдиган ва эшитмайдиган қилиб қўйди. Зеро, уларнинг бу воқеаларни кўришга ва эшитишга бардошлари етмайди. Ахир банданинг кўзи ва қўлоғи қабр азобининг гувоҳи бўлишга жуда ҳам заифлик қилади. Шунинг учун ҳам қўлоғу кўзга ўзига хос кўринмас парда тортилади.
Инсонлар қабрларда азобланиб ётган ўликларни кўра олишганида ғайбга иймон келтиришнинг ҳеч бир қизиғи қолмасди. Шундан кейин ҳам, яъни, азобни ўз кўзи билан кўргач, инсонлар ичида бирорта динни ёлғончи дегувчи кофир кимса қолармиди? Унда бандаларни яратишдан кўзланган ҳикмат қайда қолар эди? Ахир илоҳий ҳикмат ким кофир, ким мўмин бўлишини синаб кўришдан иборат-ку. Аллоҳ таоло айтади:
"(Барча оламлар) подшоҳлиги Ўз қўлида бўлган зот — Аллоҳ баракотли-буюкдир. У барча нарсага қодирдир. (Эй инсонлар, У) сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ-яхшироқ амал қилгувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яраттан зотдир. У қудратли ва мағфиратлидир" (Мулк, 1-2-оятлар).
Аллоҳнинг бу ҳикмати ҳайвонларга хос бўлгани туфайли қабрдагиларнинг азобларини эшитадилар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қабристон ёнидан ўтиб бораётган вақтларида хачирнинг қабрдагилар азобланаётганини эшитиб ҳўркиб, у зотни ағанатиб юборай дегани ҳақида ҳадис мавжуддир. Бу ҳақда аввал зикр қилдик.
Қабрдаги сиқув
Имом Насоийнинг «Сунан»ларида Абдуллоҳ ибн Умардан (розийаллоҳу анҳу) келтирилган хадислардан бирида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: “Бу шундай кишики, унинг ўлими боис арш ларзага келди, осмон эшиклари эса ланг очиб қўйилди ва унга етмиш минг малоика гувоҳлик берди. Шундай бўлса-да (қабрда) бир қаттиқ сиқиб олинди ва сўнг бушатилди”.
Насоий дейдилар: “Расулуллоҳ бу ерда Саъд ибн Маозни назарда тутганлар”.
Саъд ибн Маоз улуғ саҳобийлардан. Вафот этганларида Аллоҳ таолонинг арши ларзага келган.
Оиша онамиз ривоят этишларича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтганлар: “Қабрда бир сиқув бор. Агар ундан бирор кимса қутила олганида эди, ўша киши Саъд ибн Маоз бўларди”.
Ибн Абу Мулайкадан ривоят қилинади: “Қабрдаги сиқувдан биронтаси, ҳаттоки бир рўмолчаси дунё ва уни матосидан афзал бўлган Саъд ибн Маоз ҳам қутилиб қола олмаган”. (“Саҳиҳ Муслим”)
Нофеъ айтадилар: “Менга маълум бўлишича, Саъд ибн Маознинг тобутини ерга асло нозил бўлмаган етмиш минг малоика кузатиб боришган экан. Менга яна маълум бўлдики, Расулуллоҳ шундай деганлар: “Бу биродарингиз қабрда бир сиқиб олинди”.
Нофеъдан ривоят қилинади: “Биз Абдуллоҳ ибн Умарнинг аёли Сафиййа бинти Абу Убайднинг ҳузурига келган эдик, қарасак, у (бир нарсадан) қўрқиб даҳшатга тушиб ўтирибди. Биз: “Ҳа, сенга нима бўлди?” дедик. У шундай деб жавоб берди: “Пайғамбаримиз аёлларидан бирининг ҳузуридан келдим, у менга Расулуллоҳнинг шундай деганларини айтиб берди: “Агар қабр азобидан бирор кимса омон қолиши мумкин деб ўйлайдиган бўлсам, унда бу азобдан Саъд ибн Маоз омон қолган бўларди. (Лекин) у ҳам қабрда бир сиқиб олинди”.
Набий (а.с.) айтадилар: “Қизимни, унинг ожизлигини ва яна қабр азобини эсладим, Аллоҳга дуо айладим ва Раббим уни азобдан халос этди. Аллоҳга қасамки, (қабрда) чунонам сиқиб олиндики, уни мағрибу машриқ орасидаги жамики мавжудотлар эшитишди”. (Бу ҳадисни Марвон ибн Муовия Ало ибн Мусаййибдан, у Муовия Абасийдан, у Зодон ибн Амрдан ривоят қилган.)
Иброҳим Банавий бир кишидан ривоят қилишларича, у шундай дейди: “Оишанинг (разияллоҳу анҳо) ҳузурларида эдим, шу чоғда бир гўдак боланинг тобутини олиб ўтишди. Оиша йиғлаб юбордилар. Мен унга: “Эй мўминлар онаси, нечун йиғламоқдасиз?” дедим. Жавоб бердиларки: “Бу гўдакка қабрдаги сиқувдан раҳмим келиб йиғладим”.
Қабр азобини кўрганлар бор
Аллоҳ ўзи истаган бандаларига малоика ва жинларни кўришни насиб этганидек, қабр азобини кўришни ҳам баъзиларга насиб қилиши мумкин экан.
Ибн Абу Дунё “Қубур” деган китобларида Шаъбийнинг бир киши ҳақидаги ривоятини келтиради. У киши Набий салаллоҳу алайҳи васалламга ҳикоя қилиб айтди: “Бадрдан ўтаётиб, ер қаъридан чиқаётган бир кишини кўриб қолдим. Қарасам, иккинчи бир киши уни темир гурзи билан ерга кириб кетгунича уряпти. У эса бир оздан сўнг яна чиқиб келяпти, иккинчи киши яна худди аввалгидек (ерга киритиб юбормоқда)”. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “У Абу Жаҳл ибн Ҳишомдир, қиёмат кунига қадар азоб тортади”.
Солим ибн Абдуллоҳ отасининг қуйидаги гапларини ривоят қилади: “Макка ва Мадина оралиғида туяда кетаётиб, бир қабр ёнидан ўтиб қолибман. Қайси кўз билан кўрайки, бир одам олов бўлиб ловиллаб ёнган ҳолда бўйнига боғланган занжирни судраб, қабри ичидан чиқиб келяпти. Шу дамда бошқа биров чиқиб, уни занжиридан тортиб қабрига қайтариб олиб кириб кетди”.
Ибн Абу Дунё айтадилар: “Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилишича, отаси шундай деган: “Бир йўловчи (туясида) Макка ва Мадина оралиғида кетаётиб бир қабр ёнидан ўтиб қолибди. Қараса, бир одам қабридан ташқарига чиқиб олган, олов бўлиб ловиллаб ёняпти, яна (ҳамма ери) темир занжир билан кишанлаб ташланган экан... Йўловчи бечоранинг эси оғиб, ҳушидан кетиб, туясидан ағанабди. Эрталаб турса, сочи қордай оқариб кетганмиш. Кўрган-кечирганларини ҳазрати Усмонга айтиб берибди. У киши эса ёлғиз ҳолда шериксиз сафарга боришни таъқиқлаб қўйибдилар”.
Абу Қузъа айтадилар: “Басра билан бизнинг ерларимиз ўртасидаги сув бўйлаб кетиб борар эдик. Шу пайт қаёқдандир эшакнинг ҳанграган овози эшитилди. Биз басраликлардан: “Бу қандай ҳанграш?” деб сўрадик. Улар айтишди: “(Бу ҳанграётган эшак эмас), бизнинг томонда бир пайтлар яшаган бир кишининг овозидир. Онаси бирор гaп айтса, унга: “Қани бир ҳанграб юборинг-чи”, дерди. Ўзи ўлганидан кейин, ҳар кеча гўридан мана шу ҳанграш овози эшитилиб туради”.
Амр ибн Дийнордан ривоят қилишади: “Мадиналик бир кишининг Мадина чеккасида яшайдиган опаси бетоб бўлиб қолди. У опасидан хабар олиб турди. Кўп ўтмай опаси қазо қилди. Уни дафн этди, қайтаётганида бир нарсасини қабрда унутиб қолдирганини эслади. Кейин бир биродаридан илтимос қилиб, биргалашиб қабр олдига келишди. Қабрни очиб, ҳалиги нарсани топишди. Кейин дўстига: “Қани, четроқ тур, опам қандай ҳолатда ётганини бир кўрайчи”, деди. Сўнгра лаҳаднинг оғзини озгина очиб қараган эди, гўр ичи олов бўлиб ёнаётганини кўрди”. (Ибн ҚаййимЖавзий, “Руҳ” китобидан)
Ибн Абу Дунё айтадилар: “Абдулмўмин ибн Абдуллоҳ ибн Исо Қайсий менга шундай ривоят қилиб берди: “Гуноҳига тавба қилган бир наббошдан (гўрларни очиб ўғрилик қилувчи киши) сўрадилар: “Кўрганларинг ичида энг ажойиби нима эди?” Жавоб бердики: “Бир кишининг гўрини очдим. Қарасам, бутун аъзойи баданига мих қоқилган. Боши ва оёқларига эса, биттадан катта мих қоқиб қўйилибди”.
Бошқа бир наббошдан ҳам: “Сенинг кўрганларинг ичида энг ажойиби нима?” деб сўрашганида, у: “Ичига қўрғошин қўйилган бошчаноқни кўрганман”, деб жавоб берган экан.
Ибн Абу Дунё айтадилар: “Абу Исхоқдан менга шундай ривоят қилинди: “Мени маййитга ғассоллик қилиш учун чақиришди. Мурданинг юзидан матони тортганимда бир илон унинг халқумига чирмашиб ётганини кўрдим”. (Ибн Қаййим Жавзий, “Руҳ” китобидан)
Қабр азобининг баъзи кўринишлари
Банда ўлганидан сўнг бошидан кечадиган воқеалар ҳақидаги ҳадисда Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги сўзлари бор эди: “...Шу тобда самодан: “Бандам ёлғон айтди, унга жаҳаннамдан жой ҳозирланглар ва (ётган) жойида унга дўзахдан бир дарча очиб қўйинглар”, деган нидо келади. Кейин ҳалиги дарчадан дўзахнинг ҳарорати ва қайноқ шамоли киради. Қабри эса шу қадар тор қилинадики, ҳатто қобирғалари аралаш-қўралаш бўлиб кетади. Шундан сўнг унинг олдига бадбашара, чувринди кийим кийган бир киши сассиқ ҳид таратиб келади ва унга қараб: “Хушхабар” келтирдим сенга, шўринг қурғур. Сенга ваъда қилинган кун мана шу бўлади”, дейди. У бўлса: “Кимсан, турқингдан ёмонлик келтирувчига ўхшайсан”, дейди. “Мен сенинг қилган ёмон амалингман”, дейди у”.
Бу ҳадисда қабр азобининг қуйидаги баъзи кўринишлари зикр этилган:
“... (Эй Муҳаммад), кофир бўлган кимсаларга аламли азоб «хушхабар»ини етказинг! ”. (Тавба, 3-оят)
Яна айтади:
“Бундай мунофиқларга улар учун аламли азоб борлигидан “хуш-хабар” бериб қўйинг”. (Нисо, 138-оя)
«Саҳиҳ Бухорий»да Самура ибн Жундуб ривоят қилган Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси мубораклари келтирилади: “Мен бу кеча туш кўрдим, тушимда икки киши олдимга келишди ва қўлимдан тутиб, муқаддас заминга олиб боришди. Қарасам, у ерда бир киши ўтирибди, ёнида эса бошқа биров қўлида чангак ушлаб тик турибди. У қўлидаги темир чангакни ўтирган кишининг жағига тиқиб, то гарданига етгунча киргизмоқда. Кейин бошқа жағига ҳам худди шундай қиляпти. Бу орада унинг биринчи жағи тузалиб қоляпти, у эса шу тариқа бетўхтов чангакни тиқмокда. “Бу ким?” деб сўрадим. Улар эса: “Қани, юр, кетдик”, дейишди. Биз яна йўлга тушдик ва юра-юра чалқанча ётган бир кишининг олдига келдик. Бошқа биров эса унинг боши тепасида туриб қўлидаги бир юмалоқ тош билан чалқанча ётганнинг бошини уриб ёрмоқда. Ҳар сафар зарб билан урганида тош юмалаб кетяпти. У тошни олиш учун кетганида нариги бечоранинг боши тузалиб, асл ҳолига қайтиб қолмокда. У эса келиб, яна ураяпти. “Бу ким?” деб сўрадим. Улар: “Қани, юр, кетдик”, дейишди ва биз яна йўлга равона бўлдик. Юра-юра тандирга ўхшаган оғзи тор, таги кенг бир чуқурнинг тепасига келдик. Остидан олов ёқилган эди. Қарасам, ичида ялангоч эркак-аёллар бор экан. Шунда тагларидан аланга ловиллаб кела бошлади. Олов яқинлашганида улар тепага кўтарилишиб, ҳатто чуқурдан чиқиб кетай дейишди.
Аланга пасайиши билан яна жойларига қайтишди. “Булар ким?” дедим. Улар: “Юр, кетдик”, дейишди ва биз йўлда давом этдик. Юра-юра бир қон дарёси бўйига етиб келдик. Дарёнинг ўртасида бир киши турибди. Қирғоқда бошқа биров қўлига тош ушлаб олган. Дарёдаги киши сузиб кела бошлади ва энди чиқаман деганида қирғоқдаги киши унинг оғзига тош билан уриб, яна турган жойига қайтариб юборди. Шу зайлда ҳар гал чиқаман деб келганида оғзига тош отаверди, у эса яна турган жойига қайтиб кетаверди. “Бу ким?” деб сўрадим. Улар: “Юр, кетдик”, дейишди. Биз йўлимизда давом этдик ва бир ям-яшил боғ олдидан чикдик.”
Бу ҳадис барзах азоби борлигига ҳужжатдир. Шуни билмоқ керакки, пайғамбарларнинг тушлари воқеликка мувофиқ келувчи вахийдир. Бизга ҳадиси шарифдан азобнинг қуйидаги кўринишлари маълум бўлади:
- қон дарёсидаги азоб, у рибохўр-судхўрларга берилади.
Имом Таховий Ибн Масъуддан, у киши эса Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Аллоҳнинг бандаларидан бири қабрида юз дарра калтакланишга махҳум этилибди. У эса дарранинг ка-майишини Аллоҳдан ёлбориб, дуолар қилиб сўрайверибди ва ниҳоят юз дарра бир даррага туширилибди. Шундан сўнг гўрининг ичи оловга тўлибди. Олов кўтарилгач эса ўзига келиб: “Мени қайси гуноҳим эвазига калтакладинглар?” деб сўрабди. Унга жавоб берибдилар: “Сен намозингни таҳоратсиз ҳолда ўқирдинг, мазлум кишининг олдидан ўтатуриб, унга ёрдам бермасдинг”.
Ушбу ҳадиси шарифдан маълум бўладики, қабрдаги азобнинг бир тури калтаклашдир.
Шунингдек, Байҳақий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг меърожлари ҳақидаги ҳадисдан азобнинг қуйидаги турларини ҳам билиб олиш мумкин:
- намозга эгилмаган бошларни қаттиқ тошга уриш;
- молу дунёси закотини адо этмайдиганларнинг олди ва орқа
авратларига ямоқ солиб қўйилиши ва подалардек, зарийъ (заҳарли ва бадбўй тиканли ўсимлик), заққум, жаҳаннам чўғи ва оташида ўтлаб юришлари;
Имом Байҳақий бизга Абу Сайд Худрийдан, у зот Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят этган меърож ҳадисидан азобнинг яна қуйидаги турларини кўришимиз мумкин:
Ҳасан Закариё Фулайфул