
Закои КЎНПАРА
Муқаддима
Бутун ер юзида миллиардлаб инсон яшамоқда. Бу инсонлар бир-бирига ўхшамайди. Ранглари бошқа, тиллари бошқа, тузилишлари бошқа-бошқадир 1. Уларнинг тушунчалари, туйғулари ва ишончлари ҳам бир хил эмас. Дунёнинг турли жойларига тарқалган бу инсонларнинг турмуши, маъданияти ҳам айри-айричадир.
Бугунги инсонлар кечаги инсонларнинг болаларидирлар. Бугунги инсонларни тўла англаб етишимиз учун кечаги инсонларни ўрганишга мажбурмиз. Кечани, яъни ўтмишни бизга ўргатадиган фанга "тарих" дейилади.
Ислом дунёсида тарих мусулмон олимлари томонидан дастлаб "Сийар" ва "Мағозий" шаклида бошланди ва кейинчалик "Футуҳот тарихи", "Табағот", "Умумий тарих" каби номлар остида бир неча тарих китоблари ёзиб қолдирилди. Сарвари Олам Муҳаммад пайғамбаримиз соллаллоҳи алайҳи васалламнинг ҳаётларини ўргатувчи тарих турига эса "Сийрати Набавиййа" ёки "Сийари Набий" деб ном берилди.
Ҳазрати Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам илоҳий пайғамбарларнинг энг сўнггисидирлар. Шу сабабдан ҳам у киши Қуръони каримда "Ҳотам-ул Анбиё" (Набийларнинг охиргиси) деб зикр этиладилар 2.
Расули Акрамнинг ҳаётлари шарқда - Ислом дунёсида ҳам, ғарбда - христиан оламида ҳам кўплаб тарихчилар томонидан жуда муҳим ва аҳамиятли бир мавзу сифатида ўрганилди, бу борада катта тадқиқотлар олиб борилди. Пайғамбаримиз ҳақларида бир кеча китоблар ёзилди, ҳаётлари илм одамлари ўртасидаги турли баҳс-тортишувларга боис бўлди. Ҳадис олимлари (муҳаддислар) у Зотнинг бутун ҳаётларини илмий бир йўл билан — “Ҳадис усули” илми билан тушунтириб беришга ҳаракат қилдилар.
Инглиз олими Жон Давенпорт бир китобида шундай деб ёзган:
"Машҳур пайғамбарлар ва фотиҳлар ичида тарихий ҳаёти Ҳазрати Муҳаммаднинг тарихидек энг кўп ва ҳамма нуқталаригача батафсил ўрганилган шахс йўқдир" 3.
Расули Акрам ҳақларида сўраган кишиларга завжалари Ҳазрати Ойша: "Пайғамбаримизнинг ахлоқи Қурьон эди", деб жавоб берган эди. Ҳақиқатан ҳам, Қуръоннинг ҳамма амрлари пайғамбаримизнинг суратлари ва сийратларида ўз ифодасини топган.
Қуръони карим инсонларнинг инкишофини тайёрлаган энг юксак "Ахлоқ мажалласи" бўлганидек, пайғамбаримизнинг ҳаётлари ҳам бу юксак аҳволнинг амалдаги кўриниши эди. Ислом инсоннинг ахлоқини, амалини (ишини) ва унинг қалбини ислоҳ этган, бу қалбга ҳузур берган ахлоқ тамалидир. Пайғамбаримиз ҳам: "Мен фақатгина гўзал ахлоқни охиригача етказиш (мукаммаллаштириш) учун юборилганман 4", деганлар.
Қуръони Мубинда Расули Акрам ҳақларида: "Эй Муҳаммад, дарҳақиқат, Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат (яъни, Аллоҳнинг раҳматига – жаннатига етаклагувчи) қилиб юбордик", дея марҳамат қилинган 5.
Мусулмонликнинг асос манбаларидан бири муқаддас Қуръони Карим бўлса, иккинчиси пайғамбаримизнинг "ҳадис" деб аталувчи сўзлари ва амалларидир.
Ислом динининг асосий қонуни бўлган Қуръонни тушунишимиз учун пайғамбаримизнинг ҳаётларини, сийратларини ўрганишимиз шартдир. Расули Акрамнинг ҳаетларини билмасдан туриб, исломий илмлардан бирортасини (на тафсир, на ҳадис, ва фиқҳ, на ахлоқни) рисоладагидек тушуниб, мохиятига етиб бўлмайди.
Коинот ва Инсон
Кўз билан кўриб турганимиз ва кўзимизга кўринмайдиган бутун борлиқ ва мавжудот буюк қудрат соҳиби Аллоҳ томонидан яратилган. Инсон эса, коинотдан анча кейин халқ қилинган. Азалдан яккаю ягона Аллоҳдан бошқа бирор-бир борлиқ йўқ эди. Ҳақ Таоло борлигини, буюклигини, қудратини билдириш учун олий ҳикмати билан кўкларни, ерни, набототни йўқдан бор этди. Ва навбат инсоннинг яратилишига келди.
Дунёмизнинг "қишр" деб аталувчи қобиғини текширган геолог олимлар Ер юзидаги ҳаётни тўрт даврга бўлишган. Бу олимларнинг фикрича, Ер юзидаги биринчи инсон суяги (склети) учинчи геологик даврнинг охирларига оид бўлиб, Жанубий Осиёдан топилган экан.
Инсонлар туғилиши ҳақида ғарб ва шарқ олимлари ўртасида фикрлар, кўришлар хилма-хилдир. Аммо ҳозирда инсон зотининг бир асосдан, бир асилдан, бир ота ва бир онадан тарқалганлиги 6 илмий ҳақиқат ҳолини олганки, бу нарса кўпчиликка сир бўлмаса керак. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
"Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳовва)дан яратдик ҳамда бир-бирингиз билан танишишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир 7".
Ҳақ Таоло инсонларнинг отаси бўлмиш Одамни тупроқдан яратди ва фаришталарнинг унга сажда қилишларини буюрди. Ҳамма фаришталар Аллоҳнинг амрига итоат этдилар — Одамга сажда қилдилар. Фақат шайтонгина кибрланди - сажда қилмади. Шу сабабдан ҳам малъун бълди (лаънатланди).
Аллоҳ Одамга ақл берди, унга гапириш қудратини эҳсон этди; ҳар бир нарсанинг номини ўргатди 8.
Қуръони Каримда Одамнинг қачон яратилганлиги айтилмаган, аммо Одамнинг яратилиши ва Одамнинг қиссаси турли шаклларда тушунтириб берилган. Қуръони Карим оятларининг маъносини тушунтириб 6ерувчи олимлар (муфассирлар) бу борада шундай фикрдалар: "Аллоҳ Одамга барча нарсаларнинг исмларини ўргатди" оятида инсонга берилган илмнинг ҳудудсиз эканлигига ишора бор. Одам ўғли, яъни инсон тажриба орқали ҳамма нарсани тушуниш ва билиш қуввати билан бутун борлиқларга соҳиб бўлиш учун яратилгандир. Бу оятда инсон билим даражасининг малакларникидан анчайин устун эканлиги кўрсатилмоқда. Аммо инсон бир ондаёқ яратилмаган, унга дастлаб тупроқдан шакл берилгандан кейин маълум вақт мобайнида тарбия берила-берила сўнгги ҳолатига келтирилган 9.
Фаришталарнинг Одамга саждаси ибодат эмас, Одамга бўлган ҳурмат, инсон зотига берилган юксак баҳодир. Чунки Аллоҳдан бошқага сажда қилинмайди. Илм билан шарафлантирилган инсон шу тариқа малакларданда юқорироқ мавқега эга бўлади.
Баъзи мусулмон олимлари яна шундай дейишади: Қуръони каримдаги "Одам" умуман "Инсон"ни тамсил этади. Қуръони Карим бир неча оятлар билан инсоннинг тупроқдан яратилганлигини хабар беради. Одам бизнинг отамиздир. "Одам ҳикояси" фақатгина инсонларнинг отаси бўлмиш биринчи пайғамбар Ҳазрати Одамнингина эмас, ҳар инсоннинг ҳикоясидир. Яна бир гуруҳ Ислом олимлари Одамни ҳам инсонларнинг илк отаси, ҳам илоҳий пайғамбарларнинг биринчиси, деб билишади. Бир қисми Ҳазрати Одамни фақатгина илк пайғамбар ўлароқ қабул қилишади.
Қуръоннинг билдиришига кўра, Одамнинг ер юзига бир халифа қилиб юборилиши инсоннинг бутун табиат қувватларига ҳоким бўлишига ишорадир.
Одам қиссасига қўшилган "илон масаласи" эса, турган-битгани ёлғондир. Бу ҳақда на Қypъонда, на бир саҳиҳ ҳадисда сўз бор.
Аҳли суннат эътиқодига кўра, жаннат ва дўзах айни пайтда бордир, яратилгандир, боқийдир. Охиратда жаннат мўминларга мукофот, жаҳаннам эса кофирлар учун мужазот (жазо, қийноқ) еридир.
Тадқиқотларга қараганда, инсонлар дастлаб дунёнинг энг катта парчаси бўлган Осиё қитьасида яшаганлар, кейинчалик бу жойдан бошқа қитъаларга тарқалиб кетишган. Шу сабабдан Осиё инсонларнинг илк таваллуд топган жойи ва илк маданият, дин чиққан ҳудуд ўлароқ қабул қилинган.
Археолог (қадимшунос) ва тарихчиларнинг фикрича, инсонлар олдин ваҳший бўлишган, кейинчалик даражама-даража юксалиб, бугунги маъданий савияга етишган. Дастлаб чақмоқ тошдан ясалган болта билан иш кўрган бўлишса, кейинчалик темир қилич қўллай бошлашган ва ҳоказо. Демак, бу нуқтаи назардан, инсон икки даврни — ваҳшийлик ва маданият даврини бошидан кечирди, деб ҳисобланади.
Лекин динлар тарихи билан шуғулланган олимлар археологиянинг (қадимшуносликнинг), инсониятнинг илк даври "ваҳшийлик даври бўлган", деган фикрини рад этишади. Аксинча, улар айтишадики, инсонларнинг илк даври ваҳшийлик эмас, балки илк маъданият давридир. Бу илк маъданият дарсини инсонларга илоҳий пайғамбарлар беришган. Бунинг баробарида уларга илк диний фикрларни (яъни, Якка Тангри ишончини) ҳам шу илоҳий пайғамбарлар етказишган. Илоҳий пайғамбарлардан илк маъданият дарсини олган инсонлар кейинчалик бу маъданиятдан узоқлаша-узоқлаша, биринчи дарсни унутиш натижасида ваҳшийлашганлар, маълум вақтдан кейин эса, яна илк маъданиятга қайтганлар. Демак, қадимшунослар айтганидек, инсон икки даврни — ваҳшат ва маъданият даврини эмас, балки илк маъданият, ваҳшат ва иккинчи маъданиятдан иборат уч даврни босиб ўтган. Ваҳшийлик инсонлар учун илк давр эмас, икки маъданият орасидаги бир босқичдир.
Илоҳий пайғамбарлар ва пайғамбармиз
Исломий эътиқодга кўра, пайғамбарлик Аллоҳнинг қулларига берган энг буюк лутфидир. Инсонлик даражасининг энг юксак чўққисидир. Ҳеч ким пайғамбарлик мақомига ўз закоси, билими ва ўз ғайрати билан эришолмайди 10.
Пайғамбарлик фақатгина Аллоҳнинг эҳсонидир. Тангри Таоло лойиқ кўрган қулига пайғамбарлик вазифасини топширади 11. Пайғамбарлик мақоми баланд тоғнинг чўққсига ўхшайди. Инсон бу тоққа унинг этагидан чиқишдан олдин чўққи унинг кўзига жуда яқин бўлиб кўринадн. Фақат, тоққа кўтарилган сайин етиб бормоқчи бўлган чўққининг анча узоқда эканини тушуниб олади. У қанчалик юқорига чиқмасин, барибир ўша чўққига боролмайди. Худди шу каби, ирфон соҳиблари ўз билим ва савияларини нечоғлик юксалтирмасинлар, пайғамбарлик мақомига эришолмайдилар. Билимлари ортган сайин пайғамбарлик рутбаси янада юксакларда эканлигини кўрадилар. Пировардида, барибир унга яқинлашиш мумкин эмаслигига қаноат ҳосил қиладилар 12.
Ана шундай мақомга Аллоҳнинг иродаси ва лутфи туфайли сазавор бўлган буюк инсонларга набий, расул ёҳуд пайғамбар исмлари берилади.
Пайғамбарлар, Аллоҳ билан қуллари орасидаги элчидирлар. Аммо улар ҳам бошқалар каби бир инсондирлар; маъсум ва тўғри инсондирлар. Ҳеч ҳам ёлғон гапирмайдилар. Ҳеч кимни алдамайдилар ҳам. Улар инсонларнинг энг ақллиси, қалблари ҳақиқат нурн билан тўладир. Гуноҳ иш қилмайдилар. Инсонлар ичида пайғамбарлардан-да маъсум кимсалар йўқ. Улар ҳам бошқалардек бир инсон эканликларини, фақатгина Аллоҳдан олган амрларини тўппа-тўғри етказиш вазифасида эканликларини очиқ-ойдин айтадилар 13.
Илоҳий пайғамбарларнинг биринчиси Ҳазрати Одам, охиргиси Ҳазрати Муҳаммаддирлар. Инсонлар орасидан
етишиб чиққан илоҳий пайғамбарларнинг сони жуда ҳам кўп. Ҳазрати Одамдан Ҳазрати Муҳаммадга қадар бир юз
йигирма тўрт минг пайғамбар келганлиги ривоят қилинади 14. Лекин бу ривоят пайғамбарларнинг кўплигига ишора
ҳисобланади. Бу пайғамбарларнинг ҳаммасининг исмлари, яшаган жойлари ва умматлари аниқ эмас 15. Қуръони каримда исми зикр этилган пайғамбарларнинг сони йигирма бештадир. Булар: Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Ёқуб, Юсуф, Аййуб, Зулкифл, Шуайб, Мусо, Хорун, Довуд, Сулаймон, Илёс, Алйасаа, Юнус, Закариё, Яҳё, Исо ва Мудаммад алайҳиссаломлар.
Шу йигирма беш пайғамбардан бошқа ҳеч кимга "фалончи пайғамбар ёки пайғамбар эмас", дея олмаймиз.
Қуръонда номлари эслаб ўтилган пайғамбарлардан бештаси (Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо, Муҳаммад алайҳиссалом) буюк ва янгиланган шариат соҳиблари эдилар 16. Шу сабабдан бу беш пайғамбарга "Улул Азм" (азамат ва сабот соҳиби) пайғамбарлар дейилади. Шариат соҳиблари бўлган пайғгамбарларнинг биринчиси Нуҳ, охиргиси Муҳаммад алайҳиссаломдир.
Пайғамбарлик вазифаси нуқтаи назаридан ҳамма пайғгамбарлар тенгдирлар, ораларида фарқ йўқдир. Фазилат жиҳатидангина улар бир-бирларидан ажралиб туришади 17. Бу жиҳатдан Муҳаммад, Иброҳим, Мусо, Исо, Нуҳ алайҳиссаломлар бошқаларга қараганда устундирлар. Буларнинг ҳам ичларида энг фазилатлиси пайғамбаримиз Сарвари Олам Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.
Илоҳий пайғамбарлар бир қавм ёки бир ўлка ёхуд маълум бир давр учун келганлар 18. Фақат "Хотамул Анбиё" - Муҳаммад Мустафо пайғамбаримизгина ер юзидаги барча миллатлар учун, ҳаттоки VII асрдан то дунёнинг сўнггига қадар бутун инсонларнинг саодати, қутулиши учун келганлар 19 ва илоҳий пайғамбарларнинг энг охиргиси бўлганлар 20.
Исмлари Қуръонда зикр қилинган пайғамбарлар ё арабларга, ёки Арабистонга яқин жойларга юборилган ва ёхуд Бани Исроил ичида етишган. Ҳолбуки, ер юзида ҳар умматга бир пайғамбар юборилган 21.
Қуръони Каримда илоҳий пайғамбарлардан баъзилари ҳақларида гапирилган, баъзилари билдирилмаган 22. Илоҳий пайғамбарларнинг юборилишлари бир зуруратдир. Инсон ақли учун энг зарур ва катта эҳтиёждир. Аллоҳ инсонни, у яхши ва ёмонни ажрата олсин учун, ақл неъмати билан бирга яратган. Ҳолбуки, инсониннг моддий (кўз билан қариладиган) ва маънавий (кўз билан кўрилмайдиган) борлиғи бор. Кўпинча инсоннинг моддий борлиғи маънавий борлиғидан устун келади. Ўша пайт инсоннинг иродаси Ҳақни таниёлмайдиган бўлиб қолади. Фазилат йўллари беркилади. Адолат ўрнатиш учун ақлнинг кучи етмайди.
Ақл камолот даражасига етолмаганлиги учун ҳаётдаги ҳамма нарсани била олмайди, бирор ҳақиқатнинг моҳиятини тўла қамрай олмайди. Бу олам бизнинг назаримизда мажҳул, унинг кўп сирлари бизга қоронғу. Руҳ тандан ажралгач, шубҳасиз, содир бўладиган кўп ҳолларни кўради, билади. Лекин ана шундай қобилият, куч-қудрат инсонга берилмаган. Ақл кўз билан кўрилмайдиган оламни тушунолмайди, кўриладиган олам билан ўурилмайдигани орасидаги боғични тополмайди. Ҳар нарсадан шубҳаланади. Баъзан инсон шундай бир ҳолатга тушадики, ҳақиқатларни кўра туриб, ундан юз ўгиради, қулоқлари том битади. Бу ҳол маънавий бир хасталикдир. Бу қалб хасталигини даволайдиган бирдан-бир чора ваҳий дорисидир 23. Ваҳий эса, фақат пайғамбарларга берилади. Таъбир жоиз бўлса, айтса бўладики илоҳий ваҳий — ер юзига пайғамбарларнинг юборилишидир. Ва уларнинг чиғириғидан ўтган инсоннинг ахлоқи тузалади. У илоҳий пайғамбарлар оч, олчоқ руҳларни туйдиради, юксакларга кўтаради. Инсонга ақл тополмаган ҳақиқатларни кўрсатади. Аллоҳнинг сифатларини, охират ҳаётини ўргатади. Инсон яратилгандан буён уни қўрқитиб келаётган ўлимнинг мутлоқ бир йўқлик эмас, балки янги бир ҳаётнинг бошланиши эканлигини тушунтиради.
Абдулазиз Чавиш Инглизистондаги бир черков руҳонийсининг саволига берган жавобида шундай деган эди: "Ҳак Таолонинг азалий қонуни бундай содир бўлади: қайси бир уммат орасида фасод, ёмонликлар кўпайиб кетса, уларнинг орасидан бир Расул ёхуд мавжуд вазиятнинг даҳшатли оқибатларини тушунтирадиган бир мужаддид юборилади. Инсон яралгандан бери шундай бўлиб келган, охиригача ҳам аҳвол шундай давом этади".
Пайғамбарлик илоҳий ваҳийга суянади. Ҳақ Таоло инсонлардек гапирмайди 24. Чунки Аллоҳ жуда буюк ва жуда олийдир. Аллоҳ билан тўғридан-тўғри гаплашишга инсон (у нақадар комил бўлмасин) дош беролмайди. Улар бунга қодир эмаслар. Шу сабабли Ҳақ Таоло ҳикматига кўра, ваҳий орқали гапиради 25. Ўз иродасини уч хил шаклда билдиради:
1. Ваҳий орқали. Бу пайғамбарларнинг қалбига тушган илҳомдир.
2. Парда орқасидан гапириш орқали. Илоҳий хитобга муяссар бўлган пайғамбар парда орқасидан бир овоз эшитгандай бўлади. Овоз эшитилади, аммо у овознинг эгаси кўринмайди.
3. Фаришталар юбориш орқали 26.
Аллоҳ инсонларни икки дунё саодатига эриштирувчи йўл-йўриқларни пайғамбарлари воситасида билдирган.
Илоҳий пайғамбарларга тушган илоҳий қонунларга "самовий китоблар" номи берилган. Булардан бир қисми "Суҳуф" (Саҳифалар), бир қисми эсa, "Китоб" дейилади.
Катта китоблар тўрттадир: Таврот, Забур, Инжил, Қуръони Карим. Булардан Таврот Мусо пайғамбарга, Инжил Исо пайғамбарга, Забур Довуд пайғамбарга ва ниҳоят Қуръони Мубин Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломга возил бўлган.
Мусо алайҳиссаломга туширилган Таврот Исроил ўғиларининг муқаддас дин китоби эди. Исроил ўғилларини асоратдан қуткарган Мусо пайғамбар Тур тоғида илоҳий ваҳийга ноил бўлди. Илоҳий китоб Унга милоддан тахминан 1600 йил олдин тушган.
Мусодан кейин Фаластинда давлат қурган Исроил ўғиллари кўп ўтмасдан сиёсий таназзулга учрашди. Улар динларини ҳам, ахлоқларини ҳам сақлаб қолишолмади. Ягона Аллоҳ эътиқодидан иборат бўлган ҳақиқий Тавротга одамлар томонидан бир веча ўзгаришлар киритилди. Ҳозирги кунда "Таврот" деб юритилаётган китоблар уч хилдир: ибровий, юноний самарий. Қизиғи шундаки, бу уч китоб ҳам мазмун эътибори билан бир-биридан фарқ қилади. Хуллас, илоҳий китоб бўлган Тавротнинг асл қиёфаси қўпол равишда батамом ўзгартирилгандир. Энди биз унга илоҳий китоб сифатини беролмаймиз.
Довуд пайғамбарга ваҳий бўлган Забур шариат китоби эмас, дуолар мажмуаси эди. Ичида илоҳий қонунлар йўқ эди. Забур Тавротдан кейин туширилган ҳолда Мусо замонидаги шариат ҳукмларини ўзгартиролмади.
Тавротга "Аҳди атих" (Эски аҳд), Инжилга вса "Аҳди жадид" (Янги аҳд) номи берилган. Иккала китоб эса "Муқаддас китоб" дейилади.
Таврот милоддан аввалги III асрда юнончага, "Муқаддас китоб" милоднинг IV асрда лотинчага таржима қилинган. XIV, XV ва XVI асрларда, хусусан, XVI асрда "реформа" номини олган ва католик мазҳаби ичидан протестантликнинг чиқишига йўл очган пайтда — ишончда фарқлиликлар даврида муқаддас дин китоби миллий тилларга ибронийча асл нусхадан эмас, лотинча таржимасидан таржима қилинган.
Ҳазрати Исо алайҳиссалом уч йил пайғамбарлик қила олдилар. Ёшликларида Фаластиндан кетиб, ўттиз ёшларигача Мисрда турган эдила р. Фаластин чўлларида Аллоҳ томонидан у зотга юборилган динни яширинча ёйишга бошлаган дастлабки йиллари яҳудийлар уни тан олишмасди. Исо пайғамбарга фаватгина ун икки балиқчи ишониб эргашди. Булар "Хаворийлар" дейилади. Ҳаворийлардан Юда Шам-ъун (Яҳудо, Исхарйоти) Исога хиёнат қилади. У яҳудийлардан олган пора эвазига Исонинг яширинган жойини уларга айтиб беради. Исони ўлдириш мақсадида келган яҳудиклар кўзларига Исо бўлиб кўринган сотқин Юданинг ўзини тутиб олишади ва бақиртириб-бақиртириб хочга михлашади 27.
Исо пайғамбар (Идрис каби) олий мақомга кўтарилди 28. Ҳаворийлар эса таъқиб остига олинди. Улар жуда озчилик эди. Бунинг устига, икки томонлама - ҳам яҳудийларнинг, ҳам бутпарастларнинг зулми остида қолишди. Шу боис ҳаммалари ҳар томонга тарқалиб кетишди ва натижада Исо алайҳиссаломга ваҳий бўлган ҳақиқий “Инжил" тўпланмади, сақлаб қолинмади.
Ўрнига, Исонинг ҳаётига доир бир неча китоблар ёзилди ва бу китобларга "Инжил" дейилди. Шу тариқа ёзилган китобларнинг сони жуда хам кўпайиб кетди 29. Бу китоблардаги маълумотлар бир-бирига мос келмасди. Кейинчалик китоблар ичидан мазмунан бир-бирига анча яқин кўрилган тўрттаси танлаб олинди. Бу тўрт "Инжил" Исо динига оид муқаддас дин китоби бўлишдан ҳам кўра, кўпроқ черков тарихи эди. Бу "Инжллар" ҳаворийлардан Матто, Юҳанно ва уларнинг талабалари Лука ва Маркослар томонидан ёзилган.
Ҳазрати Исодан кейин Исо дини (яъни, христианлик) ўз қиёфасини тамомила ўзгартирди. Унинг ичига қадимги юнонларнинг ва қадимги римликларнинг бутпарастлик ғоялари қўшилиб кетди. Ҳинд ва қадимги Мисрнинг "таслис" деб аталувчи "уч тангри" эътиқоди кирди. Хуллас, асл илоҳий дин ботил эътиқодга айланди, қолди.
Христианликда "Ота-Ўғил-Руҳул қудус"дан иборат учликнинг "Ягона Тангри"ни ташкил этиши ишончига "таслис" номи берилган. Бу эътиқодга кўра, қодири мутлақ "Ота" самода — салтанат мақомида. "Ўғил” унинг ўнг томонида. "Руҳул қудус" эса чап томонида. Лекин буларнинг учаласидан иборат бўлган "Аллаҳ" бирдир. Яъники, "Ота" ҳам Аллоҳ, "Ўғил" (Исо) ҳам Аллоҳ, "Руҳул Қудус" (Жаброил) ҳам Аллоҳ. Лекин уч Аллоҳ эмас, бир Аллоҳдир (Науъзу биллаҳи минзалик!).
Ҳолбуки, Ҳазрати Исо пайғамбарлик даврида ўргатган динда бутун оламларнинг яратгувчиси яккаю ягона Аллоҳ ҳақида гапирган эди. Христианликда эса, бу ғоя учга "айлантириб юборилди 30.
Кўриниб турибдики, Қуръони Карим келгунга қадар муқаддас ҳисобланган барча дин китоблари ё вазифасини ўтаб бўлган ёки "Аллоҳнинг сўзи", "Илоҳий дин китоби" каби васфини батамом йуқотган эди. Бинобарин, Қуръони Карим тушган пайти олдин туширилган бутун самовий хитоблардаги асл ҳукмлар қолмаган эди.
Қурьони Карим Аллоҳ Таоло тарафидан юборилган илоҳий китобларнинг энг сўнггисидир. Ушбу муқаддас хитоб Жаброил исмли фаришта воситасида, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ваҳий йўли билан келди. Бирданига эмас, йигирма уч йилга яқин муддат ичида оятма-оят, сурама-сура ҳолида нозил бўлди.
Ҳақ Таоло Қуръоннинг абадий муҳофизи (асровчиси) Ўзи эканлигини марҳамат қилган 31. Аллоҳ ТаолонингҚуръонни сақлаш ва кейингиларга етказиш учун мусулмонлар пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг иршодлари (кўрсатмалари) билан икки йўл тутдилар: бири – Қуръонни ёдлаш; иккинчиси - уни ёзиб олиш. Қуръони Каримнинг ҳар бир ояти пайғамбаримиз томонларидан эълон қилингандан кейин, саҳобалари уни ҳам ёдлар, ҳам ёзиб олар эдилар 32.
Қуръони Мажид ўн тўрт аср аввал қандай нозил бўлган, Расули Акрам томонларидан қандай етказилган бўлса, шундайлигича муҳофаза қилинган, ҳаттоки зарра қадар ўзгаришга учрамасдан, наслдан-наслга ўтиб бизгача етиб келган. Бундай мазҳарият (хусусият) бошқа бирор китобга насиб бўлган эмас Бу ҳақиқатни ҳаттоки Ислом душманлари ҳам эътироф этмоқдалар. Хусусан, "Муҳаммаднинг ҳаёти” номли асар муаллифи, инглиз тарихчиси жаноб Вилйам Муир ўзи Ислом динининг ашаддий душмани бўлишига қарамай, Қуръони Карим ҳақида шундай деган эди: "Ўн икки аср ўз матнини бунчалих сақлаб қола олган бошқа ҳеч бир китоб йўқдир 33.
Қуръони Мубиннинг ҳеч ўзгармасдан сақлаб қолинганлигининг бир неча сабаблари бор, албатта. Табиийки, энг аввало, бу Тангри Таолонинг иродасидир ва ваъдасига биноандир. Яна бир сабаб шуки, Қуръон Расули Акрам замонларидаёқ ёзиб олинган эди.
Аллоҳнинг барча учун танлаган дини битта — ягона Тангри ишонч-эътиқодидан иборат бўлган Ислом динидир, мусулмонликдир 34. Мусулмонлих ҳақиқатан инсонийлик динидир. Илк пайғамбардан охирги пайғамбаргача давом этиб келган Аллоҳнинг дини - Исломдир, ягона Аллоҳга бўлган эътиқоддир, Тавҳиддир.
Инсонларнинг энг биринчи ўрганган дини ҳам Аллоҳнинг бирлигига ишончдан иборат эди. Уларга бу эътиқодни ўзларининг ичларидан чиққан илоҳий пайғамбарлар етказди, ўргатди. Барча Пайғамбарлар билдирган динларнинг асоси Аллоҳнинг бирлигига ишонч — Тавҳид эътиқоди эди.
Сўнгги пайғамбар - Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам айни шу эътиқодни тарғиб қилдилар.
Бироқ аввалги пайғамбарлар билдирган Ягона Тангри ишончининг асослари турли кимсалар тарафидан бузилади. У турли сабаблар билан кейинчалик ўзгаришларга учрайди. Ҳатто Аллоҳга ибодат ўрнини бутга сиғиниш эгаллайди.
Бутпарастликнинг асоси — табиат кучларини илоҳийлаштириб юксалтириш, расм, ҳайкалларда акс этган бу кучларга инсонларни сиғинтириш билан уларнинг қадр на шарафини ерга уришдан иборат эди.
Муҳаммад алайҳиссалом давр таъсирида ўзгариб қолган бу асосларни асл ҳолига қайтардилар. Табиат кучларига сиғинишни маън қилибгина қолмай, айни пайтда, бу кучлардан фойдаланишни билдириб, инсоният шарафини юксалтирдилар. Бинобарин, Аллаҳ Таоло ер ва кўкдаги нарсаларни, шу жумладан инсонни ҳам шунчаки яратган эмас, демакки, инсонга берилган ақл ҳам худди шундай 35.
Шу нарсани ҳеч унутмаслих керакки, дин на оддий инсонлар ва на пайғамбарларнинг ижоди. Диннинг ҳақиқий эгаси Аллаҳ Таолодир. Муҳаммад алайҳиссалом ҳам Ислом динининг қурувчиси эмаслар. У киши илоҳий низомни энг сўнгги умматга етказиб берган бир элчидирлар.
Қуръони Каримнинг билдиришича, турли даврларда турли қавмларга бир неча пайғамбарлар келган. Улар ўргатган дин мазмун-моҳияти билан мусулмонликдан бошқа нарса эмас. Бу жиҳатдан, инсонларнинг табиий (фитрий) дини Ислом динидир. Бутун асослари ақлга, табиатга уйғун келувчи мусулмонлик - бутун инсонликни қамраб олган Аллоҳнинг бу абадий дини пайғамбаримиз воситаларида камолот даражасида юксалгандир.
Бутга сиғинишни маън қилиб, инсонларга шарафини, табиий ҳурриятини олиб берган, инсонларнинг "фақатгина Аллоҳ ҳузурида мутлақ бир қул, бошқалар олдида эса мутлақ ҳур" эканлигини тушунтириб берган, инсоният тарихида бутун инқилобларнинг асосини тайёрлаган Ислом динининг буюк пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом Улуғ Тангрининг охирги элчисидирлар. Энди бундан кейин бошқа пайғамбар келмайди.
Ҳақиқий дин бир пайғамбарнинг ваҳий орқали Аллоҳдан олган ҳукмлар йиғиндисидир. Дин деганда, ягона Аллоҳ билан Унинг элчиси эсга келади. Аллоҳсиз дин бўлмаганидек, ваҳийга суянмаган, бир пайғамбар томонидан етказилмаган кўрсатмаларга ҳам "дин" деб бўлмайди.
Дин инсон яратилганидан буён мавжуддир, ҳар асрда яшагандир ва инсоният бор экан, у ҳам албатта туради. "Аллоҳ" фикрининг йўқолиши инсониятнинг йўқ бўлиб кетиши демакдир. Шоир Муҳаммад Акиф: "Иймонсиз, занг босган юрак, вужудда ортиқча юкдир", деганида нақадар ҳақли эди!
Табиат қонунлари ва мўъжизалар
Моддий оламдаги борлиқ ва ундаги воқеалар бир қанча усул ва низомларга тобеъдир. Ҳap борлиқнинг бир хоссаси мавжуд бўлиб, буларга "табиат қонунлари" дейилади. Аллоҳ "коинот" деб аталгувчи борлиқлар машинасини бошқариш учун табиат қонунларини яратган. Борлиқлар машинасининг ҳар бир мувозанати бу қонунларга боғлиқдир. Борлиқлар оламининг низом ва интизоми табиат қонунлари воситасида амалга оширилади.
Табиат қонунлари - биз ҳар куни кўраётганимиз ва қилаётганимиз тажрибалардир. Буларга "Илоҳий одатлар" ва “Илоҳий суннатлар”" номи берилган. Масалан, олов ёнади, сув оқади, дарахт ўсади, қуёш чиқади, ёмғир ёғади, заҳар ўлдиради ва ҳоказо.
Табиий ҳодисалар ҳақидаги билимларимиз ё шахсларнинг мушоҳадаларига, ёки бошқаларнинг кўришларига суянади. Бу ҳодисаларга табиат қонунлари деймизми, илоҳий суннатлар номини берамизми, бунинг фарқи йўқ. Муҳими шундаки, бу қонунлар қудратли Аллоҳнинг Ҳикматидир ва у асло ўзгармасдир 36.
Моддий ҳаётда кўринган ҳодисаларнинг сабаблари ҳам асосан моддий бўлиб, буларга моддий бўлмаган сабабларнинг таъсири ҳам бор. Қуръони Карим бизга оддий caбaблар билан бирга, моддий сабабларнинг устидан ҳоким бўлган илоҳий қудратга ишонмоқни ўргатади. Ҳар нарсани илоҳий иродага боғлиқ эканлигини биз инсонларга билдиради.
Моддий ҳодисаларнинг табиат қонунларига боғлиқлигини айтиб ўтдик. Худди шунингдек, маънавий оламнинг ҳам ўзига хос маълум қонунлари бор. Ерда ва кўкда содир бўладиган воқеа -ҳодисаларнинг қонунлари ўзгармаганидек, ғайритабиий ҳоллар ҳам (Аллоҳ тайин этган даврларда пайғамбарларнинг юборилиши каби) ўзгармас қонунларга боғлиқдир.
Қоронгу кечаларнинг орқасидан ёруғ кундузларнинг келиши табиат қонунларидан бўлгани каби, уфқлар гуноҳкор булутлар билан қопланган пайтларда ҳидоят қуёшининг чиқиши, яъни, пайғамбарларнинг келиши ҳам илоҳий қудрат дандир.
Коинот деб аталмиш бу борлиқни илоҳий ирода бошқарганидек, ғайритабиий ҳоллар ҳам шубҳасиз Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси билан содир бўлади.
Пайғамбарлардаги ғайритабиий хусусиятларга "мўъжиза" дейилади. Пайғамбарлик ана шу мўъжизалар билан тушунилади.
Қуръони Каримда ва пайғамбаримизнинг ҳадисларида мўъжизаларга "оят" ва "бурҳон" дейилади. Ҳақ Таоло табиат қонунларини қандай яратган бўлса, ғайритабиий ҳолларнинг қонунларини ҳам ўша қудрат ва ирода билан яpaтган. Бу иш Унга жуда ҳам осон. Аммо биз ғайритабиий ҳолларнинг сабабларини билолмаймиз. Буни фақат пайғамбарларгина билишади, тушинишади. Илоҳий пайғамбар инсонларнинг билмаганини билади, кўрмаганини кўради, эшитолмаганини эшитади. Моддалар оламини ўзгармас қонунларга боғлаб қўйган Аллоҳ Таоло пайғамбарларини қувватлантирмоқ, уларни янада шарафлантирмоқ учун табиат ҳодисаларига ҳам ўзгартириш киритиши мумкин. Шу мақсадда У табиат ҳодисаларининг сабабларини ҳам, таъсирини ҳам йўқотиши мумкин. Масалан, олов ёқувчи бир модда бўлишига қарамай, Аллоҳнинг қудрати билан Ибраҳим алайҳиссаломни ёндирмади, унга таъсир ўтказолмади 37.
Мўъжизалар қўринишидан табиат қонунларига зиддир. Ҳар қандай кишининг ҳам бу нарсага ақли етавермайди. Лекин мўъжизалар бор ва улар ҳақиқатдир. Бу мўъжизаларни тушуниб етиш, қабул қилиш учун инсон аввало Аллоҳнинг буюк қудратига, кўз билан кўринмайдиган баъзи ҳақиқатларга ишониши лозим бўлади. Қуръони Карим ақл бовар қилмас ҳолларнинг ҳам бўлиши мумкинлигини хабар бериб, мўъжизаларнинг ёлғиз Аллоҳ томонидан содир бўлишини, пайғамбарлар ҳам хоҳлаган пайтда мўъжиза кўрсата олмасликларини билдиради 38.
Мўъжизаларга ишонтирмоқ учун кўрсатилган далиллар ниҳоят даражада ҳақиқий бўлиши керак. Шуни таъкидлаш лозимки, пайғамбаримизнинг мўъжизалари билан боғлиқ далиллар бошқа ҳодисаларнинг тарихий далилларидан ҳам ишонарли ва қувватлидир.
Инсонлар томонидан қилиниши мумкин бўлган ҳар қандай тажрибага "Фан" номи берилган. Фан шуғулланадиган соҳа фақатгина моддий ҳодисалар соҳасидир. Фан бирор нарсанинг моддий соҳада қандай бўлишини, қанақа хусусиятларга эга эканлигини текширади. Лекик у ҳеч қачон тажриба соҳасидан ташқарига чиқолмайди. Чиқса, фан бўлолмайди. Тажрибада кўрилмаган мавзулар фан чегарасининг ичига кирмайди. Дейлик, киши фан нуқтаи назаридан туриб "Фаришта йўқ!" деса, бу сўз илмий бўлолмайди. Чунки у фандан ташқарига чиқди, демакдир. Тажрибада исбот этилмаган бир нарса ёки ҳодисани инкор қилиш ҳам, қабул қилиш ҳам фанга зиддир. Фан бир нарсанинг қандай бўлиши мумкинлигини ўрганади. Нима учун бўлганлигини эса фалсафага қуйиб беради. Ҳолбуки, инсон бир ҳодисанинг нима учун содир бўлганлигини ҳам билишнн хоҳлайди. Фан инсоннинг қай ҳолда дунёга келганлигини тушунтиради. Лекин унинг нима учун бу дунёга келганини айтиб беролмайди. Бу дунёга келган одамнинг бир кунмас-бир кун барибир ўлишини айтади, бироқ аниқ қаёққа кетиши масаласига келганда, оқсаб қолади. Фан воқеа-ҳодисанинг фақатгина шаклидан баҳс юритади. Фалсафа эса, сабабини тушунтиришга интилади. Лекин фалсафа ҳам ақл билан чегараланган, яъни, фалсафанинг ҳудуди ақлдир. Ақл ечолмаган мавзу ва масалаларни ечиш фаннинг имкони ва вазифасидан ташқаридадир. Мана шу нуқтада сўз навбати ДИНга берилади. Дин - Аллоҳнинг бир эҳсонидир. Ҳақ Таоло инсонларга уларнинг ақли етмаган ҳақиқатларни пайғамбарлари воситасида ўргатган. Фаннинг имконият доирасидан ташқарида қолган, ақлнинг чегарасига кирмаган, фалсафани ожиз қолдирган масалаларни ечиш диннинг вазифасидир. Бу мавзулар унинг ҳудуди ичида бўлиб, фафат шу соҳагина бундай масалаларни еча олади.
Пайғамбаримизнинг сийратлари
Бундан ўн тўрт аср муқаддам бутун инсонларга ҳақиқат йўлини, икки дунё саодатига эришиш воситаларини кўрсатган пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом, бир томондан, пайғамбарлар тарихида энг фазилатли жойни эгаллаган, иккинчи томондан, инсоният ва маъданият тарихида энг юксак мавқега эга бўлган пайғамбардирлар.
"Сийар" сўзи "сийрат" сўзининг кўплигидир. Пайғамбаримизнинг сийрати (Сийари Набий) Сарвари Оламнинг қамарий йил ҳисоби бўйича олтмиш уч йиллик тарихидир (571-632й.) 39. Бу тарих пайғамбаримизнинг ижтимоий, сиёсий, ҳарбий, диний ва ахлоқий фаолиятларини қамраб олади. Шу билан бирга, Ислом тарихининг бир бўлими ҳисобланади.
Лекин Мағозий илми фақатгина пайғамбаримизнинг ғазовот юришларидан баҳс юритади. Мағозий (ғазотлар) Сийари Набийнинг бир бўлагидир.
Сийрати Муҳаммадиййа ва Мағозий Ислом тарихинннг бир шуъбаси бўлиши билан бирга, ҳадис илмининг ҳам бир қисмидир, Сийари Набий ва Мағозий (пайғамбаримизнинг ҳадислари каби) маълум вақтгача оғиздан-оғизга айтилиб келинди. Кейинчалик тўпланди. Сийари Набийни биринчи марта Ибни Шиҳобий Зухрий (вафоти 122 ҳ./739м.) ёзди. Мусо ибн Уқба (141/758 й.), Ибн Исҳоқ (151/768 й.) бу ишнинг давомчилари бўлишди.
Воқидийнинг (207/822 й.) "Ал-мағозий" асари билан Ибн Ҳишомнинг (218/833 й.) "Сийрати Ибни Ҳишом" китоблари босилиб чиққан. Лекин Имом Шофий билан Аҳмад ибн Ҳанбал: "Воқидийнинг китоблари ёлғон, у ёлғончидир", деганлар.
"Асри Саодат” асарининг муаллифи Мавлоно Шиблийга кўра, Сийрат фани ҳадис фанидан ажралиб чиққан. Сийратдаги ривоятлар "Сиҳоҳи Ситта" деб номланувчи олти ҳадис китобидаги ҳадислар каби атрофлича муҳокама ва тадқиқ этилмаган. Сийар китоблари ҳадис китобларичалик мўътабар ҳисобланмайди. Таниқли муҳаддислардан бири Ҳофиз Зайниддин Ирофий (805/1402 й.) “Сийрати Набавиййа" китобига ёзилган муқаддимасида шундай дейди: "Сийар китоблари саҳиҳ ва ғайри саҳиҳ ривоятларни ўз ичига олган китоблардир. Илм истаганлар буни билишлари керак".
Профессор Исмоил Ҳаққи Измирли: "Сийар китобларида сақийм (иллатли), заиф, мурсал (ровийларнинг биттаси тушиб қолган), мунқатиъ (асосдан узилган) хабарлар бор. Бироқ мавзу (пайғамбаримизга таалуқли бўлмаган) ёлғон хабарлар йўқ 40.
Сийар ва Мағозийдан кейин Ислом оламида "Фатҳлар тарихи", "Табақот" ("Тарожими Аҳвол") китоблари ёзилди. Ҳижратнинг III асри ўрталаригача (милоднинг IX асри) мусулмонларнинг тарих асарлари Сийар ва Мағозий, Футухот ва Табақот китобларидан иборат эди. Бу асрдан сўнгра Умумий тарих китоблари ҳам ёзила бошланди. Mycyлмон олимлари Ислом тарихи ва Умумий тарихга оид кўплаб қийматли асарлар ёзиб қолдиришди. Исмоил Ҳаққи Измирли Ислом тарихчиларини иккига ажратади. Биринчиси - муҳаддислар ва фиқҳчилар, иккинчиси — наҳвчилар ва адиб (тарихчи)лар. Биринчи синф вакилларидан "Нақди Рижол” илми билан шуғулланганларнинг ёзган тарихлари анча ишончли ва эътиборга моликдир. Масалан, Захабий ва Ибни Касирнинг тарих китоблари Ибни Асир ва Абулфидо тарихларидан, Ибни Жавзий тарихи эса Масьудийнинг тарихидан устун қўйилади.
Ислом оламидаги тарих китоблари фақатгина араб тилида эмас, балки туркча ва форс тилида ҳам ёзилган. Икки асрдан буён Оврўпа тарихчилари ҳам Ислом тарихига, хусусан, пайғамбаримизнинг ҳаётларига доир бир неча китоблар ёзишди. Бу асарлар ҳақида ҳиндистонлик Мавлоно Шиблий Нўъмоний (1332/1914) шундай дейди: "Оврўпалик муаррихларнинг бир қисми араб тилини билмаганликлари учун асл манбаларни топишолмаган, бошқаларнинг ёзган асарларидан, таржима китобларидан фойдаланишган. Уларнинг бу ишлари бир қанча камчиликлар ва шубҳали маълумотлар, хусусан шахсий хато фикрлардан иборат бўлиб қолган. Бир қисми эса, ўз билимларига ишониб хурофотлар ўйлаб чиқаришдан, ҳақиқатдан юз ўгириш, ҳаттоки Расули Акрамга буҳтон қилишдан ҳам тойишмаган. Оврўпа тарихчиларининг бундай камчиликларга йўл қўйишларининг маълум сабаблари бор, албатта. Улар Расули Акрамнинг ҳаётлари ҳақидаги мўътабар ривоятларга бой манба бўлмиш ҳадис китобларидан ҳеч ҳам хабарлари йўқ. Ҳадис ва ривоятларни ўрганиш ва таҳлил қилиш жиҳатидан буларнинг даражаси ва мезонлари билан мусулмонларники орасида ер билан осмончалик фарқ бор. Оврўпаликлар ривоятларнинг ким томонидан ривоят қилинганлигига аҳамият беришмайди. Улар учун энг муҳими - ровий нақл қилган воқеанинг ўз фикрига фанчалик мос келишидир. Ислом муҳаррирлари, алқисса, муҳаддислар ривоятнинг шакл-шамоилига эмас, балки ровийнинг кимлигига кўпроқ эътибор беришади 41.
Истанбул дорулфунининг фалсафа муаллими Шаҳбандарзода Аҳмад Хилмий шундай дейди: "Ислом минкирлари икки синфга ажралади: биринчиси — мавжуд динлардан бирига мансуб шахслар; иккинчи синф эса — динларни инсонлар учун зарарли деб билувчи мутаассиб ақлпарастлар (ратсионалистлар) ва моддиюнчилар, танқид арбоблари ва мўътадил файласуфлардир. Биринчи синф вакиллари Исломни қабул қилмасликка мажбурдирлар. Бундайлар ҳаққоний асар ёзишолмайди. Буларнинг Ислом дини ҳақида ёзишдан мақсадлари — қандай бўлмасин Исломга зарба бериш ва уни йўқотишдир. Буни улар мансуб бўлган диннинг қоидаларидан ҳам билса бўлади. Дейлик, бир насоро тарихчиси Исломга доир бирор асар ёзаётганида, тадқиқотдан кейин бериши керак бўлган ҳукмни бошдаёқ бериб қўяди. Христианлик яҳудий динини ўзидан олдин келган ҳақ дин деб тан олади, лекин христианлик келгач, у дин ҳукмини йўқотган, дейди. Христиан ишончига кўра, Исо дини энг сўнгги ва умумий дин бўлиб, Ҳазрати Исо бутун инсониятни қутқариш учун келган, Одам шаклига кирган тангридир, Аллоҳнинг ўғлидмр (наъузу биллаҳи мин залик!). Ундан кейин бошқа ҳақ диннинг келиши мумкин эмас. Бундай эътиқоддаги бир инсоннинг мусулмонлик ҳақида холисона фикр юритмаслиги табиий ҳолдир.
Яҳудийларга кўра, христианлик диндан чиқиш билан тенгдир. Инсофлироқлари мусулмонликни фақат арабларга хос деб билишади. Демак, эътеқод нуқтаи назаридан бир яҳудий ҳам Исломга тўғри ва холис баҳо беролмайди.
Иккинчи синф, яъни, мутаасиб инкорчилар умуман ҳамми динларнинг ашаддий душманидир. Уларнинг фикрича, ҳар қандай дин тараққиётга тўсиқдир. Дин ақдга, фанга зиддир. У инсоннинг болалик даврларининг совғасидир.
Бу даъволарда ҳақиқат борми? Йўқ, асло. Улар шуни яхши билиб олишлари керакки, фан ва диннинг мавзулари бошқа-бошқадир. Ҳақиқий фанчилар фанни дин чегарасига тиқиштирмайди 42.
Профессор М. Шамсиддин (Гуналтой) "Ислом тарихи" китобига ёзган сўзбошисида ушбу фикрларни қайд этиб ўтади: "Ислом тарихи оламшумул аҳамиятга эга бўлганлигидан, ҳам ғарбда, ҳам шарқда бу мавзуга оид беҳисоб асарлар ёзилган. Бироқ ёзилган асарларнинг шарқда бир нечтаси усулдан маҳрум бўлса, ғарбда таълиф этилган асарларнинг аксариси ғараз кирлари билан тўла, оқсоқ асарлардир. Шарқда ёзилган тарихий асарлар усулдан ҳоли бўлишига қарамай, жуда қийматли маълумот ва васиқалар хазинасидир. Ислом тарихига оид ғарбда қаламга олинган асарларнинг жуда кўпчилигида христианча ғайрат ва таассубнинг ошкор изларини кўрмаслик мумкин эмас. Афсуски, мусташрифлардан (мусулмон бўлмаган ғарблик шарқшунослар) энг бетарафларининг асарлари ҳам ғаразкорлик кирларидан холи эмас. Улар тирноқ тагидан кир қидириб, Исломнинг буюк ва мўътабар зотларини камситишга ва хусусан Расули Акрамнинг ҳаёт тарихларини бузиб кўрсатишга, Исломдаги таниқли халифалар, буюк саркардаларнинг фаолиятини ўта даражада сохталаштиришга уринишган 43.
Умар Ризо Дўғрул бу борада қуйидаги муҳим фикрни билдиради: "Мусташриқлар асосан ғарбнинг Ислом оламига қарши ғаразона "юришлари" бошланган йилларда майдонга чиқишди. Улар ғарб оламидан Ислом оламига кирган истило лашкарларига ҳомийлик қилган миссионерларнинг фаолиятини янада жонлантириш мақсадида турли хил асарлар ёзишди. Бу асарлар буҳтонларга тўла эди. Улар нафақат моддий, балки маънавий томондан ҳам ғарбнинг устун эканлигини кўрсатмоқчи бўлишган. Шунинг учун хам исломият ва Ҳазрати Муҳаммад ҳақларида турли-туман туҳматлар уюштириб, ўз зарарли фаолиятларининг вакили бўлган миссионерларни Ислом мамлакатларига усталик билан киритишган. Исломиятга ва пайғамбаримизга қарши уйдирилган ифтироларнинг асл сабаби ҳам ана шу истило ва тажовуз тушунчаси билан боғлиқ.
Бу ёвуз зеҳният (тушунча) Исломни таг-томири билан қупориб ташлашга ҳаракат қилган, лекин шукрлар бўлсинки, бунга эришолмаган. Ғарбнинг истило ва тажовуз даври тарихга айлана бошлагандан кейин эса, аҳволнинг ўзгарганлиги кўзга ташланмоқда 44.
Оврўпа ёзувчилари орасида бетараф туриб қалам тебратганлар ҳам йўқ эмас. Афсуски, бундай муаллифлар бармоқ билан санарлик. Ачинарлиси шундаки, кейинги пайтларда мамлакатимизда (Туркияда. - тарж.) янги етишган маслакдошлар орасида Оврўпа тарихчиларининг ғаразга тўла фикрларини тўғри деб билиб, уларни ёқлайдиганлар ҳам учраб турибди. Улар шарқнинг асл манбалари билан тўла танишиб чиқмасдан, ғарбликларнинг ёлғонлар билан тўла асарларига маҳлиё бўлиб, тарихий ҳақиқатлардан анча узоқлашиб қолганлар. Афсуслар бўлсинким, бу даҳшатли хатолар мактаб дарсликларида ҳам ўз ифодасини топмоқда.
Ушбу китобимиз орқали муҳим бир бўшлиқни тўлдиришга даъвогарлик қилмаймиз. Бу хитоб ярим асрлик иш тажрибамиз салоҳиятига суянган ҳолда, ушбу мавзуда эълон қилинган хитобларни ўқиб, улардаги тарихий қусурларга ишора этиш мақсадида майдонга келди. Муваффақият эса Аллоҳдандир.
Тақвим бошлари
Асрларни ва асрлар ичида содир бўлган воқеа-ҳодисаларни бир ипга навбатма-навбат тизиб чиқиш учун бир бошланғич бўлиши керак эди. Лекин бу бошланғич ҳамма миллат учун умумий эмасди. Ҳамма миллат тарихда ўз сиёсий ва ижтимоий ҳаётида чуқур из қолдирган энг муҳим воқеаларни ўзига бошланғич деб қабул қилган. Шу сабабли ҳам тарихда тақвим бошлари жуда куп. Аввало, тақвим бошида қуйидаги воқеалар туради: хилқат (яъни, дунёнинг яратилиши); Сириус юлдузининг кўриниши; олимпиада уйинлари; Рим шаҳрининг қурилиши; милод; Фил санаси; Ҳижрат...
Қадимги турклар билан ибронийлар хилқатни, қадимги мисрликлар осмонда Сириус юлдузининг кўринишини (ёки Нил дарёсининг тошишга бошлашини); қадимги юнонлар олимпиада ўйинларини; римликлар Рим шаҳрининг қурилишини; христиан дунёси милодни; қадимги араблар фил санасини; мусулмонлар эса Ҳижратни тақвим боши сифатида қуллаб келишган.
Тарих саҳифаларида кўринган бу каби бошланғичлар айримлари вақт ўтиши билан унутилди. Бугун маъданият дунёсида фақатгина Милод ва Ҳижрат бошланғичлари қолган.
Ҳазрати Исонинг туғилишини кўрсатувчи милод бошланғичи ҳазрати Исодан саккиз аср кейин христиан Оврўпасида қулланила бошланган бўлса, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг Маккадан Мадииага кўчишларини кўрсатувчи Ҳижрат бошланғичи, ҳижратдан бор-йўғи ўн етти йил сўнгра, иккинчи Ислом халифаси Ҳазрати Умар (розийаллаҳу анҳу) даврларида қабул қилинган.
Бу бошланғич бўйича, асрлар ҳамда асрларни тўлдирган воқеалар иккига ажратилди: милоддан аввалги ва милоддан кейинги; Ҳижратдан олдинги ва кейинги.
Қадимий миллатлар тақвимда Ой санасини (қамарий йиллик) қуллашган. Қуёш санаси (шамсий йил ҳисоби) биринчи марта қадимги мисрликлар томонидан татбиқ этилган эди. Мисрнинг бу илк Қуёш тақвими милоддан олдинги 45-йилда Римнинг машҳур диктотори Юлий Цезар томонидан олинган. Шу тахлит "Юлиан тақвими" деб номланган римча тақвим майдонга чиқди.
Милоддан кейинги 1582 йилда Юлиан тақвими Папа Григор XIII томонидан ислоҳ қилинди. Натижада "Григориан" номли ғарб тақвими майдонга чиқди.
Аввалдан тарихчилар фақатгина ўзлари оид бўлган миллий тарихлари билан шуғулланар, дунёнинг умумий тарихига эса камдан-кам ўринларда мурожаат қилар эдилар.
Сўнгги даврларад дунёда сиёсий, иқтисодий ва маъданий воқеалар жамики милларларни қизиқтиргани учун барча миллат ўз тарихини умумий дунё тарихи доирасида ўргана бошлади. Шу сабабдан кўпгина миллатлар (ва умумий тарих ҳам) ҳисоб боши қилиб милод бошланғичини маъқул кўрган ва шуни танлаган.
Ҳижрат эса, Ислом оламида қуйидаги тариқада тақвим боши бўлган эди.
Хулофои Рошидиндан кккинчиси бўлмиш Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу замонигача мусулмонлар ўртасида ёзилган ҳужжатларга сана қўйиш усули йул эди. Бир куни бир киши халифа Умарга шаъбон ойида тўланиши керак бўлган қарз ҳақидаги ҳужжатни кўрсатди. Халифа сўради:
- Қайси шаъбонда - ўтган йилги шаъбонми ёки бу йилгисими?
Худди уша пайтларда Жазира волийси Абу Мусога икки буйруқ ёзиб беради. Бу буйруқлардан бири иккинчисига ҳеч тўғри келмас эди. Буларнинг қайси бири олдин ёзилганлигини билолмаган Абу Мусо буни халифа Умардан сўрайди. Ниҳоят мажлис чақирилиб, Ҳазрати Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ниш Маккадан Мадинага ҳижратлари (622 йил, 23 сентябр) йил боши ва тақвим боши деб қабул қилинади. Бу воқеа ҳижратнинг 17-йили, Муҳаррам ойининг 1-куни (638 I мил. йил , 23 январ) бўлган эди.
Ҳижрат Рабиул аввал ойида, яъни, ой санасининг учинчи ойида бўлган. Ҳолбуки, арабларда олдиндан муҳаррам ойи йил боши бўлиб келганлиги учун айни сананинг биринчи ойи бўлган муҳаррам янги йилнинг боши ҳисоб қилинган. Яъни, ҳижрий 1-йилнинг 1-муҳаррами милодий 622 йилнинг 16 июлигача тўғри келади.
Ислом дунёси (рўза, ҳайит, ҳаж каби) диний ибодатлар сабабли ҳижратга оид шамсий йил ҳисобини эмас, қамарий йил ҳисобини ишлатардилар. Эронда қурилган Буюк Салжуқ давлатининг учинчи хоқони Жалолуддавла Маликшоҳ замонидаги ҳукмдорнинг номи билан юритилувчи янги "Жалолий тақвим"и тузилди. (467ҳ/ 1074м.й) Жалолий тақвим қуёш йили ҳисоби асосида тузилган бўлиб, баҳорнинг биринчи куни (9 - 22 март), яъни, Наврўз йилнинг боши ҳисобланган. Маликшоҳ замонида татбиқ этилган бу турк тақвими Григориан тақвимига нисбатан хатоси оз эди. Ғарб дунёси қуллаб келаётган Григориан тақвимида йилбоши сананинг тўртинчи фасли - қиш мавсумининг иккинчи ойи (январ) бўлса, Жалолий тақвимда янги йилнинг биринчи куни баҳорнинг илк куни эди. Жалолий тақвим илмий жиҳатдан ўн минг йилда бор-йўғи икки кунлик фарққа учраса, Григориан тақвимида бу илмий фарқ жуда катта эди. Боз устига, "Жаҳон тарихининг умумий йўналишлари" китобининг 5-жилдида эътироф этилишича, Ҳазрати Исонинг туғилган йили милоднинг биринчи йили бўлиши керак. Тақвимда эса, бу тўртинчи йилга тўғри келади. Яъни, Исо туғилган йил билан милод ҳисобҳ орасида уч ёки тўрт йиллик катта бир тарихий хато бор... 45"
2 Аҳмад Хилмий. “Тарихи Ислом”, 1- жилд, 97-бет.
8 “Бу, яъни мўминлар зафар топиб, кофирлар мағлуб бўлиши Аллоҳнинг йўли — қонуни бўлиб, илгари ҳам ўтгандир. Аллоҳнинг йўлини эса ҳаргиз ўзгартира олмассиз” (Фатх, 23).
11 “Албатта бу эслатмани (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз” (Ҳижр, 9).
19 “Яна кофирликлари ва Марям хусусида улуғ бўҳтон қилганликлари сабабли ҳамда Аллоҳнинг пайғамбари бўлган ал-Масиҳ Ийсо бинни Марямни «бизлар ўлдирганмиз», деган сўзлари сабабли (Биз уларни лаънатладик). Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос” (Нисо 157).
26 "(Эй Муҳаммад, Уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман. Менга Тангрингиз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи экани ваҳий этилмоқда...” (Каҳф 110).
28 Алмолилик мударрис Муҳаммад Ҳамди Ёзир. “Қуръон тили”, 2-жилд, 338-бет.
Узайр, Луқмон ва Зулқарнайн ҳазратларининг набий ёки валий бўлганликлари масаласида дин олимлари орасида фарқли фикрлар бор.
34 “Ҳар бир миллат учун пайғамбар бўлур...” (Юнус, 47)
“Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз... (Наҳл, 36)
35 “Албатта Биз сизни ҳақ (дин) билан, хушхабар элтгувчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юбордик. (Сизнинг умматингиздан аввалги) ҳар бир уммат ичида ҳам албатта бир огохлантиргувчи — пайғамбар ўтгандир” (Фотир 24).
“Аниқки, Биз сиздан илгари (кўп) пайғамбар юборгандирмиз. Улардан Биз сизга ҳикоя қилиб берган кишилар ҳам бор, яна улардан Биз сизга ҳикоя қилмаган кишилар ҳам бордир...” (Ғофир, 78)
37 “Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир” (Нисо 1)
39 “Эсланг, (эй Муҳаммад), Парвардигорингиз фаришталарга: «Мен Ерда (Одамни) халифа қилмоқчиман», деганида улар айтдилар: «У ерда бузғунчилик қиладиган, қонлар тўкадиган кимсани (халифа) қиласанми? Ҳолбуки, биз ҳамду сано айтиш билан Сени улуғлаймиз ва Сенинг номингни мудом пок тутамиз». (Аллоҳ) айтди: «Мен сизлар билмаган нарсаларни биламан». Ва У зот Одамга барча нарсаларнинг исмларини ўргатди. Сўнгра уларни фаришталарга рўбарў қилиб деди: «Агар халифаликка биз ҳақдормиз, деган сўзларингиз рост бўлса, мана бу нарсаларнинг исмларини Менга билдиринг!» (Бақара 30-31).