Skip to Content

Болалар учун машғулот+Ислом дарслари

Болалар билан бу машғулотни ўтказишдан аввал дин ҳақида бирор мавзуни танлаб тайёрланинг. Мавзу болаларнинг ақлига ва қизиқишларига мос бўлсин.

Машғулот билан биргаликда улар билан танлаган мавзуингиз ҳақида суҳбатлашинг.

Уларни қизиқтира оладиган нарсалар ҳақида гапириб беринг. Ясаётган бу аппликация болалар хонасида илиниб қўйилгани бу суҳбатнинг уларнинг ёдларида қолишини таъминлайди. Ҳар гал фарзандингиз бу аппликацияга кўзи тушганда бўлиб ўтган суҳбатни ва сиз айтиб берган ўша ажойиб воқеани ёдига олади.

Керакли нарсалар.

* Қайчи
* Елим
* Принтерда керакли нақш ёки сўзларни чиқариб оламиз. (Арабий бўлиши шарт эмас. Худди шу сўзларни ўзбек тилида чиқариб ва унинг маъносини тушунтирсангиз ҳам бўлади)
* Ручка
* Рангли қоғозлар
* Картон
* Ип

Принтердан бизга керакли бўлган нақшларни чиқариб оламиз.

Сўнгра юракча шаклида қирқамиз.

Рангли қоғозларимизни 3х3 см катталикда квадрат шаклида кесиб чиқамиз. Рангли қоғозларимиз 2 хил бўлиши керак. Бу ўртадаги нақшни орқадаги фондан ажралиб туришига хизмат қилади.

Бу услуб болаларнинг қўлчаларини ишлатишга ёрдам беради. Аввал ҳам айтганимиздек, бу нутқни ривожлантиради.

Сўнгра нақшлар устида расмдаги каби елим (клей) суриб чиқамиз.

Ва тўртбурчакчаларимизни олиб ручканинг орқа қисмига мана бундай қилиб ўраймиз.

Бунинг учун тўртбурчак марказига ручканинг орқа тарафини қўйиб, бармоқларимиз билан ўраймиз. Техниканинг номи торцивание.

Сўнгра мана бундай шаклда елимланган қисмларга ёпиштирамиз. Бир неча секунд босиб турамиз, токи қоғозимиз ёпишиб олсин.
Кўриниши мана бундай бўлади.
Ярим тайёр ҳолати. Нақшни тўла ёпиштириб чиқамиз.
Бу сал бошқачароғи.

Айтганимиздек, икки хил рангдаги қоғозлардан фойдаландик. Нақшни тўла ёпиштириб чиққач, фон учун танлаганларимизни ёпиштириб чиқдик.

Бола учун буни бир ўтиришда қилиш бироз қийин бўлади, шунинг учун бир машғулотни 2-3 кунга булиб қилишингизни тавсия этамиз.

Тайёр бўлган ишимизни, тепа тарафидан иккита тешик ҳосил қиламиз ва у ердан ип ўтказиб, мана бу тарзда болалар хонасига илиб қўямиз.