Мастопатия – сут безлари касаллиги бўлиб, у асосан 20-25 ёшдан 45-50 ёшгача булган аёлларда бўлиши кузатилади. Бутун Жаҳон Соғлиқни Сақлан ташкилоти (ВОЗ) терминалогияси (атама) бўйича мастопатия – кўкрак безининг фиброз-кистоз касаллиги натижасида унинг тўқимасида бир қатор ўзгаришлар юзага келади. Мастопатиянинг диффузли, тугунсимон ва фиброз-кистозли турлари мавжуд.
Бундан ташқари сут безларида фиброаденома, киста, аденоз, кистоэпителион ва ҳакоза хавфсиз ўсмалар ҳам учраши таъкидланади. Шу соҳа олимлари мастопатия ҳосил бўлишининг асосий сабаблари қуйидагилар деб такъидлашади: наслий омиллар, аёл вужудининг гормонал ўзгаришлари, асаб тизимизнинг ҳолати, экологик вазият ва носоғлом турмуш тарзи. Кўпгина аёлларда кўкрак бези тўқимасидаги ўзгаришлар мавжуд бўлган гинекологик касалликлар, тухумдон, бачадондаги сурункали яллиғланишлар билан ҳам узвий боғлиқ бўлиб, айниқса, сунъий абортларнинг сут бези тўқимасига салбий таъсир этиши таъкидланади. Шифокорларнинг маълумотларига кўра, айрим ҳолларда мастопатия тананинг эндокрин-метаболик ўзгаришлари (қалқон безининг патологияси, семириш ва бошқалар)га боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳар қандай касалланиш муносабати билан шифокорга мурожаат қилинганда сут безлари якка профилактик текширишдан ўтказилиши лозим. Ҳар бир аёл ҳайз кўриши оралиғида сут безларини ўзи текшириб туриши зарур.
Мастопатия касаллигининг илк белгиси оғриқ ҳисобланади. Одатда ҳайз кўришдан бир ҳафта-ўн кун олдин кўкракда оғриқ бошланади, баъзи ҳолларда бу қўлтиқ остига ва елка соҳасига тарқалиб, сут безлари шишади, улар оғирлашиб, қаттиқлашиб қолади. Ҳайз келиши билан бу ҳолат ўтиб кетиши мумкин. Мастопатия касаллиги кўп йиллар давомида аста-секинлик билан ривожланиб бориши таъкидланади. Дастлаб сут бези тўқимасида қаттиқлик, сўнгра эса майда-майда тугунчалар пайдо бўлиб, кейинчалик шилимшиқ суюқлик ажралиш ҳоларлари кузатилиши мумкин. Сут бези касалликларининг бошланғ0ич даврида даволаш осонроқ кечиб, касалликни эрта аниқлаш учун аёл киши доим ўзининг кўкрак безларини текшириб туриши лозим. Шу муносабат билан ҳар бир аёл ўз саломатлиги йўлади гениколог врачга ҳар йили икки марта бориб, сут безларини текширтириши керак. Бироқ дастлабки ўзгаришларни аёлнинг ўзи сут безларини текшириб, пайпаслаб қўрганда сезиши мумкин. Сут безларини текшираман, деб уларни ҳадеб қаттиқ эзавериш ярамайди, албатта, бунда улар шикастланиб қолиши мумкин.
Аёл сут безларини ўзи текшириши учун белигача ечиниб, кўзга олдида туради, бунда иккала кўкракнинг симметрик жойлашганига эътибор беради, уларнинг ҳажмини солиштиради, кўкрак учининг қандай тургани ва шакли, терининг шакли ва унинг эластиклиги, номутаносиблик борми-йўқми, текширилади. Кўзга олдида сал энгашганда ҳам сут безларидаги бузилишлар яхшироқ аниқланади. Бундай вазиятда сут безларининг кўкрак қафасидан бемалол осилиб туради, уларнинг номутаносиблиги ва шакли ўзгариши (деформациялари) аниқ билинади. Сут безларини ана шундай текширгандан кейин пайпаслаб кўриш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бармоқлар билан қуйидагича пайпаслаб кўрилади: чалқанча ётган ҳолда ўнг қўл юқорига чўзилади ва кафт энса тагига қўйилади. Чап қўл бармоқлари учун ўнг кўкрак асоси ташқи томонидан ички томонига қараб спиралсимон ҳаракатлар билан кўкрак учига йўналтириб пайпасланади, бунда унинг тўқимаси кўкрак қафасига сал босилади. Чап кўкрак ҳам худди шундай текширилади.
Сут безларини ҳайёз циклининг биринчи ярмида пайпаслаб текширган маъқул. Масалан, ҳайз цикли 21 кун бўлган аёлларни циклнинг 7-10 куни, 24 кунлик бўлганда 8-12 куни, 28 кунликда эса 9-12 куни текшириш тавсия этилади. Яна шунга эътибор бериш керакки, сут безларини оҳиста, озор бермасдан, ҳеч қайси соҳасини қолдирмасдан текшириш керак. Зичлашган соҳа топилса, кўкракнинг биттаси ёки иккитаси катталашган, кўкрак учлари шакли ўзгарган бўлса, улардан йирингли ёки қонли ажралма келса, сут безларининг айрим соҳалари ичига тортилса, аёл зудлик билан шифокорга бориши ва бундай ўзгаришлар сабабини аниқлаши керак.
Аёл шу нарсани яхши билиши керакки, агар сут безлари катталашса, баъзан ҳайз циклининг иккинчи ярмида (ҳайз келишига 5-10 кун қолганда) оғриса, териси пўст ташлаша ва учида яра ёки пўстлоқ пайдо бўлса, сут безлари терисидаги томирлар кўриниб турса, ё бўлмаса, унда апельсин ранги каби пўстлоқ юзага келса, буларнинг ҳаммаси тезда шифокорга бориш шартлигини билдиради. Олимларнинг фикрича, юқоридаги аломатлар пайдо бўлган аёллар асло ҳосиладор бўлмагани ва туғмаган маъқул.
Ҳозирги пайтда шу нарса аниқланганки, сут безлари рак олди касалликлари ва ракнинг юқоридаги аломатлари кўпроқ жинсий ҳаёт кечирмайдиган аёлларда, тўшакда қониқтирилмаган аёлларда, туғмаган аёлларда, шунингдек, туққан-у, лекин болани кўкрак бериб эмизиб боқмаган аёлларда учрайди. Шунинг учун ҳамма аёлларнинг сут безларини профилактик – касалликнинг олдини олиш текширувидан ўтказиш шарт.
Бу тадбир аёлларнинг сут безлариаги хавфсиз ва хавфли ўсмаларни эрта аниқлаш имконини беради. Ҳар қандай касаллик сингари мастопатия касаллиги ҳам қанчалик эрта аниқланиб, даволаш тезроқ бошланса, натижаси самарали бўлиши шубҳасиз. Олимларнинг қайд қилишича, мастопатияни даволаш аёл кишининг умумия ҳолати, ёши ва касалликнинг ривожланиши даражаси ҳисобга олинган ҳолда олиб борилади. Касалликни даволашда гормонал препаратлар ва гормонал бўлмаганлари қўлланилади. Гормонал бўлмаган воситаларга дармондорилар, фитотерапия (махсус шифобахш ўсимликлар ёрдамида), ферментли препаратлар, биологик фаол қўшимчалар, “ўхшашни ўхшаш билан даволаш” – гомеопатик воситалар, парҳез (аччиқ чой, қаҳва, шоколад, кола ичимлигини истеъмолқ илини чегаралаш), ўчсимлик клетчаткасига бой таомларни истеъмол қилиш ва бу кунда 1,5-2 литрдан ортиқ суюқлик ичмаслик тавсия этилади. Айрим шифокор-олимларнинг фикрича, ҳар бир аёлга мос равишда тўғри танланган орал контрацептив воситалар мастопатия касаллиги белгиларини камайишига, баъзи ҳолларда эса уларнинг бутунлай йўқолиб кетишига олиб келиши мумкин. Лекин аёлларимиз шуни унутмасликлари керакки, улар аввало мутахассис-шифокор тарафидан мукаммал текширувдан ўтишлари керак. Мастопатиянинг олдини олишда жинсий аъзоларнинг яллиғланиш касалликларини ўз вақтида даволаш ва абортга йўл қўймаслик айниқса муҳим. Сут безининг ўсма касалликлари олдини олишда болани тўғри эмизиш алоҳида аҳамиятга эга. Болани кўкракдан айиришни шифокор маслаҳати билан секин-аста амалга ошириш лозим.
Фойдали маслаҳатлар
- Синтетик ички кийим ва тор бюсгальтерларни кийиб юриш тавсия этилмайди.
- Оғир юк кўтариш, кўкрак безларини лат ва жароҳат етказишдан жҳтиёт қилиш лозим (оғир атлетика, кураш, каратэ, бокс, футбол ва б.)
- Қуёшнинг иссиқ нурлари остида баданни қорайтириш зарарли эканини унутманг.
- Иложи борича ўзингизни физиотерапия муолажаларидан сақланг.
- Имкони борича йилига бир марта қонни тозалаб туриш кони фойда.
- Кунига бир марта (яхшиси эрталаб ва кечқурун) сут безларини енгил силаб, эста-секин уқалаб туриш лозим.
- Ўз-ўзининг кўкрак безларини текшириб туриш мастопатия касаллигининг олдини олишда (профилактика) ва илк бор ташхис қўйишда энг яхши муолажа ҳисобланади.
- Мастопатиянинг асосий оғриқ аломати – бу ҳайз кўриндан олдин пайдо бўлган оғриқлар.
- Кўпроқ карам, ловия, нўхат, буғдой уни кепаги ва бошқаларни истеъмол қилиб, ҳайвон мойига тайёрланган овқатларни танаввул қилмаслик тавсия этилади.
- Жигар, ичак, буйрак ва бошқа ички аъзолар ҳолатини кузатиб туринг. Алкогол ва никотиндан воз кечинг.
- Кўкрак безининг “чиройли” бўлиши учун қилинадиган пластик операция соғлиққа катта зарар келтириши мумкин. Чунки имплантант материаллари ҳар доим ҳам безарар бўлавермаслигини аниқланган.
- Мастопатия касаллигининг дастлабки даврларида халқ табобати воситаларини қўллаш яхши натижа бериши исботланган (фитотерапия), аммо аёл доктор назоратида бўлиб туриши зарур.
Сут бези касаллиги (мастопатия)ни шифобахш гиёҳлар билан даволаш (фитотератия):
- Бир ойда икки марта бир чой қошик қончўп ўтини 200 мл қайноқ сувга чойдек дамлаб, 2 соат чойнакни сочиққа ўраб, кейин сузиб олинади. Доридан кунига 2-3 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин илиқ ҳолда 100 грамм ичилади.
- Ялпиз барги – 2 қисм; уч барг ўти барги – 2 қисм; доривор валериана илдизи – 1 қисм; оддий қулмоқ қуббаси – 1 қисм. Шуларни аралаштириб, 1 ош қошиқ йиғмани чойнакка солиб, устига 300 грамм қайнаб турган сув қўйиб, чойнакни сочиққа ўраб, 1-1.5 соат дамлаб, кейин сузиб олинади. Дамламани кунига 3 вақт овқатдан 20 дақиқа аввал илиқ ҳолда 100 грамдан ичилади (эрталаб, тушда, кечқурун).
- Доривор валериана илдизи – 1 қисм; ялпиз барги – 1 қисм; мойчечак гули – 1 қисм; доривор укроп (фенхель) уруғи – 1 қисм; зира уруғи -1 қисм. Шуларни аралаштириб, бир ош қошиқ йиғмани чойнакка солиб, устига 300 грамм қайнаб турган сув қуйиб, чойнакни сочиққа ўраб, 7 соат дамлаб, эрталаб сузиб олинади. Дамламадан кунига 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин илиқ ҳолда 100 граммдан ичидажи (эрталаб, тушда, кечқурун).
- Бир ош қошиқ дала чойни (зверобой) 200 грамм қайнаб турган сувда чойнакка чойдек дамлаб, чойнакни сочиққа ўраб, 1 соат дамлаб, кейин сузиб оласиз. Дамламани илиқ ҳолда кунига 1-2 маҳал бозилламан компресс) қилинади (сут безларга).
- Янги қовоқни майдалаб, бир нечта қаватли докага суртиб, сут безлари хасталанган жойга илиқ ҳолда кунига 2-3 марта малҳам қилиб, 40-60 дақиқа ушлаб турилади.
- Икки ош қошиқ қирғичдан чиқарилган хом қизил лавлаги бир ош қошиқ тоза асалга аралаштирилади. Тайёр аралашмани карам баргига суртиб, кунига 2-3 марта 1-2 соатга дардли кўкрак бези устига боззилама (компресс) қилинади. Эслатма: бу компрессни яна эрталабгача карам барги тушиб кетмаслигини учун бинт билан боғлаб қўйиш ҳам мумкин.
- Тоза асал, оқ қарағай мойи (пихтовое масло), ҳар қандай ўсимлик мойини тенг қисмда олиб, яхшилаб аралаштириб, қопқоқли идишга солинади, уни бошқа идишда қайнаб турган сувда (ҳаммомда) 15-20 дақақа дори бир хил қуюқликда бўлгунча қиздириб, тоблаб олинади. Шу дори билан 2 ҳафта кеч ухлашдан олдин хасталанган кўкрак безини мойлаб, устини полиэтилен билан ёпиб, илиқ пахта рўмоли (боғлама) билан боғлаб, эрталаб ечиб қўйилади.
- Сут бези хасталиги (мастопатия)ни мева ва сабзавот шарбатлари билан даволаш энг фойдали ҳисобланади.