The Holy Quran, Sura Al-Fatiha - الفاتحة
| Ayah |
|---|
1 بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). |
2
الْحَمْدُ للّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ Ҳамд оламлар Рабби - Аллоҳгаким, (Изоҳ: Ҳамд сўзи арабча бўлсада, мусулмон халқлари тилида кўп ишлатилиши ва унинг мазмуни ҳам бир қадар тушунарли бўлиб кетгани учун таржимасиз ўзи берилди. Аслида ҳамд - бу мақтов демакдир. Лекин бу мақтов Аллоҳгагина хосдир. Яъни, Аллоҳдан бошқага ҳамд сўзини ишлатилмагани маъқул. Зеро, ҳамд - бу мақталувчидаги яхши сифатларни ҳар қанча таъриф ва тавсиф қилса ҳам озлик қилишини англатади. Инсонни мақтаганда эса мадҳ сўзини ишлатган маъқул. Зеро, мадҳ - бу мақталувчида мавжуд бўлмаган яхши сифатларни ҳам қўшиб мақташдир. Оятдаги «оламлар»дан мурод бутун мавжудотдир.) |
3
الرَّحْمـنِ الرَّحِيمِ (У) меҳрибон, раҳмли |
4 مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ ва жазо куни (қиёмат)нинг эгасидир. |
5
إِيَّاكَ نَعْبُدُ وإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз! |
6 اهدِنَــــا
الصِّرَاطَ المُستَقِيمَ Бизни шундай тўғри йўлга бошлагинки, |
7 صِرَاطَ الَّذِينَ أَنعَمتَ
عَلَيهِمْ غَيرِ المَغضُوبِ عَلَيهِمْ
وَلاَ الضَّالِّينَ (у) Сен инъом (ҳидоят) этганларнинг йўлидир (Изоҳ: Аллоҳ инъом этган кишилар - пайғамбар, сиддиқ ва шаҳидлардир. ғазабга учраган ва адашганларнинг эмас! Изоҳ: Аллоҳнинг ғазабига учраганлар - Мусо қавмининг итоатсизларидир (Бақара сураси, 61-оятга қаралсин). Адашганлар эса - Исо қавмининг, «Аллоҳнинг фарзанди бор» дейдиганларидир.) |