"Айиқча" торти

Қисқа маълумот

Порция
18 Кишилик
Тайёрлаш вақти1 соат

Изоҳ

Лаззатли "Айиқча" торти

Масаллиқлар

3 1⁄2кгун
6днтухум
3пчксметана/қатиқ
1⁄2чқшсода
1 1⁄2кгшакар

Тайёрланиши

Ёғ билан ун яхшилаб уқаланади.

Бошқа идишда тухумнинг сариғи+ сметана (ёки қатиқ)+чайная содани аралаштирамиз. (Тухумни оқини ҳозирча музлатгичга қўйинг, чунки бироздан кейин уни кўпиртирамиз).

Сўнгра биринчи қоришмамизга бу тухумли+қатиқ+содали аралашмани соламиз. Хамир аввалига ёпишқоқ ҳолда бўлади, қориганингиз сари бу ёпишқоқлик йўқолади.

Ажратиб қўйган тухумнинг оқига бир чимдим туз қушиб яхшилаб кўпиртирамиз ва секин секин шакарни қўшамиз. Тайёр бизега ёнғоқ майдасини аралаштириб юборамиз.  

Хамиримизни 4 бўлакка бўламиз ва ҳар бир зувалачани листимиз ўлчамида ёйиб, листга қўйиб 

устига ҳалиги биземизни сурамиз ва 

325 F (150С) да пишириб оламиз. 

Хона ҳароратида эриб турган сарёғ ва қуюлтирилган сут (сгущенное молоко)ни яхшилаб крем ҳолига келгунча аралаштирамиз. 

Ҳар бир пишиб чиққан коржларни (совигандан кейин) устига крем суриб чиқамиз. 

3 чи коржга сурилгандан кейин 4 коржни қўйиб устига целлоффан ёки фолга қоғози билан ёпиб, устидан оғирроқ доска билан яхшилаб ғижирлатиб босасиз. (Коржларнинг ҳар бири ҳар хил бўлиб пишади ва баъзилари шишиб кетиги мумкин. Босиш эса текислаш мақсадида қилинади).

Фолгани олибустига кремни қолганини сурасиз. безак учун шоколадли глазурь қилиб зеб берсангиз бўлади ёки устига ёнғоқ майдасини ҳам сепиш мумкин.

Тортимиз тайёр. Аллоҳ баракот берсин.