Skip to Content

Аёллар фиқҳи

Муслиманинг дин китоби -3

Муслиманинг дин китоби -3

БАЪЗИ МАҲРАМ СУҲБАТЛАР

Севгили қизим! Динимиз ҳукмларини яхши билиб олиш учун яна баъзи хос суҳбатларни ўтказамиз. Зеро, бунда ҳеч бир уят ё ёмонлик йўқ. Ҳазрати Оиша волидамизнинг олдиларига ҳам баъзи аёллар келишар, аёлларга доир саволлар билан мурожаат қилишар эди. Оиша онамиз: "Бу аёллар қандай ҳам яхши аёлларки, ҳаёлари уларни диний хусусда илм олмоқликдан тўсиб қўймаяпти" дея бу аёллардан мамнун бўлганликларини изҳор этганлар. Ҳа, қизим, илм ўрганишда уят йўқ. Муҳаққақ ўрганасан ва бошқаларга ўргатасан.

Севгили қизим. Никоҳ ўқилиб, шайтоний уйин-кулгу ва шайтоний ичимликлардан холи, шариатга мувофиқ базм ўтказилгач, бўлажак завж ва завжа гўшангага кирмасдан олдин икки ракаат намоз ўқийдилар.

Муслиманинг дин китоби-2

Муслиманинг дин китоби-2

АМАЛ. ҚИЗ БОЛАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Севикли қизим! Ҳар мусулмон қиз балоғат ёшига етгач, унга муборак динимизнинг амрларини бажармоқ фарздир. Энди сенга муборак динимизнинг мусулмон қизларга фарз килган амрларини навбат билан тушунтириб бераман. Исломият етти ёшига қадар хоҳ ўғил бўлсин, хоҳ қиз бўлсин, болаларни маъсум деб ҳисоблайди. Яъни, улар бу ёшгача айбсиз, гуноҳсиз бўладилар, (амалларидан масьул бўлмайдилар. — Тарж.) Етти ёшдан сўнг Исломий маълумотлар ва туйғулар муҳақкақ ўрганилади. Ота-она қизларига мусулмонликни секин-аста ўргатадилар. Аллоҳ таолони танитадилар. Расулулоҳнинг йўлларини кўрсатадилар, фарзандларига Қурьони каримни ўргатадилар. Ғусл, таҳорат, таяммум, рўза, закот ва ҳаж каби амалларни тушунтирадилар.

Аёлларга хос саволлар

Аёлларга хос саволлар

Чақалоқ қанча эмизилади?

Савол: Баъзи ёш оналар болани эмизишдан бўйин товлайдилар ёки атиги олти-саккиз ой эмизадилар. Шу мумкинми?

 

Жавоб: Онанинг кўкрак сутини болага эмизиши гўдакнинг онаси зиммасидаги биринчи ҳаққидир. Она ўз боласини эмизишга ўзгадан мутлоқ ҳақлидир. Бақара сурасининг 233-ояти мазмуни шундай: «Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар! Бу эмизишни тугал қилмоқни истаганлар учундир». Аммо она боласини эмизишга мажбур қилинмайди.

Бироқ бола онасининг кўкрагидан бошқасини оғзига олмаса, онаси эмизишга мажбур бўлади.

Аёлнинг эркакларга нисбатан аврати

Саҳиҳ қарашга кўра, аёлнинг эркакка нисбатан аврати бутун вужудидир. Шофеъий ва Ҳанбалийларнинг қараши шундай. Ҳатто имом Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а.) бу хусусда: “Аёлларнинг бутун вужуди аврат бўлганидек, тирноқлари ҳам авратдир”, деганлар[1] .

Аёлнинг аёлга нисбатан аврати

Аёлларнинг аёлларга нисбатан аврати эркакларнинг эркакларга нисбатан аврати кабидир, киндикдан тизза остига қадар. Шунга кўра, бир аёлга бошқа бир аёлнинг киндигидан тиззаси остигача бўлган аъзоларига қараш ҳаромдир. Бундан ташқари жойларга қараш мумкин.

Эркакнинг аёлга нисбатан аврати

Хоҳ маҳрам, хоҳ номаҳрам бўлсин, эркакнинг аёлга нисбатан аврати эркакка нисбатан бўлгани каби киндигидан тиззасининнг остига қадар. Фақат эр-хотиннинг орасида аврат жойлар йўқ.

Эгизаклар

Эгизакларнинг каттасига “Руҳ” деб, кичигига “Нафс” деб исм қўйишибди.

-Қадимги маданиятларда аёл-

Рим империяси аёл кишини эрига бутунлай қул сифати бўлиб қолишига ҳукм қилган. Унинг тор доирада чеклангангина ҳуқуқлари бўлган ёки уни бутунлай бўлмаган ҳам дейиш мумкин.

-Аёл-

Ислом аёлга нисбатан ҳақиқий иззат – икромни кўрсатган ва унга етарлича аҳамият берган. Уни турли даврларда дунёнинг турли бурчакларида амалга оширилган ва табиий ҳолга келиб қолган зулму – исканжалардан қутқарган.

Онангга ишонасанми?

(Б): Бу ҳаммаси бемаъни гаплар! Туғруқдан кейин хеч кандай ҳаёт бўлмайди. У ҳаётни тасаввур қила оласанми ўзи?

(И): Ҳаммасини билмайману, у ернинг ёп-ёруғлигини, биз ўзимимиз юришимиз, овқатланишимизни биламан.

Syndicate content