Skip to Content

Ҳикоялар

ҲИСОБСИЗ НЕЪМАТЛАР ИЧРА...

ҲИСОБСИЗ НЕЪМАТЛАР ИЧРА...

Ривоятга кўра, Исо (алайҳиссалом) дарахт остида дуо қилиб ўтирган кишини кўрдилар. У юролмас, икки кўзи кўр, вужудида эса оқ доғлар кўзга ташланарди. Шунга қарамай, бахтдан боши осмонга етгудай қувонч билан дуо қиларди:
– Эй қанча бой-бадавлатларга бермаган неъматини менга эҳсон қилган Раббим! Сенга дарахтларнинг япроқлари сонича беҳисоб шукрлар бўлсин!
Исо (алайҳиссалом) у кишига яқинлашиб сўрадилар:

Ҳадя

Ҳадя

Бола қор билан қопланган йўлдан чопиб келар, учраган ҳар бир одамга ҳовучидаги нарсани кўрсатарди:
– Қаранг, опам менга нима берди!..
Гарчи воқеани бошидан кузатиб келаётган бўлсам ҳам, моҳиятини англолмасдим. Гап шундаки, мактабдан келаётган қизлардан бири боланинг ёноғидан ўпиб, кафтига нимадир қўйди. У анча пайтгача қизнинг орқасидан қараб турди. Кейин қувонч билан қўлидаги ҳадяни бошқаларга ҳам кўрсатиш учун шошди. Навбат менга келди ва кўзлари кулганча бояги жумлани такрорлади:
– Қаранг, опам менга нима берди!..

Ўлим ва қайиқчи ҳикояси

Ўлим ва қайиқчи ҳикояси

Тил олими бир куни сафарга чиқибди. Дарёдан ўтиш учун бир қайиқчини ёллабди. Сафар давомида олим қайиқчидан такаббурона ва камситиш йўли билан, “Тил ва грамматика бўйича бирор нарса биласанми?”, деб сўрабди. Қайиқчи эса содда қилиб, “Йўқ”, дея жавоб берибди.
“Ана холос, ‑ дебди такаббур олим. – Ҳаётингни ярмини беҳуда совурибсан”.
Бундан қайиқчи қаттиқ ранжиб, хафа бўлибди. Аммо бирор сўз демабди.
Тўсатдан қайиқ катта тўлқинлар ва сапчиётган сув ичига тушиб қолибди.
“Сузишни биласизми, жаноб?”, сўрабди қайиқчи. “Йўқ”, дебди олим.

Тақдир ва Марҳамат

Тақдир ва Марҳамат

Ҳиндистоннинг улуғ подшоҳларидан бўлмиш Акбар ўз оқиллиги билан ном қозонган экан. У мамлакатини айланиб, фуқаролари билан суҳбат қуришни одат қилган экан. Мана шундай сайрларнинг бирида подшоҳ файтунни тўхтатишга амр қилибди. Унинг эътиборини кўча четида туриб подшоҳга мадҳ айтиб турган бир гадой тортган эди:

Ойна

Ойна

– Ҳаёт қизиқ‑а: фақирнинг ёнига ёрдам сўраб борсанг, у албатта кўнглингни олишга ҳаракат қилади, қўлидан келганча ёрдамини аямайди. Бадавлат кишининг ёнига ёрдам сўраб борсанг, у ўзидан бошқа ҳеч кимини кўрмайди. Наҳотки бунга сабаб пул бўлса?

Безори

Безори

Бир қишлоқда безори йигит бор экан. У ўша қишлоқда туғилиб ўсган, умр давомида кимнидир деворини бузган, ким биландир дўппослашган, жанжал кўтарган ва шу сабабли қишлоқ аҳолиси ундан доимо норози бўларкан. Аммо йигит бу ишларни яхши ният билан бошлар,  фақат амалга ошириш йўлларини нотўҚри танларкан. Натижада  кимдир зарар кўрар ёки ундан норози бўлиб қоларди. Јишлоқ аҳли уни  ёқтирмас, қаерга бормасин, у ердан қувғин қилинарди.

ПИЁЛА ҲИКОЯСИ

ПИЁЛА ҲИКОЯСИ

Қадим ўтган замонда бир йигитча бўлган экан. У жуда кам нарса билар, аммо кўп савол сўрарди. Унга турли қадимий майда‑чуйдаларни хуш кўрар ва эски‑туски бозорларидан эски нарсаларни сотиб олар ва болаларча қувонарди.
Унга айниқса дастали эски пиёлачалар ёқарди.

Беглар беги

Беглар беги

Тўй ўтгач, кечагина ошиқ-маъшуқ бўлган қиз ва йигит эр ва хотинга айланади. Энди қизга жувон деб, йигитга эркак деб қаралади. Келинчакнинг кунлари узайиб кетади, куёв боланинг эса... Ойлар ўтиши билан оила майдони нақ жанг майдонига ўхшаб қолади.
Айтишларича, узоқ муддат фурсат бирга бўлганлари боис, эр-хотин бир-бирига ўхшаб ҳам кетишаркан. Қизиқ, жисмоний ўхшашлик ортиб боради-ю, аммо нега йил ўтган сайин, улар бир-бирларидан узоқлашиб бораркинлар-а?
“Бир одамни ҳадеб кўраберсанг, кўнглингга тегади-да” деди бир дугонам.

Қайтар дунё

Қайтар дунё

Абдуллоҳ одатдагидек, рўзғорга  керакли нарсаларни олгач, юки оғирлигидан аравакашни ёнига  чақирди.  Сотиб олган нарсаларини аравачага жойладию, яна бир оз  бозор айланди. Одамлар  тиқилинч жойлардан  қийнала-қийнала аравани тортиб бораётган ўспиринга раҳми келиб,  унга ёрдамлашган куйи саволга тутди: “Бу ерликка ўхшамайсан. Нима қилиб юрибсан ўзи? Мактабда ўқиб, олийгоҳга кирмайсанми? Кейинчалик ҳам  бунақа қийналиб юрмасдинг. Тайин ишинг бўларди?”

Ўспирин бир оз индамай турди-да, секингина жавоб берди:

ЗОЛУШКАМ ҚАЕРДАСАН? БУ — МЕН — ШАҲЗОДАНГ!

ЗОЛУШКАМ ҚАЕРДАСАН? БУ — МЕН — ШАҲЗОДАНГ!

Бир аёл билан 20 йилдан буён бирга яшайман. Нимагалигини тўғриси ўзим ҳам билмайман. Диванда суяниб газета ўқиётганимда унинг қадам товушларини эшитгач, ҳар сафар кўз ташлаганимда ўзимга шундай савол бераман: қандай қилиб унга йўлиққан эканман.

Гўё бир-неча йил илгари уни учратганимда ихтиёрим қўлимда бўлмаган-у, мени номаълум кучлар бошқаришган. Гўё шу кунларгача туш кўриб келганман-у, энди эса бирданига ўйғондим.

Syndicate content