Ҳаёт чорраҳаларида
Odamiylik izidan
<!--paging_filter-->
Musulmonlarga ozor yetkazish gunohi azim!
Rasulululloh s.a.v. yo’llardan ozor yetkazadigan narsalarni olib tashlash imon-e’tiqodning bir bo’lagi va jannatga kirishga sabab bo’luvchi xayrli ish ekanining xabarini berdilar. Zero yo’llarga yo’lovchilarga ozor beradigan narsalarni tashlab ketish gunohi azim, manfur ishdir. Abu Hurayra r.a.dan rivoyat qilinadi, rasulululoh s.a.v. dedilar: “Imon-e’tiqod oltmish (ba’zi rivoyatlarda etmish) dan ortiq qismdan iboratki, uning eng oily darajasi “La ilaha illalloh” kalimasi bo’lsa, quyi darajasi (odamlar yuradigan) yo’ldan (ularga) ozor etkazadigan narsalarni olib tashlash (bilan bo’ladi). Hayo ham imonning bir bo’lagidir.” (Imom al-Buxoriy, Imom Muslim va boshqa muhaddislar rivoyati)
НОМИНГ УЛУҒ АЁЛ!
Газета варақлайман, аёл ҳақидаги сатрларга кўзим тушади:
“Аёл дунёси гўё буюк истеъдод билан яратилган китоб, варақлаган саринг қизиғи чиқаверади. Аёл қанот, аёл-рағбат, аёл тоза ҳаво, аёл-баҳор, аёл-тўкин куздир! Аёллик бу тахт!”
Қўшни ҳовлидан бақириқ-чақириқ овозлари эшитилади:
- Ҳа, жуворнамаг бўлгур, уйимни кўйдирасиз-ку бунақада. Келин дегани ҳам шунақа бўладими? Бунақада ўғлимни топганини кўкка совурасиз-ку.
- ...Ойи, ойижон, нима қилдим?
- Вой ўлиб қўяқолий бу кунларни кўргандан кўра, а шакарни нам тортиб қолибди-ку. Вой доде, кўзиз қаерда эди? Қарасангиз бўлмайдими?
Чин мўминлик
Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобларидан: “Биласизларми, чин мўмин қайси дарахтга ўхшайди?” – деб сўрадилар. Саҳоблар турли дарахтлар номини айтдилар, аммо тўғри жавобни топа олмадилар. Шундай Расули Акрам саллалоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари: “Чин мўмин хурмо дарахтига ўхшайди”, деб марҳамат қилдилар.
Жанобимиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бу билан хурмо дарахтининг ҳеч бир мавсумда баргларини тўкмаслигини назарда тутдилар.
Амир Темурнинг келини
Бирпас орага жимлик чўкди. Жимликни бузган Қутлуғ Туркон оқа сўзни узоқдан бошлади. У Хонзоданинг бу оилага келин эмас, фарзанд бўлиб қолганлиги, Соҳибқирон унинг ўғли Муҳаммад Султонни ўзига валиаҳд қилиб тайинлагани — барча-барчасини шошилмай ҳикоя қилди.
— Халқимизда қадим-қадимдан давом этиб келаётган бир анъана, удум бор, — дея сўзини давом эттирди Қутлуғ Туркон оқа, — агар аканинг хотини бева қолса, фарзандлари етим бўлиб қолмасликлари учун уни укасига никоҳ қилиб беришган.
Эҳ, бу "мумкин эмас!" деган гап
Шириндан-шакар фарзандларимиз – бу кўзларимизнинг қувончи, кичик гавҳарларимиз, ота-оналаримизнинг ғурурлари ва эрмаклари. Хали жуда кичиксиз-у бир дунё саволларга айрим холатларда умуман кутилмаган ва жавоби хануз топилмаган саволларга сабаб бўляпсизлар.
Сизларни қандай тушуниш керак, сизлар билан қандай дўстлашиш керак? Қандай қилиб сизларни уришаётган вақтда сиздаги билишга ва англашга бўлган интилишларингизни бўғиб қўймаслик мумкин,
Инсон нега ўз умр йўлдошини кўнглини оғритади?
Йиллардир 4 фарзанди тарбияси билан биргаликда, оила юкини ташиган елкалари чўкканди, чарчаганди. Турмуш ўртоғининг ҳар оқшом, фарзандларининг ёнида уни ерга уриши, ҳақорат қилиши эса дардига минг дард қушар, қалбига оғриқ олиб кирарди. У бир нарса гапирса, эри унга терс гап гапирар, ҳеч бир нарсада келиша олишмасди.
Эрининг сўзларига кўра у уйда “тайёрини еб ўтирган” қавли уни азобини ўн чандон орттирарди. (Кўп эркаклар шундай тушунишмайдими?). “Шундай экан мен ҳам ишлай”, деган таклифига эса “Уйда нимани қойиллатингки, ишга чиқмоқчисан?” дея мазах этишарди.
Кичкина уй
Бир киши қишлоқнинг олим кишисига бориб шикоят қила бошлабди:
“Менга ёрдам беринг, жуда ноилож аҳволдаман. Бир хонаси бор уйда яшаймиз. Мен, хотиним, болаларим, хотинимнинг қаридошлари. Ҳаммамизнинг асабларимиз чарчаган. Бир биримизга бақирамиз. Уйимиз худди жаҳаннамга айлангандек”.
“Сенга бир нарсани маслаҳат бераман, фақат уни албатта қиламан, дея сўз берасанми?”, - деди олим.
“Сўз бераман, нима айтсангиз қиламан”.
“Ундай бўлса, тингла. Нечта ҳайвонинг бор?”
“Бир сигирим, бир эчки ва олти дона товуғим бор”.
“Уларни ҳаммасини уйингга ол. Бир ҳафта сўнг эса ёнимга кел”.
Боланинг ҳузурида нимани гапириб бўлмайди
Бир танишим айтиб бердилар: Ўртоғим меҳмонга келди, у билан ўтириб бемалол “қайнона саргузаштлари” ҳақида суҳбат қурдик. Ёнимизда 6 ёшар қизим ўйнаб юрарди. Бир неча кундан сўнг қайнонам меҳмонга келдилар. Қизимнинг бувисига айтган биринчи “янгилиги”: - Бувижон, биласизми, ойимнинг қайнаналари уларни роса қийнаган экан. Сиз ойимни қайнаналарини танийсизми? – бўлди. - Ҳа, қизим танийман, ҳамда жуда яхши танийман, - дедилар қайнонам. Ер ёрилмади, ерга кирмадим. Кўпинча ота оналар “Бу ҳали кичкина, нимани ҳам тушунарди...” деган ҳаёл билан бола ҳузурида қўни-қўшни, қариндош ёки ўқитувчилар ҳақида турли хил гапларни бемалол гапирамиз. Қайсидир маънода бу тўғри ҳам.
Икки томчи ёш
Бешиклар, анжомлар, ҳаммасини тайёр эди. Жажжи кийимлар,кўрпалар, ёстиқчалар...
Ҳамма нарсалар ҳозир.
***
Она эрининг ёрдамида ўрнидан турди. Секин секин зинопоялардан тушди.
Эскилар ҳомиладор аёлларни “юкли”, дейишарди. Онанинг юки ҳақиқатан оғир эди.
Ўзи билан бирга уч жон.
“Вақт бўлди!”, дея туғруқхонага йўл олишди.
“Икки жонни қучоққа олиш қандай туйғу?”, дея ўйларди. “Уддалай олмасамчи, бирига қараганимда, бошқасига эътибор беролмасамчи...”
Бир кишилик палатага бир танада уч киши кирди. Бироздан сўнг уч “айри” одам бўладилар. Эшик очилди. Ичкарида бир ётоқ ва икки беланчак турарди.
ВАЛЕНТИН КУНИ
<!--paging_filter-->
![]()
ВАЛЕНТИН КУНИ
Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи ила
Аллоҳ Таолога ҳамду-санолар, Унинг Росули соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотларимиз бўлсин!
Муҳтарам опа-сингил биродарларимиз! Аллоҳ Таолодан қалбларимизни мунаввар қилишини, бизни ҳидоятга йўллашини, бизга икки дунё саодатини насиб этишини илтижо қиламиз!
Биз авлиё Валентин куни ёки Севишганлар байрами деб аталаётган куннинг нишонланиш тарихи ҳақида сўзламоқчимиз. Севишганлар байрами Қадимги Римда бетартиб севги бути бўлмиш Жуно Фебруата (Juno Februata) ва пода бути Фавнага (Луперк — унинг исмларидан бири) бағишлаб нишонланадиган Луперкалиа (Lupercalia - http://ru.wikipedia.org/wiki/Луперкалии)фахш фестивалига бориб тақалади.