Skip to Content

Ҳаёт чорраҳаларида

Нақш

Нақш

Бола курсида ўтириб матога гул солаётган онасининг ишини тескари томондан томоша қиларди. Қанча тикилмасин, ҳеч нарса тушунмади ва онасига деди:
– Сиз чиройли нақш тикяпман дегандингиз, аммо мен чалкашиб кетган ипакларни кўряпман, холос.
Она кулимсираб ўғлининг сочларини силади ва:
– Сен бир оз ўйнаб кел, – деди. – Нақшни битирганимдан сўнг томоша қиласан, хўпми?

Қайнонам ОНАМ

Қайнонам ОНАМ

Бу мақолани қандай бошлашни билмай узоқ ўйландим. Очиғини айтсам, қайноналарини ёмонлаган ёки уларни ёқтирмаган келинларни тушунишим бироз мушкул. Балки, қайнона борасида “омади чопган” келинлар турига кирганим учун шундайдир. Халқимиз айтганидай, қайнонаси яхши келин, қайнонаси ёмон келиннинг дардини тушунмас эмиш.

ЎКСИНИК

ЎКСИНИК

У ҳомиладор эди... ичида қувонч аралаш қўрқув сизиб ўтди.
“Агар яна битта қиз туғсанг, бошқасига кетаман!”
“Балки бу сафар ўғилдир...” юрак тубидаги кичик қалб билан бирга худди шундай кичик умид туғилди. Баъзан‑баъзан ўзидан дарак бериб турувчи шубҳа секин‑аста ортга чекинди.

КЕЛИНЛИ ҚАЙНОНА

КЕЛИНЛИ ҚАЙНОНА

Мустақил ҳаётга одим отган янги келинчак, ширин онлари билан биргаликда, баъзи бир қийинчиликларни ҳам бошидан ўтказади. Янги оила, янги қоидалар...янги катталар. Уларнинг ҳар бирини табиатини ўрганиш, кўнглидан чиқа билиш вақт талаб қилади. Бизнинг мақоламиз янги келинларга оила муносабатлари ҳақида сабоқ бериш эмас. Бу ҳақда кўпгина китоблар ва мақолалар битилган. Кўп ҳолларда келин, куёв, қайнона ва қайнота муносабатларида асосий ўгит ёшларга берилади. Албатта, ёшлар катталарнинг насиҳатларига, йўл кўрсатишларига муҳтож, аммо...

Алвасти ва Шайтон

Алвасти ва Шайтон

Болаларни тўғри тарбиялаш ҳазилакам иш эмас. Ота-оналар болаларининг ёнида бир-бириларини уруш ёки сўкиш мумкин эмаслигини доимо ёдда тутишлари керак. Бир қарашда бу талаб бутунлай маъносиз туюлади, чунки, оила ҳаётида шундай ҳодисалар ҳам бўладики, куч ишлатмасдан иложинг қолмайди.

Ҳикоят

Ҳикоят

Бир куни донишманд дунёнинг гўзаллигига маҳлиё бўлиб турган экан. Шу пайт ғамдан бўкчайиб қолган бир кишига кўзи тушибди.
- Нега ўзингни бунчалар қийнайсан? – сўрабди ундан донишманд.
- Мен ўз болалар ва набираларим учун азобланмоқдаман, жавоб берибди киши. – Бобом отамни деб бир умр қийналиб яшади, отам эса менинг бахтим учун азият чекди. Энди навбат менда. Болаларимни бахтли қилиш учун жафо чекишга тайёрман.
- Оилангда бирортангиз бахт нималигини биладими? – сўради донишманд.

ҲАММОЛ ҚИССАСИ

ҲАММОЛ ҚИССАСИ

Қария ва ёш ҳаммол оғир юкларини елкаларига ортиб йўлга тушишди. Қария ҳаммол ўзидан катта юкни елкасига ортиб олган. Ёш йигит эса кичикроқ бир халтани елкалаб олганди. Йигит қариянинг юкига қарар, ичида: “Э, воҳ, йўлда чарчаб қолса, юкининг ярмини мен кўтаришимга тўғри келмаса эди”, дея хавотирга тушарди. Бир қанча йўл юришгач, қария дам олишга ўтирди. Аммо йигит ҳали чарчаб улгурмаган, дам олишга эҳтиёж сезмасди.
- Болам, юкингни ерга қўй, бироз дам ол, деди қария йигитга.

Банда ҳаққидан қўрқинг!

Банда ҳаққидан қўрқинг!

Бу воқеани ҳамкасабам Меҳрихондан қандай эшитган бўлсам, шундай баён қиламан:

ТУРМУШ АРАВАСИ

Бахтнинг ўлчамини оиладаги муносабатлар билан ўлчанади. Яқинлариингизга кераклигингизни ҳис қилсангиз, атрофдаги муаммолар ҳам кичик бўлиб кўринади. Чунки ёнингизда сизни қўллаб-қувватлай оладиган, беназр маслаҳатини аямай, йўл кўрсата оладиган бегу-бекаларингиз бор. Бу борада кимнингдир бахти тўлиқ, кимникидир эса яримта...баъзи оилаларни кўрсанг кўзинг қувнайди, баъзилари эса...

Уни қарғамадим

Уни қарғамадим

Ҳар сафар ота-онамни зиёрат қилгани келганимда беғубор болалик дамларим, қўшнимиз Сора бувининг ибратли диний ривоятлари, сой бўйида қизлар билан чопқиллашиб ўйнаб юрганларимиз ҳамда... қадрдон сирдош дугонам Зебо чевар кўз олдимга келади. Бугун ҳам маҳалламиз бошидаги эски уйни кўриб юрагим эзилиб кетди. Ўн йил аввал бу уйда етимгина дугонам Зебо бувиси билан яшарди...

Syndicate content