Skip to Content

Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

ҲИДОЯТГА ЧОРЛАГАН СУҲБАТ

ҲИДОЯТГА ЧОРЛАГАН СУҲБАТ

Боязид Бистомий ҳазратлари билан бир гуруҳ румлик роҳиблар ўртасида бундай савол-жавоб бўлиб ўтди.
– Қандай илмларни биласан? – сўради роҳиблар бошлиғи.
– Раббим насиб этганларини биламан, – жавоб бердилар ҳазрат.

Қизли бўлдингиз... ўксинасизми?

Қизли бўлдингиз... ўксинасизми?

Ҳазрати Хадича разияллоҳу анҳунинг кўзлари ёриди. Файзли оилада қиз дунёга келди. Онанинг кўзлари гўдакка чексиз меҳр ва... ўкинч билан термулди. Фидойи рафиқа жоҳилларнинг фарзандлари қиз эканлигини рўкач қилиб, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга озор беришидан қайғуда эди. Бу хушхабар етиши билан Жанобимиз саллаллоҳу алайҳи васаллам рафиқаларининг ёнига шошдилар. Қизалоқни севинч билан қучоқларига олиб, бағриларига босдилар. Онамиз разияллоҳу анҳуни муборакбод этиб:

– Қизимнинг исми Зайнаб бўлсин! – дедилар.

Зайнаб, яъни, отасининг зийнати...

Озгина сабр қилганимда...

Озгина сабр қилганимда...

Халқимизда “Йўл азоби, гўр азоби”, деган гап бор. Авваллари, яъни талабалик пайтимда бу гапнинг маъносини яхши тушунмасдим. Чунки пойтахтдан Фарғонагача юмшоқ ўриндиқда қўшиқ тинглаб, тоғларнинг гўзаллигига маҳлиё бўлганча йўл босиш мен учун роҳат эди. Лекин кейин-кейин юқоридаги нақл қанчалик тўғри эканига амин бўлдим. Айниқса, ёши каттароқ ҳамроҳлар билан кетганимда, ўртада ўтириб кетиш бора-бора малол кела бошлади. Бу сафар йўлга отланарканман, ким чиқса-чиқсин, ўртада ўтирмайман, дея аҳд қилдим.

Бир қултум сув

Бир қултум сув

Халифа Ҳорун ар-Рашид замонасининг ҳаким зотларидан бўлмиш Шақиқ Балхий ҳазратларини тез-тез зиёрат қилиб туришни хўш кўрарди. Бир куни навбатдаги зиёратда суҳбатлашиб ўтиришар экан, Ҳазрати Шақиқ Ҳорунга:
- Тасаввур қил, саҳрода ёлғиз қолгансан, ташналикдан ўлай деб турибсан, бир қултум сув бўлса, ҳаётингни сақлаб қолиши мумкин. Шу пайт кимдир келиб: “Сув сотаман”, деса, нимангни берган бўлардинг? – дедилар.
- Нима сўраса, бераман. У пайтда пул-давлат ҳақида ўйлаб ўтирмайман.
- Агар у одам бир қултум сув учун бутун бойлигингнинг ярмини сўраса, берармидинг?
- Албатта, берардим.

Ёдингиз-ла саодатмандмиз...

Ёдингиз-ла саодатмандмиз...

Залолат ичра эди дунё… Жаҳолат аро қолган эди курраи замин... Бутун коинот қутлуғ ташриф-ла шарафланиш орзусида ёнарди.. Ва бир кеча муборак таваллуд ила дунё шарафга тўлди.
Сиз келдингиз, ё Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам!

БАРАКОТЛИ КУН

БАРАКОТЛИ КУН

Сувайд ибн Қафладан ривоят қилинади:

“Ҳазрати Али, розияллоҳу анҳу, маълум бир пайт моддий жиҳатдан анча қийин аҳволга тушиб қолди. Шунда Фотимадан:
— Отанг ҳузурларига бориб, озроқ ёрдам сўрасанг бўлармиди, — дея уни Жаноби Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ёнларига жўнатди.

Фотима эшик тақиллатганида Умму Айман онамиз Расули акрамнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ёнларида эди.

Пайғамбаримиз ва Ашшараи Мубашшара


Закои КЎНПАРА

Муқаддима

Бутун ер юзида миллиардлаб инсон яшамоқда. Бу инсонлар бир-бирига ўхшамайди. Ранглари бошқа, тиллари бошқа, тузилишлари бошқа-бошқадир 1. Уларнинг тушунчалари, туйғулари ва ишончлари ҳам бир хил эмас. Дунёнинг турли жойларига тарқалган бу инсонларнинг турмуши, маъданияти ҳам айри-айричадир.
Бугунги инсонлар кечаги инсонларнинг болаларидирлар. Бугунги инсонларни тўла англаб етишимиз учун кечаги инсонларни ўрганишга мажбурмиз. Кечани, яъни ўтмишни бизга ўргатадиган фанга "тарих" дейилади.
Ислом дунёсида тарих мусулмон олимлари томонидан дастлаб "Сийар" ва "Мағозий" шаклида бошланди ва кейинчалик "Футуҳот тарихи", "Табағот", "Умумий тарих" каби номлар остида бир неча тарих китоблари ёзиб қолдирилди.

“Ҳамд” ва “раҳмат”нинг фарқи

Ироқдан бир аёл Умар ибн Абдулазизни излаб келди. Одамлардан Амирур мўмининнинг уйини сўраб-суриштирганида, унга хароба кулбани кўрсатишди. Шу эски уй Амирнинг уйими, дея ажабланди. Сўнг ҳовлига кириб, Халифанинг хотини Фотима бинти Абдулмаликни кўрди. У буғдой янчиб, ун қилаётган эди. Ироқли аёл уни хизматкорлардан бири деб ўйлади. Сўнг:
- Амирул мўмининнинг хотини қаерда? – деб сўради.
- Менман. Нима ишинг бор? - деди Фотима.
Аёл ажабланди. Хаёлидан “Шу Амирнинг хотиними? Кийимлари эскирган, ямоқлари бор, рўйида ранг йўқ. Бизда қоровулнинг хотини ҳам бундан яхши кийинади”, деган ўйлар ўтди. Шу аснода ичкаридан Умар ибн Абдулазизнинг ўзи чиқиб келиб, тупроққа сув қўйди ва лой қилиб қора бошлади. Сўнг деворнинг нураган жойига суваб қўйди. Ироқлик аёл у зотни ҳам хизматчилардан деб гумон қилиб, Фотимага:

Гумон

Гумон

 

Гумон нима?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй Мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир!..” (Ҳужурот сураси 12 оят) дейиш билан мўминнинг бошқа мўмин ҳақида ёмон гумонда бўлишидан қайтарган.
Мавзунинг тушунарли бўлиши учун унга боғлиқ ваҳима, гумон, қатъий гумон, ишонч сўзларига изоҳ бериш лозим.

Намозда хушуъ

Muslima.uz

Оламлар робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Тақводорлар имоми, хушуъ қилгувчилар пешвоси, Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад Мустафога, у кишининг аҳлига ва саҳобаларига саломат ва саломлар ёғилсин.
Намоз Исломнинг биринчи амалий устуни, имоннинг энг катта қалқони ва муҳофазасидир. Шунингдек, қиёмат куни банда энг биринчи сўраладиган амал ҳам намоздир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида банданинг амалларидан биринчи ҳисоб берадигани намоздир...” дея хабар берганлар.

Syndicate content