Skip to Content

Қуръон

НАФС


Нафс инсоннинг моддий ўзлиги, “мен”лигидир. Тилимизда унинг муқобили мавжуд эмас. Уни фақат таърифлай ва тасвирлай оламиз. Аллоҳ таоло бизни ботинимизни бир идора этувчи, жсмимизни, моддиё борлиғимизни, ҳаёт учун зарурий манфаатларимизни қўриқлаш ва қўллаш мақсадида фаолият кўрсатувчи маънавий бир борлиқ жойлаштирган, ана шу нафсдир...
Мавжудлиги – зарурат, истаклари – табиий, аммо таъқиб ва назорат қилиниши, тарбияланиши ва ёмон иллатлардан покланиши ҳам шарт.
Ислом дини нафснинг емоқ, ичмоқ, таносил, истироҳат каби шаръий истакларини ҳалол йўллар билан адо этишга буюради. Аммо ҳаддан ташқари ҳохишларга, ҳою-ҳавасларга қатъиян йўл қўймайди. Масалан, наслнинг давом этиши учун уйланишни ташвиқ этади, лекин никоҳ йўли билан, зино эмас. Шу зайлда нафснинг шаҳвоний ҳохишлари тўғри йўлга йўналтирилган бўлади.

Қабр ҳаёти

Қабрдаги азобдан ними азоб чекади? Руҳми, баданми ёки ҳар иккиси?
Салаф уламолар ва имомларнинг бу борада тутган йўллари шундай: Инсон ўлгач, роҳатда ёки азобда бўлади. Бу роҳат ва азобни руҳи ва бадани тортади. Руҳ баданни тарк этгандан кейин ҳам роҳат ёки азобда бўлади ва у баъзида келиб баданга қўшила-ди ва шунда бадан ҳам у билан бирга роҳат ёки азоб тортади. (Ибн Қаййим Жавзий Руҳ китоби)

Солиҳ фарзанд тарбияси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча ҳамду саноларимиз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига бўлсин. Унга ҳамд айтамиз, Ундан ёрдам сўраймиз ва Унга истиғфор айтамиз. Аллоҳдан нафсларимизнинг ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоятласа, уни адаштирувчи йўқдир. Кимни адаштирса, уни ҳидоятловчи йўқдир. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир. У зотга салом ва саломлар бўлсин.

Фарзанд ота-она гарданидаги омонат бўлиб, улар бу омонат ҳақида масъулдирлар.

Гумон


Гумон нима?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй Мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир!..” (Ҳужурот сураси 12 оят) дейиш билан мўминнинг бошқа мўмин ҳақида ёмон гумонда бўлишидан қайтарган.
Мавзунинг тушунарли бўлиши учун унга боғлиқ ваҳима, гумон, қатъий гумон, ишонч сўзларига изоҳ бериш лозим.

Қабр ҳаёти

Muslima.uz Qabr

Қабр

Бир киши Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Инсонлар ичида зоҳидроги ким?” деди. У зот: “Қабрни ва унда чириб йўқ бўлишини эсдан чиқармаган, дунёнинг ортиқча зеб-зийнатларини тарк этган, фоний (дунё)дан боқий (охират)ни афзал кўрган, эртасини куним деб ҳисобламаган ва ўзини қабр аҳлидан деб билган кишидир”, деб жавоб қилдилар.

Ҳазрати Алидан: “Нима сабабдан қабристонга қўшни бўлиб олдингиз?” деб сўралганда, у киши: “Қабрда ётган қўшниларим энг яхши, ростгўй қўшни экан. Улар доим сукут сақлайдилар ва охиратни эслатиб турадилар”, деб жавоб берган эканлар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Мен қабрдан кўра даҳшатлироқ манзарани кўрганим йўқ”, деганлар.

Аллоҳ расулига муҳаббат

Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. озод қилган қуллари Савбон р.а. Расули Акрамни қаттиқ яхши кўрар, фироқларига сабр қилолмас эди. Бир куни Савбан Расули Акрам ҳузурларига юзлари қизарган ва титраган ҳолда кириб келди. У зот Савбоннинг бу ҳолатини кўриб сабабини сўрадилар. Шунда Савбон: “Бетоб эмасман, аммо озгина вақт сизни кўрмай қолсам, даҳшатга тушаяпман. Мана ҳозиргина охиратни эсладим. Шубҳа йўқки, сиз жаннатда пайғамбарлар билан бирга бўласиз. Мен, гарчи Аллоҳ раҳмат қилиб жаннатга кирсам ҳам, сиз билан бўлолмайман. Чунки сизнинг манзилингиз баланд. Агар жаннатга киролмайдиган бўлсам, кейин сизни ҳеч қачон кўра олмайман. Охиратда ҳолим не кечишини ўйлаб титраб кетаяпман”, деди. Шунда ушбу оят нозил бўлди: “Кимда ким Аллоҳ ва Пайғамбарига итоат этса, ана ўшалар Аллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар – пайғамбарлар, сиддиқлар (ҳақ рост имон эгалари), шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга бўлурдар. Ана ўшалар энг яхши ҳамроҳлардир”. (Нисо сураси, 69 оят)

ҚАЛБ ХОТИРЖАМЛИГИ СИРИ

Muslima.uzАмерика Соғлиқ тадқиқотлари миллий марказида Давид Ларсон ва унинг гуруҳи томонидан қилинган тадқиқотлар натижасига кўра америкаликлар орасида диндор ва эътиқодсиз кишилар ўртасида қилинган қиёсламалар натижасида жуда ҳайратлантирувчи маълумотлар юзага чиққан. Масалан, диндорлар умуман эътиқодсиз кишиларга қараганда юрак касаллигига 60 фоиз кам учрар экан. Ўз жонига қасд қилиш ҳодисалари диндорлар орасида умуман йўқ.
Қон босимининг жиддий ва хавфли кўринишлари ҳам кўп эмас; сигарет чекадиганлар ўртасида бу даража 7 га 1 нисбатга тенг келади.
Психологлар бунга ўхшаган натижаларни “психологик таъсир” деб атайдилар. Эътиқодли кишининг кайфияти кўтарилиб бу ҳол соғлиққа фойда берар экан.

Араб алифбоси 2-дарс

Muslima.uz-alifbo Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Усмон разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

“Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам:

“Сизларнинг орангиздаги яхшиларингиз – Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатувчилардир!”, - дедилар”.

(Бухорий ривояти)

Алиф - (ا ) (алиф), вертикал таёқча шаклида, якка ўзи ҳеч қандай товушни билдирмайди.

Қуръoн вa Нaмoзни тушинишни бoшлaш (Oсoн усул)

Muslima.uz Tadabbur
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Шайх Муҳаммад Солиҳ Ал-мунажжиднинг “33 Sababun Lil-Khushoo’ Fi Salaah” номли китобларида намоздаги хушуъга эришишнинг йўли ўқилаётган оят ва дуоларнинг маъносини билиб, улар устида тадаббур қилишлик эканлиги зикр қилинган. Дарҳақиқат ўқиётаган оятнинг мазмун моҳиятини билишлик намозни чиройли адо қилишликда катта ёрдам беради.
Бунинг учун киши оят тафсирларини ўрганиши керак. Одатда  Қуръон оятларини умумий ҳолатда ўрганамиз, лекин намозда қоим бўлганда оят маъноларини ёдимизга келтирмаймиз. Шу сабаб ўқиётган ҳар бир калиманинг таржимасини билишлик ва оятнинг маъносини чиқаришлик билан ҳушуъда бўлишимизга ёрдам беради, ИншаАллоҳ.
Қуйида келтириладиган дарслар, http://www.understandquran.com сайтидан олиниб, таржима қилинди. Дарслар араб тилини билмайдиган мусулмон биродарларимиз учун Қуръон тилини ўргатишга мўлжалланган.

АРИНИНГ ҚОРИНЧАЛАРИ ВА АСАЛНИНГ ШИФОСИ

Muslima.uz “ (Эй Муҳаммад), Парвардигорингиз асаларига ваҳий — амр қилди: «Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) қурадиган инларга уя солгин.
Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юргин!» Унинг қорнидан одамлар учун шифо бўлган алвон рангли ичимлик – асал чиқур. Албатта, бу ишда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибрат бордир».

(Наҳл сураси 68-69 оятлар)

Узунлиги тахминан 13 мм орасида ўзгарган арининг вужуди бош кўкрак ва қориндан иборат.

Syndicate content