
Закои КЎНПАРА
Муқаддима
Бутун ер юзида миллиардлаб инсон яшамоқда. Бу инсонлар бир-бирига ўхшамайди. Ранглари бошқа, тиллари бошқа, тузилишлари бошқа-бошқадир 1. Уларнинг тушунчалари, туйғулари ва ишончлари ҳам бир хил эмас. Дунёнинг турли жойларига тарқалган бу инсонларнинг турмуши, маъданияти ҳам айри-айричадир.
Бугунги инсонлар кечаги инсонларнинг болаларидирлар. Бугунги инсонларни тўла англаб етишимиз учун кечаги инсонларни ўрганишга мажбурмиз. Кечани, яъни ўтмишни бизга ўргатадиган фанга "тарих" дейилади.
Ислом дунёсида тарих мусулмон олимлари томонидан дастлаб "Сийар" ва "Мағозий" шаклида бошланди ва кейинчалик "Футуҳот тарихи", "Табағот", "Умумий тарих" каби номлар остида бир неча тарих китоблари ёзиб қолдирилди.



.jpg)


