Skip to Content

Фарзанд тарбияси

Болалар ҳаётида дин тарбияси

muslima.uzПсихолог Антони Верготи ўзининг Дин психологияси номли китобида бола дин туйғуси билан туғилишини ёзган. Инсон фақат эт ва суякдан иборат моддий бир борлиқ эмас. Уни бошқа жонлилардан ажратиб турадиган руҳ ва туйғу олами бор. Инсон социал борлиқ. Имон, севиш, севилиш, қадр ва куч, кимгадур кераклигини ҳис қилиш каби хусусиятлар соҳиби. Бунга бир динга, оилага, ватанга боғлиқ билан шаклда эришиш мумкин. Ҳар бир жамият ўз қонунларига эга. Бу жамиятни ушлаб турган қонунларни ҳуқуқ деймиз. Ҳуқуқ бўлмаган жойда ғалаён ва ноҳақ куч бўлади. Ўғрилик, ҳақсизлик, зулм, инсон ўлдириш, қисқаси жонга, молга ва номусга тажаввузни таъқиқлаган ҳуқуқларни барча кўринишини динда топиш мумкин. Аллоҳнинг элчилари, ҳамма пайғамбарлар бу қоидаларни инсонларга билдириш ва жамият тартибини сақлаш учун юборилганлар. Ҳалол, ҳаром, савоб-гуноҳ тушунчаларини қўлламасдан, яъни динга мурожаат қилмасдан, болаларга одоб аҳлоқни ўргатиш амри маҳол.

Ширинтойнинг ўсиш тақвими. Қайси ойда қандай ўзгаришлар юз беради?

Ширинтойнинг ўсиш тақвими. Қайси ойда қандай ўзгаришлар юз беради?

Туғруқхонадан бир қучоқ бахт билан чиққан ёш она уйга қайтди. Шу билан бирга, «Болам тўғри ривожланаяптими?», «Нега кўзини ғилай қилиб қарайди?», «Қачон кулади?», «Қорни оғрияпти, нима қиламан энди?» деган хавотирлар билан яшай бошлайди. Тиббиёт нуқтаи назаридан боланинг тўғри ривожланиш кўрсаткичлари мавжуд ва уларга кўра ёш она ўз фарзандидаги ўзгаришларни кузатиб бориши мумкин…
1 ойлик

Қизалоғим

Қизалоғим

Сен ширингина ухлаб ётибсан, юзларингга термулиб ўтирибман. Бир оз олдин ишлаб ўтирган жойимда ичим ғашланди, ҳар қанча уринмай, диққатимни тўплолмадим. Кун бўйи қилолмаган ишим – сен билан суҳбатлашиш учун (сассиз бўлса ҳам) ёнингга келдим.
Бугун эрталаб имиллаб кийинасан, дея койидим. Нонушта пайти кўйлагингга сут тўкиб юбординг, “Кап-катта қиз, кўзингга қарасанг бўлмайдими?” дея жаҳл қилдим. Индамай, бошингни қуйи солдинг. Эшикдан чиқаркан, яна ҳеч нима бўлмагандай, жилмайганча: “Хайр, ойижон!” дединг митти қўлчаларингни силкитиб...

Ҳадя

Ҳадя

Бола қор билан қопланган йўлдан чопиб келар, учраган ҳар бир одамга ҳовучидаги нарсани кўрсатарди:
– Қаранг, опам менга нима берди!..
Гарчи воқеани бошидан кузатиб келаётган бўлсам ҳам, моҳиятини англолмасдим. Гап шундаки, мактабдан келаётган қизлардан бири боланинг ёноғидан ўпиб, кафтига нимадир қўйди. У анча пайтгача қизнинг орқасидан қараб турди. Кейин қувонч билан қўлидаги ҳадяни бошқаларга ҳам кўрсатиш учун шошди. Навбат менга келди ва кўзлари кулганча бояги жумлани такрорлади:
– Қаранг, опам менга нима берди!..

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА БОШҚАЧА НАЗАР

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА БОШҚАЧА НАЗАР

Фарзанд – ширин неъмат, дейишади. Бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Ва ҳар бир киши ўз фарзанди учун мукаммал ота ёки она бўлишга ҳаракат қилади. “Ота‑она боласига ёмонликни раво кўрмайди” – бу ҳам сўзсиз исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатлар сирасига киради. Аммо ҳар доим ҳам тўғри бўлиб чиқавермайди. Боласини ортиқча эркалатиб бошига чиқариб юборган она ҳам, ортиқча қаттиққўллик оқибатида фарзанднинг ўзига ишончини йўқолишига сабаб бўлган ота ҳам – уларнинг барчаси ўз фарзандига яхшиликни раво кўрган. Яна мақолларимизда келтирилишича, “Ҳар нарсада меъёр лозим”.

Илтижо

Илтижо

Қизалоқ болаларча қайсарлик, эркалик билан неча марта такрорласа-да, онасининг айтганини қилмасди. Шунда жажжи билакларга қаттиққина шапати тушди: “Айтганимни қилмасанг, бошқа ойи топиб ол, энди сени қиз қилмайман”. Ҳозиргина калтак ейишдан қўрқиб қочаётган қизалоқ бирдан ортига қайтди. Жони оғриганидан ҳам эшитган гаплари алам қилиб, йиғлаб юборди. Койигани сари онасининг бўйнидан қучоқлаб олишга уринар, фақат йиғларди. Унинг учун ҳозир онаси “қиз қилса” бўлди эди. Онасининг койишларидан яна онасининг бағрига қочарди...

ИСТЕЪДОД ва КИЧКИНТОЙ

ИСТЕЪДОД ва КИЧКИНТОЙ

Ҳар бир ота‑она фарзандининг истеъдодли ва келажакда бу истеъдод ёрдамида таниқли бўлишини орзу қилса керак.
Истеъдод ўзи нима?

Банда ҳаққидан қўрқинг!

Банда ҳаққидан қўрқинг!

Бу воқеани ҳамкасабам Меҳрихондан қандай эшитган бўлсам, шундай баён қиламан:

ТАРБИЯ: СИЗГА ҚАЙСИ УСУЛ МАЪҚУЛ?

ТАРБИЯ: СИЗГА ҚАЙСИ УСУЛ МАЪҚУЛ?

"Фарзандларингизни иззат қилинг
ва уларга чиройли тарбия беринг”
(Ибн Можжа ривояти)

Тасбеҳ, машина ва дўмбира

Тасбеҳ, машина ва дўмбира

Болалар билан машғулотлар туркумимиз давом этади. Ҳурматли сайтимизни кузатиб бораётган ота-оналардан ҳам турли фикр ва тилакларни кутиб қоламиз. Фарзандингиз билан қандай машғулотлар билан шуғулланасиз, тарбиявий жиҳатларни қўллайсиз, шу ҳақда бизга ёзиб юборсангиз. Ёки фарзанд тарбиясида дуч келган қийинчиликлар, муаммолар билан ҳам ўртоқлашсангиз. Фарзандларимиз бизнинг бу дунёда қолдирган чироғимиз - уларнинг нури қабрларимизни ёритиб туришини унутмайлик!

тасбеҳ

Syndicate content