Skip to Content

Фарзанд тарбияси

Фарзандим гапирмаяпди...

Muslima.uz Farzandim gapirmaydi Баъзи баъзида оналардан “Фарзандим 2 (ёки 3) ёшга тўлди, аммо ҳали гапирай демайди” каби шикоятларнинг гувоҳи бўламиз. Уларнинг безовталигини тушунса бўлади. Чунки инсон ҳаёлига турли хил фикрлар кела бошлайди. Аммо умидсизликка тушиш ўрнига баъзи бир нарсаларга эътиборларини қаратмоқни лозим топдик.

Кеч гапириш ҳолатлари кўп ҳолларда ўғил болаларда учрайди. Докторлар кўп ҳолларда 4-4.5 ёшгача бола гапириб кетишини кутиш керак дейишади.
Гапирмаган болалар ўз ҳолатларини мимика билан тушунтиришга ҳаракат қиладилар. Ота-оналар баъзида боланинг тўполонларига жаҳл қиладилар, аммо боланинг гапирмаслиги бу қаҳрни орттиради. Иккинчи тарафдан ўз дардини тушунтира олмаган болага нимага жаҳл қиламан, деб ўз ўзини койийди ҳам. Бу улардаги агрессияни янада оширади.

Дуоларнинг араб тилидагисини юклаб олиш

Таробеҳ намозидан сўнг, Қуръони карим хатмида ўқиладиган хамдлар, дуолар, тасбехларни mp3 форматида юклаб олиб эшитмоқчи бўлсангиз http://uzbmaster.com сайтидаги аудио бўлимига киринг. Жами 20 дан ортиқ сараланган, Мадинаи мунаввара ва Каъбатуллохдаги масжидул харамда ўқилган дуо, зикр, саловат ва тасбехлар мазкур сайтда чоп этилибди.

Ҳаракатланувчи уйинчоқлар ўз қўлингиз билан

Muslima.uz

Керакли материаллар:

  • Картон қоғоз
  • Махсус канцелярия пичоғи
  • Соломка
  • Қайчи
  • Елим
  • Скотч
  • Бур
  • Кисточкалар
  • Краска
  • Рангли қаламлар
  • Қора маркер

Эркин ва тўтиқуш

Эркин анчадан бери тўтиқуш орзу қилиб юрган эди. Бир куни эшикдан кирган отасининг қўлидаги қафасни кўриб кўзларига ишонмади. Қафасда сариқ, қизил, яшил патлари билан чирой таратиб турган тўтиқуш бор эди. у фақасни қайта қайта ушлаб кўрар, энди бу тўтиқуш уники эканлигига ҳам қувонар ҳам ишона олмас эди.
У тўтиқушни ўз хонасига қўйди. Кечқурун тўтиқуш билан суҳбатлашди.
Эркин: Сени яхши қарашим учун сен ҳаққингда кўп нарсани ўрганишим керак. Айтчи, нимани яхши кўрасан?
Тўтиқуш: Энг яхши кўрганим бу “писта”!
Эркин: Вой, ахир пистанинг пўстлоғи борку, сенинг эса тишларинг йўқ. Уни қандай қилиб ейсан?

Ота-оналарга маслаҳатлар

Барчангиз мисоли чўпондирсиз, барчангиз ўз “сурув”ингиз олдида масъулдирсиз”.
Бу ҳадиси шариф жуда гўзал бир ташбеҳ билан барча инсонларнинг ўз қўл остидаги одамлар учун масъул эканини уқтиради. Бу ҳадиси шарифнинг туб маъноси имомнинг қавм учун, раҳбарнинг фуқаролари учун масъуллигини таъкидлаш, деб ҳам айтадилар.
Бундан келиб чиқадики, эркаклар ўз “суруви” – оиласининг олдида чўпон вазифасидадир. Хотинлар ҳам оиладаги “чўпонлар” бўлиб, фарзандлари олдида масъулдирлар.
Демак, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир инсон бир чўпон каби ўз вазифасига масъулиятли эканини хабар бермоқдалар.

Ота она учун баъзи бир кўрсатмалар

“Muslima.uz”

1. Фарзандингизнинг дунёсига киринг, уни тинглашни ўрганинг. Унинг туйғуларини тушунишга ҳаракат қилинг. Унинг фикрлари, руҳ дунёси ўзгача. Шунинг учун баъзи бир мавзуларда ундан “Бу ҳақда сен нима деб ўйлайсан”, деб унинг фикри билан ҳам қизиқиб кўринг. Шунда сиз фарзандингизнинг нафақат нима еб ичаётганию, нима кияётгани ҳақида, балки қайси оламда яшаётгани ва нималар уни ўзига тортиши ҳақида, унинг олами ҳақида ҳам тушунча ҳосил қиласиз.

Шариатда фарзанд тарбияси

“Muslima.uz”Аллоҳ таоло: “...фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир" (Каҳф cураси 46-оят) – деди.
20 аср радио, телевидение, компьютер ва шу каби катта-катта кашфиётлар билан кириб келди. Аммо тараққиёт нафақат техник ва илмий кашфиётлар билан ўлчанади. У инсонлараро ўзаро ҳурмат, севги, ҳамдардлик каби ҳисларнинг жамиятга нақадар чуқур ўрнашганига ҳам боғлиқдир.
Соғлом ва ривожланган жамият биринчи ўринда инсон ҳақида қайғуради. Унда яхшиликка интилишни ва ёмонликка қарши чиқишни тарбиялайди.
Янги авлодни тўғри тарбия қилиш бу йўлдаги илк одимлардир, чунки улар бизнинг келажагимиз. Фарзанд тарбиясининг муҳимлиги Қуръони каримда зикр қилинган.
Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг”. (Таҳрим сураси 6 оят)

Фарзандни калтаклаш

Савол: Фарзанд неъматини берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Аллоҳ таоло менга гўзал авлод берган, аммо ... Фарзандим йиғлаганда асабийлашаман, ўзимни йўқотаман ва оқибатда унга қўл кўтараман. Сўнгра виждоним қийналади, юрагим эзилади. Уни жуда яхши кўраман. У бошқалар билан ўйнайди, кулади, аммо мени кўрганда йиғлай бошлайди. Ўғлим ҳозир 1 ёшда. Ўзим ибодатли аёлман. Менга маслаҳат беринг.

Жавоб: Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Фарзандингизга муносабатингиз ҳақиқатан ҳам ачинарли. Сизга бир неча маслаҳатларни айтиб ўтамиз, Аллоҳ сизга бу насиҳатлардан фойда насиб этсин:

Болалар учун ўзбекча мантиқий машқ-ўйинлар

[Image]

Болаларга электрон интеллектуал ўйинлар тайёрловчи кичкинТОЙ (http://toy.uz) сайтида "Тизимга солиш 1.2" ўйин дастури эълон қилинди.

Сайтдан иқтибос:

Болалар ҳаётида дин тарбияси

Muslima.uz
Психолог Антони Верготи ўзининг “Дин психологияси” номли китобида бола дин туйғуси билан туғилишини ёзган. Инсон фақат эт ва суякдан иборат моддий бир борлиқ эмас. Уни бошқа жонлилардан ажратиб турадиган руҳ ва туйғу олами бор. Инсон социал борлиқ. Имон, севиш, севилиш, қадр ва куч, кимгадур кераклигини ҳис қилиш каби хусусиятлар соҳиби. Бунга бир динга, оилага, ватанга боғлиқ билан шаклда эришиш мумкин.

Ҳар бир жамият ўз қонунларига эга. Бу жамиятни ушлаб турган қонунларни ҳуқуқ деймиз. Ҳуқуқ бўлмаган жойда ғалаён ва ноҳақ куч бўлади. Ўғрилик, ҳақсизлик, зулм, инсон ўлдириш, қисқаси жонга, молга ва номусга тажаввузни таъқиқлаган ҳуқуқларни барча кўринишини динда топиш мумкин. Аллоҳнинг элчилари, ҳамма пайғамбарлар бу қоидаларни инсонларга билдириш ва жамият тартибини сақлаш учун юборилганлар.

Ҳалол, ҳаром, савоб-гуноҳ тушунчаларини қўлламасдан, яъни динга мурожаат қилмасдан, болаларга одоб аҳлоқни ўргатиш амри маҳол.

Syndicate content