Онажоним, доим сизни нақадар севишимни, митти юрагимдан жой олган чексиз меҳрингизни сизга айтишни истадим. Аммо буни уддалай олмадим. Чунки сиз буни англашга ҳаракат қилмадингиз. Бир куни сиз учун боғдан гул тердим. Гулдонга солиб қўйиб сизни хурсанд қилмоқчи бўлдим. Аммо гулдон қўлимдан тушиб кетиб синди. Гулдонни синдирганим учун мени роса уришдингиз. Энди мен ҳеч кимга гул бермайман!
Нега мени доим “Даданга айтаман!”, деб қўрқитасиз? Уни яхши кўришимни истамайсизми? Мен бақирмасдан бир нарса сўрасам уни бермайсиз. Бақириб йиғлай бошлаганимда эса ўша нарсани берасиз. Шунинг учун ҳам мен доим бир нарса ҳохласам йиғлаб сўрайман. Айтганингизни қилиш учун ҳам бақиришингизни кутаман.

Телефонда дугонам билан гаплашар эканмиз, яқинда телевизор сотиб олганини айтиб қолди. Телевизорни ёмон кўрадиган дугонамнинг бу хариди мени ҳайрон қолдирди. Сабабини сўрасам:
Кеч тушмоқда, ҳаво совуқ. Уйга киргим келадию, аммо қўрқаман. Уйда онам, дадам борлар. Ҳеч ким менинг уйда йўқлигимни сезмайди ҳам. Аммо бу титроқ совуқотганимдан эмас, ҳатто қоронғуликдан ҳам эмас. Уй ичидаги овозлар баландлашади. Нималардир тарақлайди. Отамни хонтахтага мушт туширганини тасаввур қиламан. Ичим зириллаб кетади. 


Бир неча асрлар олдин Тобеинлар даврида Боғдод Ислом тараққий этган шаҳарлардан бири бўлиб, у ерда жуда кўп мусулмон уламолари, олимлари яшаган. Шу сабабли шаҳар Ислом динининг илм маркази ҳисобланган. Кунлардан бир кун Рум подшоҳи Боғдод мусулмонларига уч савол бериш амри билан ўз элчисини жўнатди. Элчи шаҳарга етиб боргач, халифага подшоҳнинг истагини билдирди. Шунда халифа шаҳар уламоларини саройга йиғишни буюрди. Элчи минбарга чиқиб: